Келин бўлиш сирлари. Рахима Шомансурова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келин бўлиш сирлари - Рахима Шомансурова страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Келин бўлиш сирлари - Рахима Шомансурова

Скачать книгу

қиз-аёлларнинг назокати уларнинг феъл-атворида, хулқининг латифлигида, одоб, тарбия ва садоқатида намоён бўларкан. Қизлар маънавий камол топаётганда ўз руҳиятларига масъуллик, бурч, уят, меҳрибонлик, фидойилик, жигаржонлик, вафо билан бирга назокатни ҳам сингдириб боришлари керак. Шарқона феълимиздаги қондан-қонга, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган орият туйғуси, авлодларнинг, хусусан қиз-аёлларнинг шаънини пок сақлаш, оилани муқаддас билиб, унинг шаънига доғ туширмаслик туйғуси қизлар учун жавоҳирлардан ҳам юксакроқ фазилатдир.

      Шундай назокатга эга ҳамда назокатли бўлиш билан боғлиқ юқорида қисман айтиб ўтилган хислат-фазилатларни ўзида мужассам этган қизлар ўз уйларида ҳам, келин бўлиб тушган оилаларида ҳам, жамиятда ҳам нозик гул мисол ардоқланадилар ва эъзоз топадилар.

       Тилак: Илоҳо қалбингизнинг нафосату-назокати ҳамиша кўзларингизни нурлантириб турсин! Илоҳо «дилбар келин», «дилбар аёл» ташбеҳи сизга доимо йўлдош бўлсин!

      «СИЗ»ГА НИМА ЕТСИН

      Эрта-индин бошланадиган янги келинлик даврингизда кўп латифанамо воқеаларни эшитасиз.

      Бир келинчак эрталабда ҳаммани чойга чақирмоқчи бўлиб:

      – Ойижон, чойгум қайнадилар! – деганмиш…

      Яна бир келинчак азонда ҳовлини сув сепиб супурай деб ташқарига чиқмоқчи бўлса, эшиги остонасида куёвнинг ёшликдан боқиб катта қилган Олапари ётганини кўриб:

      – Вой, пошолинг! Мен ўтиб олай, пошолинг! – дермиш (русча «пошёл» – «нари кет!» дегани).

      – Эшик тақиллаяптилар! – деганмиш яна бир келингина…

      Сиз нима ўйласангиз, ўйлайверинг-у, бу гапларда менимча асос бор: шарқ одобномасига кўра, янги келин тушган ерининг катта-ю кичигини, албатта, «сиз»лайди!

      Бунинг ҳеч эриш жойи йўқ. «Уф-ф!» дейишга шошилманг, кўнглингизга бир боқинг: чиройли муомаладан дилингиз равшан тортмаяптими? Яхши гап эшитган кишининг дили равшангина эмас, иши ҳам унумли бўлади.

      Ҳа, ахир буларнинг ҳаммаси ҳазил-ку, дерсиз. Сиз ҳақсиз. Лекин ҳар қандай ҳазилнинг асосида мошдек ҳақиқат бўлиши ҳам рост. Келинларнинг янги оиладагиларни ўзига ийдириб олиши дастлаб ана шу самимий «сиз»лардан, яъни яхши муомаладан бошланади. Келин бахти тилида деб бежиз айтишмаган-да. Аслида ҳам, «сиз»га нима етсин!

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «Литрес».

      Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.

      Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

/9j/4AAQSkZJRgABAQEASABIAAD/2wBDAAEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQH/2wBDAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQEBAQH/wgARCAK4AcoDAREAAhEBAxEB/8QAHgAAAQQDAQEBAAAAAAAAAAAABQQGBwgCAwkBAAr/xAAdAQACAgMBAQEAAAAAAAAAAAADBAIFAQYHAAgJ/9oADAMBAAIQAxAAAAHr3Ln0lZ2NsjqxFd7KsxoQgErMJkJB8wMkhqRKhaErSKiWwhItpBluSWwyPCunqYc2lA1UR4L42RUEmlgmfU5BPDG4Pm4nJuYZDAOqiIKInizBwkERJpV/eUMmu1KAN43TQfLEsywtswnsjFv5kEsfEknWw1haDDoSCqwduzZJKxb7Ksn6+Vj72jcbnUO1XftCkVu/ZylOGqJJK1bcgyLq4IV/IGJnBR0KyzPAkw8lArqQkKr4is

Скачать книгу