Келин бўлиш сирлари. Рахима Шомансурова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келин бўлиш сирлари - Рахима Шомансурова страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Келин бўлиш сирлари - Рахима Шомансурова

Скачать книгу

келаётган экансиз. Тезда ҳожам ҳам қайтиб қоладилар.

      Чол мамнуният билан мўйловини силаб қўйибди, аммо бу келини ҳам уни ҳали таниб улгурмагани учун эркаги йўқ уйга кирмабди.

      – Тирикчилигингиз қандай ўтаяпти, қизим? – сўрабди чол.

      – Аллоҳга шукрлар бўлсин, Ўзи берган ризқимизни териб юрибмиз. Юрт қаторимиз, – дебди келин.

      Аёл тезда уйга кириб, косани тўлдириб сув олиб чиқиб, мўйсафиднинг чанқоғини қондирибди, махси-кавушларини артиб қўйибди. Эри келганида албатта келиб меҳмон бўлишини тайинлабди.

      – Йўлингиз анча олисга ўхшайди, отахон, – деб, сочиққа нон ўраб қўлига берибди.

      Чол уни узоқ дуо қилибди.

      – Кимлигингизни, қайси қавмдан эканлигингизни айтинг, отахон. Ҳализамон ҳожам келиб қоладилар. Фалончи ота келдилар, сиз йўқ бўлганингиз учун уйга кирмадилар. Дуо қилдилар, деб айтаман.

      – Барака топ, қизим. Эринг келганида айт, остонасини маҳкам ушласин. Шу гапни айтсанг, кимлигимни ўзи билиб олади! – дебди чол ва йўлга равона бўлибди.

      Ов қилиб, йўлакай ўтин териб келган эрини аёл очиқ чеҳра билан кутиб олибди. Йигит чангини қоқиб, қўлини ювгач, олдига чой билан бир бурда нон қўйибди. Сўнгра унинг ёнига ўтириб, кундузи бир мўйсафид эшикларини қоқиб келганини, аммо уйда эркак киши йўқлигини билиб, ичкари кирмаганини сўзлаб берибди. Аёл бу нуроний чолга раҳми келганини, уйдаги нонни – икковининг насибасини бериб юборганини ҳам узр билан айтибди.

      Қўлидаги қотган нонини сувга ботирар экан, йигит сўрабди:

      – Мўйсафид кимлигини, қайси қавмдан эканини айтмадиларми?

      Шунда аёл чолнинг тайинлаб кетган ғалати гапини айтибди:

      – «Эрингизга айтинг, остонасини энди топибди, уни маҳкам ушласин!» деб тайинладилар. Шу гапни айтсам, сиз у кишининг кимлигини билар эмишсиз… У кишини танийсизми?

      – Эшигимизга келган мўйсафид – отам эканлар! Сенинг муомалангдан у киши жуда мамнун бўлибдилар. «Остонасини энди топибди, уни маҳкам ушласин!» дейишлари билан, оиламни мустаҳкамлашни буюрибдилар, – тушунтирибди йигит.

      Бу ривоятни эслаганимнинг боиси, шу ерда учраган остона сўзининг ҳаётда неча хил маънода келишига, келинг, биргаликда аҳамият берайлик.

      Остона – оила… Остона – уй… Остона – аёл, қиз, хотин… Остона – оиланинг маънавий муҳити, ахлоқ даражасини кўрсатувчи кўзгу… Остона – эрта-индин сизларга бериладиган рамзий баҳо…

      Чунки халқимизда «Келинлик уйга тезда қулф тушмайди» деган гап бор. Келинлик уйдан вақт-бевақт меҳмон аримайди. Буни келинлар жуда яхши билишади. Барвақт туриб эшикни очиб, ҳовлини супириб-сидириб, ҳамма ёқни озода тутишади. Кексаларнинг гапига қараганда, барвақт туриб очилган эшикдан қут-барака кириб келармиш. Озода остонадан ўтганларнинг дуолари вожиб бўлармиш.

      Оилани кўпинча бир кичик мамлакатга ўхшатишади. Бу бежиз эмас. Аёл кишининг вазифаси шу кичик мамлакатнинг ичини бошқариш. Бу сўзларни эшитганда, демак, аёл кишининг вазифаси уйни озода тутиш, овқат пишириш, болага қараш эканда, дегувчилар бўлади, албатта.

Скачать книгу