Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо страница 11
Бу шамолнинг хизмати нафақат босқинчи маврлар кемалари елканларини тўлдириб уфуриш бўлган, у юракларга қутқу солгувчи саҳро ҳидларини ҳам, чодра ёпинган аёллар бўйларини ҳам, номаълум хазиналар излаб, олтин ва саргузаштлар излаб йўлга чиққан саргашталарнинг орзу-умидлари ва тўккан терлари ҳидини ҳам, ўша мафтункор эҳромлар ҳидини ҳам кўринмас қанотлари қатида олиб келарди. Йигитчанинг бу ҳур ва эркин шамолга ҳасади келди ва унга менгзай олиши мумкинлигини ҳис қилди. Ўзидан бошқа ҳеч ким унинг йўлига тўғаноқ бўлаётгани йўқ. Қўйлари, мовутчининг қизи, Андалусия яйловлари – буларнинг барчаси ўз Йўлига қадам-бақадам яқинлашишдир.
Эртаси куни тушга яқин олтита қўйни олдига солиб, бозор майдонига келди.
– Ғалати иш бўлди, – деди у қарияга. – Менинг дўстим сурувимдаги ҳамма қўйларни индамай сотиб олди ва бир умр чўпон бўлишни орзу қилардим, деб айтди. Хайрли аломат.
– Доим шундай бўлади, – жавоб қилди қария. – Бунинг номи Хайрли Ибтидо. Масалан, сен умрингда биринчи бор қўлингга қарта ушлаганингда ҳам албатта ютган бўлардинг, менимча. Омад – бошловчиларга келади.
– Нега бундай бўлади?
– Чунки ўз тақдиринг йўлидан боришингни ҳаётнинг ўзи хоҳлайди ва ғолиблик нашидаси ила сенинг иштаҳангни қўзғайди.
Сўнгра қария қўйларни кўздан кечира бошлади ва биттаси оқсоқланаётганини сезди. Йигитча бунинг аҳамиятийўқлигини, қолаверса,сурувдагиэнгақлли қўй эканлигини ва энгкўп жун беришини тушунтирди.
– Хўш, хазинани қаердан излаш керак энди?
– Мисрдан, эҳромлар ёнидан.
Сантяго эсанкираб қолди. Лўли кампир ҳам худди шугапни айтган,лекин эвазига ҳечнарсаолмаган эди.
– Худо бу дунёдаги ҳар бир банданинг йўлини аломатлар билан белгилаб қўйган, хазинага йўлни ўша аломатлар орқали топиб борасан. Аломатларнинг фақат сен учун ёзилганларини ўқий олмоғинг даркор.
Сантяго жавоб қилишга улгурмади, у билан қария ўртасида капалак чарх уриб айлана бошлади. У ёшлигида бобосидан капалаклар омад келтириши ҳақида эшитган эди. Қора чигиртка, калтакесак ва беданинг тўрт парракли япроғи ҳам омад элчилари экан.
– Худди шундай, – деди қария Сантягонинг хаёлларига жавоб тарзида. – Бобонг ҳақ. Сен йўлдан адашиб кетмаслигинг учун яратилган аломатлар – ана шулар.
Шундай деб қария яктагининг ёқасини сермаб, кўксини очди, ҳайратда қолган Сантяго кеча ярқираб кўзини олган нарсани эслади. Қариянинг қимматбаҳо тошлар билан безатилган, қуйма олтиндан қилинган нишонни бўйнига тақиб юриши бежиз эмас. У ҳақиқатан ҳам шоҳ бўлса керак, қароқчилар ҳужум қилмаслиги учун кийимини ўзгартириб юрибди чоғи.
Қария олтин нишондаги оқ ва қора тошни кўчириб олиб, Сантягога узатди:
– Мана, ол. Бу тошларУрим ва Туммим дейилади. Оқ тош – «ҳа»