Тахмина. Солих Каххор

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тахмина - Солих Каххор страница 31

Жанр:
Серия:
Издательство:
Тахмина - Солих Каххор

Скачать книгу

қизларга тўлдириб «аканг қоқиндиқ» кириб келарди.

      Мени энди уйимизда нималар бўлаётгани қизиқтирмай қўйди. Секс фильмлар ҳам, маст-аласт эркак, аёлларнинг ҳар хил қилиқлари ҳам, аям ким билан нима иш қиляпти-ю, дяд Доник ким билан нима иш қиляпти ёки ҳатто улар иккаласи ётоққа бирга кириб кетишсаям – бу нарсаларнинг ҳаммасига бефарқ бўлиб қолган эдим.

      Менинг қиладиган ишим энди соатлаб ойна олдида ўтирволиб, ўзимга оро беришдан, айниқса, дяд Доник олиб берган бир-биридан чиройли кийимларимни кийиб олиб, ўзимни ўзим томоша қилишдан, ширин-ширин ўй-хаёллар суришдан иборат эди, холос.

      Уйимиздаги зиёфат чоғларида баъзан росаям шинам кийиниб, меҳмонлар олдига чиқадиган бўлсам, ҳамманинг кўзи ҳасад ўтидан ёниб кетарди. «Хуршида, эҳтиёт бўл, Тахминанг бу дунёнинг қизи эмас», деб қўйишарди. Шунда мен ҳамма-ҳаммаси учун миннатдорчилик маъносида тўрда менинг ҳусну жамолимга, қадду бастимга маҳлиё бўлиб ўтирган дяд Доникнинг олдига борар эдим, унинг бўйнига осилиб юз-кўзларидан ўпиб-ўпиб олардим. Дяд Доник ҳам менинг юзларимдан, бўйниларимдан ҳидлаб-ҳидлаб, ўпиб-ўпиб оларди. Аям эса бизни ҳавас билан, ифтихор билан кузатиб ўтирар, баъзан эса ҳаяжонини яширолмай қарсак чалиб қўярди.

      Дяд Доник тез-тез Тошкентга қатнаб турар эди. У ерда нима иш қилишидан хабарим йўқ. Биз учун энг муҳими, ёз ойлари машина билан боргудек бўлса, мени, аямни ва Сурайёни ҳам ўзи билан бирга олиб кетарди. Лекин биз Тошкентгача бормасдик, йўлда қолар эдик.

      – Бу нима деганинг? – ажабланиб сўрайман ундан.

      – Оҳангаронга ўтишдаги катта довон бор-ку, ўшеттаги тоғли қишлоқлардан бирида дяд Доникнинг Ато деган тожик ўртоғи бўларди. – Тахмина шундай дея хиёл жилмайиб қўйди.–Худди айиқнинг ўзи дейсиз. Бир марта кўкрагининг жунини кўриб қолиб, лабларимга учуқ тошиб кетган, олдига пўстак ёпиштириб олганми-ей… Дяд Доник бизни ана шу тожик ўртоғиникида қолдириб, ўзи Тошкентга ўтиб кетарди. У ердан қайтганидан кейин ҳам ўша ерда бир-икки кун дам олардик. Эҳтимол биларсиз, у жойнинг ҳавосидан тўйиб нафас олмаган, ёзда тишни зирқиратадиган булоқ сувларидан қониб ичмаган одам бу дунёю у дунё армонда қолади. Қайси тарафга қараманг, осмонларга туташиб кетган тоғлар, ям-яшил дарахтзорлар, булбуллар тиним билмай сайраб туради.

      Машинада довондан ўтиб бораётиб пастга томон қараганмисиз? Юрагингиз ваҳима олади. Худо кўрсатмасин, ўша тепаликдан мабодо қулаб кетсангиз борми… Мен бу даҳшатни кўз олдимга келтиролмайман. Ҳар сафар ўша жойлардан ўтадиган бўлсак, аям раҳматли шопиримиз Мелиқўзининг елкасидан чангаллаб оларди. «Секинроқ ҳайданг, секинроқ», деявериб, жиғимизга тегарди. Шунда дяд Доник: «Хотиржам бўлинг. Бизнинг «Тойота» ҳеч вақт подводит қилмайди», дерди. Кейин пастликларга, дарахтларга кўмилиб элас-элас кўринаётган ҳаккамдуккам уйларга, ўртада симобдай оқариб, илонизи бўлиб оқаётган дарёга ишора қилиб, «Атонинг подшолигига ҳам яқинлашиб қолдик», деб қўярди. Ато ўша ердаги ўрмон хўжалигининг қўриқчиси экан. Девори тошдан кўтарилган

Скачать книгу