Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо страница 5
«Яхшиси,об-ҳавонингкутилмагансовғаларига тайёр турганим маъқул», – деб ўйлади Сантяго иссиқ ва оғиргина камзулига миннатдорлик туйғуси билан. Умуман олганда, камзул ҳам ўз қисматига битилган вазифани бажаради, Сантяго ҳам. Сантягонинг қисмати – дунё кезиш, мана, икки йил давомида Андалусия тоғликлари ва текисликларини кезиб, унинг ҳамма шаҳару қишлоқларида бўлди. Бу сафар Сантяго мовутчининг қизига қандай қилиб оддий чўпон хат-саводли бўлганини тушунтириш учун йўлга отланган.
Хуллас, саводхонлигининг сабаби шунда эдики, у ўн олти ёшгача семинарияда ўқиди.
Сантягонинг ота-онаси унинг руҳоний бўлишини орзу қилишарди, бу – оддий қишлоқ оиласи учун фахр эди. Ота-онаси худди қўйларга ўхшаб фақат егулик топиш илинжида оғир меҳнат қилишарди.
Сантяго семинарияда лотин, испан тиллари ва илоҳиётдан сабоқ олди. Аммо уни болалигиданоқ тинч қўймаган – дунёни билишга қизиқиши, Худони ва одамзод қавмининг гуноҳларини ўрганишга бўлган интилишларидан устун чиқди. Ва бир куни ота-онасини кўришга келганда руҳоний бўлишга майли йўқлигини айтишга журъат қилди. Сантяго саёҳат қилишни хоҳларди.
Отаси бу гапни эшитиб:
– Ўғлим, – деди, – бизнинг қишлоғимизга кимлар келиб кетмаган. Бу ерга бутун дунёдан одамлар нимадир янги нарса топаман деб келишади, лекин азалдан қандай яратилган бўлсаларшундайликларича қайтиб кетадилар. Улар қадимий қасрни кўриш учун тоққа кўтариладилар ва ўтмиш бугундан кўра афзалроқ эканлигига шоҳид бўладилар. Улар сариқ сочли ёки қора танли бўлсалар ҳам, қишлоғимиздагилардан ҳеч бир фарқлари йўқ.
– Лекин мен уларнингюртида қанақа қасрлар борлигини билмайман-ку, – деб эътироз билдирди Сантяго.
– У одамлар бизнинг ерларимизни, бизнинг аёлларимизни кўришгач, шу жойда умрбод қолишни хоҳлашларини айтишади, – деб давом этди отаси.
– Мен эса бошқа ерларни, бошқа аёлларни кўришни хоҳлайман. Улар шундай дегани билан ҳеч қачон қишлоғимизда қолиб кетишмайди-ку.
– Саёҳатучун катта пул керак. Бизнинг қавмимиздан эса фақат чўпонларгина уйда ўтиришмайди, холос.
– На илож, унда чўпон бўламан, – деди Сантяго.
Отаси ҳечнарса деб жавоб қилмади. Эрталаб Сантягонинг қўлига бир ҳамён тутқазди, унда учта эски тилла танга бор эди.
– Бир куни даладан топиб олгандим. Осмондан тушган деб ҳисоблайвер. Бунга бир сурув қўй сотиб ол-да, токи бизнинг қасримиз дунёдаги қасрларнинг энг асосийси эканлигини ва бизнинг аёлларимиздан гўзалроқ аёллар ҳеч қаерда йўқлигини англагунингча оламни кезавер.
Отаси фотиҳа бераркан, Сантяго унинг кўзларига қараб бир нарсани англаб етди – ёши ўтиб қолганига қарамасдан дунё кезиш иштиёқи отасини ҳам беқиёс бир куч билан ўзига тортиб турарди. Бу иштиёқни ўтроқ ҳаётнингнеъматлари бўлмишбошпана-ю қорин тўқлиги каби юпанчларбилан енгишга қанчалар ҳаракат