Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо страница 8
– Оламдаги энг буюк ёлғон нима ўзи? – ҳайрон бўлди Сантяго.
– Шундай лаҳзалар бўладики, ҳаётимиз бизнинг хоҳишимизга бўйсунмай қўяди, уни тақдир бошқара бошлайди. Ана шу – энг буюк ёлғон.
– Буни тушунишим қийинга ўхшайди, – деди Сантяго. – Мана, масалан, мени руҳоний қилишмоқчи эди, чўпонликка кетиб қолдим.
– Жуда соз, – деб маъқуллади қария. – Ахир, сен дунё кезишни яхши кўрасан-ку.
«Худди фикрларимни ўқиётганга ўхшайди-я», – деб хаёлидан ўтказди йигитча.
Қария эса қалин китобни шошилмай варақларди, гўё китобни қайтариб беришни умуман хаёлига келтирмаётгандай эди. Қариянинг эгнида араблар яктаги борлигини Сантяго энди пайқади – умуман олганда, у ажабланарли ҳол эмасди: Тарифни Африка соҳилларидан бир неча соатда кечиб ўтиш мумкин бўлган торгина бир бўғоз ажратиб турарди. Араблар бу шаҳарга тез-тез келишар – майда-чуйдалар сотиб олишар ва бир кунда бир неча бор ғалати ибодат билан машғул бўлишарди.
– Сиз қаердансиз? – деб сўради Сантяго қариядан.
– Ҳамма жойдан.
– Бунақаси бўлмайди, – деди йигитча. – Ҳеч ким ҳамма жойдан бўлолмайди. Масалан, мана мен чўпонман, дунёни кезиб юраман, лекин мен ҳам битта жойдан – тоғида қадимий қалъаси бор шаҳарданман, ўша жойда дунёга келганман.
– Ундай бўлса, мен Салим шаҳрида туғилганман.
Сантяго Салимнинг қаердалигини билмасди, уялиб қолмаслик учун сўраб ўтирмади. У бозормайдонга кўз ташларэкан, уёқдан-бу ёққазирюгурибўтаётган одамларнинг ташвишли қиёфалари эътиборини тортди.
– Хўш, Салим тинчми, нима янгиликлар?
– Ҳар доимгидай.
Сантяго шаҳар ҳақида ҳеч вақо билолмади. Лекин бир нарса аниқ, бу шаҳар Андалусияда эмас, бўлмаса Сантяго албатта биларди.
– Хўш, сиз у ёқда нима иш қиласиз?
– Нима иш қиламан? – Қария хохолаб кулиб юборди.
– Уларга ҳукмронлик қиламан. Мен – Салимнинг шоҳиман.
«Баъзан одамларнималарни валдирашмайди, – деб ўйладийигитча. – Тўғриси, ейиш-ичишдан бошқа нарсани хаёлига келтирмайдиган гунг қўйлар билан гаплашган минг марта афзал. Ёки – китоб ўқиш керак – улар ғаройиб ривоятларни айтиб беради, униям сен хоҳлаган пайтингда холос. Одамларбилан сўзлашсанг, тамом, расвои радди: томдан тараша тушгандай бир гап айтади, кейин аҳмоқ қилинган хўсадай ўтирасан – нима деб жавоб беришингни билмай».
– Менинг исмим? Маликсиддиқ, – деди қария. – Қанча қўйинг бор?
– Етарли, – Сантяго ҳам аниқ жавоб қилмади.
– Ростданми? Қўйларингни етарли деб ҳисобласанг, демак, менинг ёрдамим керак эмас экан-да.
Йигитчанинг астойдил аччиғи чиқди. У ёрдам-пордам сўрамаган бўлса. Қариянинг ўзи аввалига шароб сўради, сўнгра китобини