Келин бўлиш сирлари. Рахима Шомансурова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келин бўлиш сирлари - Рахима Шомансурова страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
Келин бўлиш сирлари - Рахима Шомансурова

Скачать книгу

ҳар куни юрагингиз уюшибгина сезаяпсиз. Тўғрими? Йигирманчи, айримларингиз йигирма биринчи, йигирма иккинчи баҳорингизда «Пешонангизга битилганини», яъни «Тақдир кишингизни» танлаб бўлдингиз. У кишини аввал отаонангиз танлашди. Кейин ҳар томонлама мулоҳазаларини сизга етказишди. Ойингиз, опангиз, келинойингиз билан қилинган суҳбатлар эсингиздами? Улар куёвнинг оиласи, ота-онаси, ака ва укаси, уйи-жойи ҳақида, куёвнинг ўзлари пайқаган айрим фазилатлари ҳақида гапириб беришди. Аммо ҳеч бирлари «Фақат шу йигитга турмушга чиқасан, вассалом!» деб туриб олишгани йўқ. Тўғрими? Ўзингизга ҳавола қилишди. Агар билсангиз, бу ҳам миллатимиз ички маданиятининг бир кўриниши. Бизда қизларни жуда ҳурмат қилишади, уларнинг эркини ҳимоя қилишади.

      Бир қарорга келгунингизча неча-неча тунларни юлдуз санаб ўтказдингиз.

      Келажагингизни лоақал тасаввурда ҳам кўра олмаяпсиз-а? Ўйлаяпсиз… Ўйлаяпсиз… Ўйламай иложи борми? Чунки турмушни сиз қиласиз. Чунки сиз яшайсиз кўплашиб танланган куёв билан…

      Кўп нарса энди сизнинг ҳаётга нечоғли тайёрлигингизга, феълингизга, одобингизга, олган тарбиянгизга, уқувингизга, иродангизга, оила тутиш сирларини эгаллашга нечоғли уринганлигингизга ва сиз билан суҳбатлашувчиларга нечоғли ишонишингизга, уларга ҳурматингизга боғлиқ.

      Заргар қилган занжирни узиб бўлмас ёр-ёр,

      Аллоҳ битган тақдирни бузиб бўлмас ёр-ёр…

      Тўйингиз оқшомида жаранглайдиган бу сўзлар сизга бир умр қувват бўлсин, қизларжон!

      Эй, Навоий, қочмоқ ўлмас,

                                      Тенгрининг тақдиридан…

      Буюк Навоий айтмоқчи «Тангрининг тақдиридан қочиб бўлмас»лиги руҳингизга мадад берсин, она қизларим!

      Ана шу мадад ва қувватни яхши ҳис қилиш учун бугун яхшилаб ўйланг. Тўйдан сўнг кўп нарсага кўз юмишга тўғри келгани сабабли ҳам, тўйдан олдин ҳамма нарсага кўзни катта очиб қараш керак, деган гапни сизлар ҳам кўп марта эшитган бўлсангиз керак. Янги уйингиздаги ҳаётингизнинг ҳар сонияси ана шу ўйлаганингиз оқибати қабул қилган қарорингиз амалига имтиҳондир. Қарорида муқим бўлган одам амалда ҳам муқимдир.

      Иродали, мулоҳазали келин сифатини олиш учун ҳар қадамингизни ўйлаб босишингизга тўғри келади. Шунинг учун ҳар сўз, ҳар иш, ҳар фикрингизни изҳор этишдан аввал яхшилаб ўйлаб олиш керак. Кейин эса ҳар сўз, ҳар иш, ҳар фикрингизда муқим бўлинг. Фикрингизни тез-тез ўзгартираверманг. Хато қилганингизни англаган бўлсангиз, яхшиси секингина қайнона ойингизга айтиб кўринг. Яхши оналар ўз уйларидаги сирни кўчага олиб чиқмаслик чорасини кўрадилар. Сизнинг уларга бўлган ишончингиз уларни сизга сирдош қилади.

      Ким нима деса, ўшанга оғиб кетаверманг. Чунки тил бошқаларники, фикр бошқаларники, турмуш савдоси эса – сизнинг бошингизда. Ҳар нарса ҳақида ўз қарашингиз бўлгани яхши, албатта. Аммо бу қарашни бўлар-бўлмасга «кўз-кўз» қилаверманг.

      Ҳаммага сир айтаверманг. Ёшларнинг катталарга ақл ўргатавериши

Скачать книгу