Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо страница 7
– Сени деб шунча вақтим бекор кетди, – деди Сантяго.
– Тушингни таъбирлаш қийин, деб огоҳлантирдим. Бирор нарса қанчалик ғайритабиий бўлса, кўзингга шунчалик оддий кўринади, уларнинг асл маъносини англаш эса фақат донишмандларнинг қўлидан келади. Кўриб турибсан, менинг донишмандлигим ўзимга яраша, шунинг учун бошқа ҳунарни кафтга қараб фол очишни ўрганишга тўғри келди.
– Мисрга қандай қилиб бораман?
– Бу энди-и менинг бошоғриғим эмас. Мен тушларни таъбирлайман холос, рўёбга чиқариш қўлимдан келмайди.
Бўлмаса кўрардинг, ўз қизларимдан тиланиб, гадойга ўхшаб яшаб юрармидим.
– Агар Мисргача етиб боролмасам-чи?
– Боролмасанг – кўрган таъбиримга тўлайдиган пулингдан қуруқ қоламан, тамом. Бунақаси кўп бўлган. Энди туёғингни шиқиллат, гаплашадиган бошқа гапимиз қолмади.
Сантяго лўлининг олдидан ҳафсаласи пир бўлиб чиқди, энди туш деган нарсага ўлса ҳам ишонмайди. Бирданига эсига тушди – энди ўз ишларини ҳал қилса ҳам бўлар: дўконга кириб у-бу егулик олди, китобини қалинроқ китобга айирбош қилди, янги шаробни синаб кўриш учун бозормайдондаги ўриндиққа чўкди. Иссиқ айни забтига олган пайтда бу шароб мўъжизанинг ўзи бўлди-да – йигитчанинг ичидаги ўтни ўчириб, муздай қилди.
Сантяго қўйларини шаҳар ташқарисидаги янги ўртоғининг қўтонида қолдирган эди, унинг бутун музофотда дўстлари кўп эди – шунинг учун ҳам сайру саёҳат деса жон дерди. Янги дўст топдингми, бўлди – у билан ҳар куни кўришишинг шарт эмас. Худди диний семинариядагидай атрофингда доим бир хил одамлар бўлса – улар ўз-ўзидан сенинг ҳаётингга кириб қолади. Ҳаётингга кирдими, бироз вақт ўтгандан сўнг уни ўзгартирмоқчи бўлишади. Агар сен ўзгармасанг, улар хоҳлагандай одамга айланмасанг – хафа бўлишади. Бу дунёда қандай яшаш лозимлигини гўё уларнингҳар биттаси аниқ билади.
Лекин негадир ҳеч ким ўз ҳаётини изга солиб ололмайди. Бу лўли кампирнинг ишига ўхшаган гап– тушни таъбирлай олади, уни рўёбга чиқаришэса қўлидан келмайди.
Сантяго қўйларини ўтлатишга олиб чиқиш учун офтобнингқайтишини кутадиган бўлди. Мовутчининг қизи билан учрашувга ҳали яна уч кун бор. Сантяго шаҳардаги руҳонийдан алмаштириб олган янги китобни ўқишга тушди. Бу қалин китобнинг биринчи саҳифасида кимнидиркўмишмаросими тасвирланган эди, бунинг устига қаҳрамонларининг номларига тилинг ҳам айланмайди. «Мабодо мен қачондир китоб ёзсам, – деб ўйлади йигитча, – китобимнинг ҳар бир саҳифасидаянги-янги қаҳрамонларниқатнаштирардим,токи ўқувчиларга уларнинг номини эслаб ўтиришнинг ҳожати ҳам қолмасин».
Эндигина мутолаага жиддийроқ шўнғиганҳам эдики, қандайдир бир чол ёнига келиб ўтирди. Китобда эса қорни ковлаб бир марҳумни кўмишаётгани тасвирланган эди, қуёш забтига олиб қиздираётганига қарамасдан Сантягони қалтироқбосди. Шу пайтқария гап ташлаб қолди: