Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      «Ҳаёт шуниси билан қизиқки, тушлар ўнгидан келиши ҳам мумкин», – деб ўйлади Сантяго осмонга қараб-қараб қадамини тезлатаркан.

      У Тарифда тушларни таъбирлай оладиган кампир яшашини эслади. Мана, марҳамат қилиб айтсин-чи, икки марта кўрган бир хил туши нимани билдирар экан.

      Кампир меҳмонни орқа томондаги хонага бошлади, бу хона билан ошхонани рангли пластмасс мунчоқлардан қилинган парда тўсиб турарди. Хонада иккита курси ва устол бор эди, деворга эса Исонинг Юраги тасвирланган сурат осиғлиқ эди.

      Уй соҳибаси Сантягони ўтиришга таклифқилди ва ўзи ҳам қаршисига чўкиб, унинг икки қўлидан ушлади, аввалига паст овозда бир дуо ўқиди.

      Лўлиларнинг дуоси бўлса керак. Чўпонга лўлилар тез-тез рўбарў келишарди – улар ҳам гарчи қўй боқмасалар-да, дунё кезиб юришарди. Одамларуларни – фирибгарлик билан яшашади, қалбларини иблисга сотган, болаларни ўғирлашади, сўнгра уларни ўз тўдаларида қул қилиб олиб юришади, деб гапиришарди. Сантяго ҳам болалигида ўзини лўлилар ўғирлаб кетишидан ўлгудай қўрқарди, ҳозир мана шу кампир қўлларидан ушлагач, ўша қўрқув яна уйғонди.

      «Ахир, бу ерда муқаддас Исо Юраги бор-ку», – деб ўйлади ўзига бўйсунмаётган титроғини босиб хотиржам бўлишга уринаркан. Сантяго бу ҳолатини кампир сезиб қолишини истамас эди. Дадиллик учун «Отамизга ҳамду санолар» дуосини ўқий бошлади.

      – Жуда қизиқ, – деб ғўлдиради кампир унинг кафтларидаги чизиқлардан кўз узмай, сўнгра яна сукутга чўмди.

      Йигитча баттарроқ безовта бўлди. Қўллари ҳам титрай бошлаган эди, дарров тортиб олди.

      – Кафтимга қараб фол кўришинг учун келганим йўқ, – деди у шу остонадан ўтганига ҳам афсусланиб – яхшиси, сўраган пулини бериб бу ердан тезроқ жўнаб қолсаммикан. Икки марта кўрилган қандайдир туш ҳақида ҳар балони ўйласа бўлади.

      – Биламан. Сен бу ерга тушингни таъбирлашим учун келгансан, – деб жавоб қилдилўли кампир. – Тушлар бу – Худонинг биз билан гаплашадиган тили. Худо дунё тилларидан бирида гапирган пайтда уни таржима қилишга қурбим етар. Лекин, агар Худо сенинг қалбингни тилида сенга мурожаат қилса, Унинг айтганлари фақат сенгагина тушунарли бўлади. Пул масаласига келсак, тушингнитаъбирини билмоқчимисан, пулини ҳам тўлайсан.

      «Балога қолдим шекилли», – деб ўйлади Сантяго, лекин энди ортга йўл йўқ эди. Чўпонлар хавфу хатарга ўрганиб қолишган: ҳали бўрилар сурувга ҳужум қилади, ҳали қурғоқчилик юз беради. Тўғриси, ҳаётнинг мазмуни ҳам ана шу хавфу хатарлар билан.

      – Мен икки бора бир хил туш кўрдим, – деди у. – Гўё қўйларимни ўтлоқда боқиб юрган эмишман, кейин битта болакай кўринди, қўйларим билан ўйнамоқчи бўлди. Мен бировнинг қўйларимга яқинлашишини ёқтирмайман, чунки улар бегоналардан қўрқишади. Билмайман нима учун фақат болаларнигина чўчимасдан яқинларига йўлатишади. Одамнингёшини қўйлар қандай фарқлайди – ҳеч тушунолмайман.

      – Тушингни гапир, – унинг сўзини бўлди

Скачать книгу