Келин бўлиш сирлари. Рахима Шомансурова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келин бўлиш сирлари - Рахима Шомансурова страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Келин бўлиш сирлари - Рахима Шомансурова

Скачать книгу

пиллапоя – назокат пиллапоясидир.

      Янги келинчаклар каби,

                                      бизга хиром айлаб келинг…

      Бу қўшиқни ҳам кўп эшитгансиз. Балки дилингизда байтнинг оҳангига эргашиб, қилаётган ишингизни ҳам унутиб, у ёқдан бу ёққа «Янги келинчаклар каби» юриб ҳам кўргандирсиз?

      Янги келинчакнинг чиройли юриши – хиромида ўзига хос ибо, иффат, назокат ва гўзаллик бўлгани учун неча-неча бор уларга маҳлиё боққансиз, албатта. Ҳозир эса уларга тақлид қилаяпсиз.

      Янги келинчакларнинг юриши бўлакча эканининг сири нимадалигини билишни истайсизми? Янги келинчаклар ўзларига ҳамма қизиқсиниб қарашини яхши биладилар. Шундан ҳар бир хатти-ҳаракатларини ўзлари синчковлик билан назорат қиладилар. Ҳар бир одим, бурилишларигача кўзгу олдида, бунинг имкони бўлмаса – хаёлан неча-неча бор машқ қиладилар. Шунинг оқибатида улар шунчаки юрмайдилар – хиром айлайдилар, яъни чиройли ва нафис юрадилар. Янги келинлар шарақлаб кулмайдилар – чиройли ва майин табассум қиладилар… Айни келинлик пайтида улар ҳамма нарсалари чиройли бўлишини жуда-жуда истайдилар. Истак ва ҳаракатлари уйғунлашиб, оқибат шоирона ташбеҳларга лойиқ бўладилар. Келинликнинг ўзи назокат, гўзаллик, нафосат тимсолига айланади. Ишончим комил, бу туйғуларни ҳар бирингиз, албатта, бошингиздан кечирасиз. Фақат бу жуда тез ўтиб кетмаслиги керак.

      Бу гапларни айнан ҳозир, келинлик остонасида турганингизда айтаётганимизнинг боиси, айнан ҳозир сизнинг оламга-ю одамга, ҳамма-ҳамма нарсага қизиқишингиз ортган пайт. Айнан ҳозир ҳаёт, турмуш, муносабатлар, муҳаббат ва назокат бобида кўрган, эшитганларингизни илиб олиб, умр дастурингиз бобларига «михлаб» қўясиз.

      Қиз боланинг, аёлнинг юриш-туриши, гап-сўзи назокатли, дилбар бўлиши керак, деган кўрсатмани қалбингизда айнан шу вақтда қарор топтирсангиз яхши бўлади.

      «Агар аёл эркакликни даъво қилмай, охиригача аёллигини қилса, у кўпроқ иззат-ҳурматга сазовор бўлади. Аёлда аёлга хос фазилатларни чеклаб, эркаклик хислатларини кучайтириш унга зиён етказиш демакдир», деган экан бир донишманд.

      Бу фикрни бир мушоҳада қилиб кўринг.

      Аёллик… Эркаклик… Бу тоифаларни бир-биридан ажратиб турадиган хислатларни яхши биласиз. Қолаверса, «қиз бола», «аёл» тушунчалари, уларга ҳамроҳ жисмоний ва маънавий фазилатлар ҳақида кўп эшитгансиз, кўп ўйлагансиз. Ҳамма нарса сизга тушунарлидек. Бироқ негадир бунга лўнда таъриф беришга қийналяпсиз-а?

      Одатда, имтиҳон вақтида жуда яхши тайёрланган саволингиз тушиб қолганда ҳам шундай бўлади-а? Лўнда таъриф қидириб уринмай ҳам қўя қолинг. Аёллик, бу – аёллик! Ана шу қисқа сўзда аёлларга, яъни бизга хос бўлган ташқи ва ички дунё акс этмайдими ахир?!

      Сифатларга келсак, улар жуда кўп. Эркакларга кўпроқ меҳнатга ғайрати, жамоатчилик фаолияти, ташкилотчилиги, рўзғор сардори, куч-қудратига қараб баҳо берилади. Бу сифат, фазилатлар уларда етакчи ҳисобланади.

Скачать книгу