Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо страница 9

Жанр:
Серия:
Издательство:
Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо

Скачать книгу

бўлади. Улар орзу қилишдан қўрқмайдилар ва нимаики истаклари бўлса, ўшани рўёбга чиқариш учун интиладилар. Аммо фурсат ўтиши билан сирли бир қудрат уларни ўз Тақдирларини рўёбга чиқариш мумкин эмаслигига ишонтира боради.

      Сантяго қариянинг гапларидан унчалик таъсирланмади, лекин «сирли қудрат»га қизиқиб қолди – бу сўзларни эшитса, мовутчиқизининг оғзи очилиб қолиши аниқ.

      – Бу сирли қудрат одамзодга ғанимдай туюлади, аслида эса ўзтақдирини рўёбга чиқаришЙўлини худди ана шу қудрат кўрсатиб беради. Инсоннинг руҳини ва эркини ўша буюк вазифага тайёрлайди. Бу курраи заминда олий бир ҳақиқат мавжуд: сенким бўлишингдан ва нима билан шуғулланишингдан қатъи назар, бирор нарсани чин дилдан истасанг, ўшанга албатта эришасан, чунки бундай истак Оламнинг Руҳида дунёга келган бўлади. Сен Ер юзида худди ана шунинг учун яратилгансан.

      – Менинг бор-йўқ истагим дунё кезиш ёки мовутчининг қизига уйланиш бўлса-чи?

      – Ёки дейлик, хазинани топишни истарсан. Олам Руҳи одамзоднинг бахтидан қувват олади. Шу билан бирга қайғусидан ҳам, ҳасадидан ҳам, рашкидан ҳам. Инсоннингяккаюягона вазифасибор:ўзТақдири йўлидан охиригача бориш. Ҳамма гап ана шунда. Ёдингда сақла, бирор нарсани астойдил истасанг, бутун Олам шу истагингни рўёбга чиқариш учун ёрдам беради.

      Улар бир муддат майдонга ва ўткинчиларга жимгина термулиб қолишди. Сукунатни биринчи бўлиб қария бузди:

      – Шундай қилиб, нима учун чўпонликни танладинг?

      – Дунё кезишни яхши кўраман.

      Қария майдон бурчагида қизил аравачаси билан ўрнашиб олган маккабодроқ сотувчига ишора қилди.

      – Ёшлигидау ҳам сайру саёҳатларга орзуманд эди. Аммо, кейинчалик бодроқ сотиш ва пулйиғишни афзал билди. Қариб-қартайганидан сўнг бир ойга Африкага бориб келади, холос. Инсон ўз орзусини рўёбга чиқаришучун доимо имкониятга эга эканлигини англаш унга насиб қилмаган.

      – Яхшиси, унинг қўй боққани маъқул эди, – деди Сантяго.

      – Бу ҳақда ҳам ўйлаб кўрган. Лекин, кейин савдо билан шуғулланишга қарор қилган. Чўпон яланг ерда, осмон остида ухлайди, савдогарнинг эса бошпанаси бор. Қизларнинг ота-оналари ҳам чўпондан кўра савдогар куёвни афзал кўришади.

      Сантяго мовутчининг қизини эслади ваюрагига бир нарса санчилгандай бўлди. Балки қиз яшайдиган шаҳарчада ҳам кимдир қизил аравачасини судраб юргандир.

      Қария ҳамон китобни варақлар, афтидан ўқишга жуда берилиб кетганди. Сантяго узоқ кутди, охироқибат қарияни безовта қилишга қарор қилди – ахир, у ҳам боягина Сантягони ўқишдан чалғитган эди-ку:

      – Нега энди айнан шу ҳақда гап қўзғаб қолдингиз?

      – Чунки сен ўз Тақдиринг йўлидан боришга уриниб келаётгандинг. Ҳозир эса бу йўлдан чекинишга тайёр турибсан.

      – Ҳаммавақт ҳам шундай лаҳзаларда пайдо бўласизми?

      – Ҳаммавақт. Керак бўлса бутунлай ўзгача шаклу шамойилда ҳам ҳозир бўлишим мумкин. Баъзан тўғри бир азму қарор, баъзан ноёб бир фикру хаёл бўламан.

Скачать книгу