Келин бўлиш сирлари. Рахима Шомансурова
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Келин бўлиш сирлари - Рахима Шомансурова страница 7
СИЗНИНГ ТАШРИФНОМАНГИЗ
Ҳозир кўпчилик ёнида ташрифнома (визитка) олиб юришни урф қилган. Сизларда ҳам бордир. Унинг кўп қулайликлари борлиги шубҳасиз.
Аммо ёнингиздаги шу жажжи ташрифномангизни узатгунингизга қадар қаршингизда турган кишида сиз ҳақингизда муайян фикр уйғотадиган бошқа «ташрифнома»лар ҳам бўлади. Аксарият ҳолларда биринчи таассурот тўғри бўлиб чиқади ҳам.
Бу – сизнинг сувратингиз, яъни ташқи кўринишингиз. Суврат ташрифномаси билан дастлаб кишилар қалбига бамайлихотир кириб борасиз. Баъзида қаршингиздаги эндигина танишган кишининг сизни негадир хушламаётганини сезасиз, улар учун номигагина муомала кишисига айланасиз… Баъзида эса сувратингиз, яъни ташқи кўринишингиз, кийинишингиз ёрдамида ҳамсуҳбатингизда ишонч уйғотасиз, шу қалбда узоқ қоласиз. Шунинг учун ҳам кишининг кўзига биринчи ташланадиган нарсалар жуда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, сизнинг очиқ кўнглингиз ва самимиятингиз рамзи бўлган ним табассум ҳам жуда муҳим.
«Кутиб олиш – сувратга, кузатиш – сийратга қараб» деган гап бор. Инсоннинг суврати ҳам, сийрати ҳам гўзал бўлиши керак, деган гапни ҳам кўп эшитгансиз. Аммо уларнинг иккаласини уйғун, яхлит гармонияда олиб юриш нақадар қийинлигини сиз ҳозир ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз!
Балки суҳбатимиз мавзуси сизга жуда эски туюлар. Балки минг марта эшитганингизни қайтараётгандирмиз… Панд бериб қўяётганлар бўлмагандаку, суҳбатимиз мавзуси ҳам ўзга бўларди. На илож, такрор-такрор ўтилган дарс эсда кўпроқ қолишини яхши биласиз. Қолаверса, ҳаётнинг ҳар сонияси сабоқ, имтиҳонлардан иборат…
Бу воқеани бировдан эшитганим йўқ. Ўз кўзим билан куни кеча бекатда кўрдим. Ва билмадим, нечанчи бор ёшларимизнинг суврати-ю сийрати ҳақидаги, яширмай айтишим керак, оғир ўйлар яна дилимни ўртади. Шу сабабли уни сизлар билан ўртоқлашмоқчиман…
– Кийими яланғочнинг фикри яланғоч, юзи беҳаё, оғзи шармсиз! Ҳозирги қизларимизнинг суврати гўзал кўрингани билан сийрати ана шунақа – мажруҳ!
Буни дегувчи киши ойнага қараб ўтирар, чамаси ички алғов-далғов фикрларига якун ясади шекилли.
Автобусга чиққанимда орқадаги ўриндиқда уч қиз атрофларида улардан бошқа ҳеч ким йўқдек, автобусни бошларига кўтаргудек бўлиб, баралла чақчақлашиб келишарди. Олдинги ўриндиқларда ўтирган аёллар ва мўйсафид киши баъзан ўгирилиб, баъзан эса ҳайдовчи тепасидаги кўзгудан қизларга норизо қараб қўйишар, қизлар буни пайқашса ҳам парво қилишмасди. Бирининг мини юбкаси ўтирганида яна ҳам юқори кўтарилган, беўхшов керилган оёқлари