Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тасаввуф алломалари - Хамиджон Хомидий страница 30

Жанр:
Серия:
Издательство:
Тасаввуф алломалари - Хамиджон Хомидий

Скачать книгу

бўлса ҳам, ақидапараст ва мазҳабпараст мунофиқлар томонидан кўп ранж чеккан. Ҳаттоки, Жунайдни «зиндиқ» деб жонига қасд этмоқчи бўлишган. Душманларнинг қўли калталик қилиб, Жунайдга ҳеч бир ёмонлик қила олишмаган, аксинча, руҳий хасталик, кўр ва тузалмас беморликка учраганлар. Бунинг далили шундаки, ҳар ким авлиёларни синаса ва бежо дахл қилса, икки дунёда ҳам зарарга учрайди. Авлиёлар нимаики иш қилсалар ҳам, гарчи шариатга хилоф деб билсалар ҳам, бу ҳақда сўраш ёки танбеҳ бериш раво эмас. Қанчалик узрхоҳлик қилмасин, авлиё сўзи ўқдир.

      Жунайд 91 йил умр кўриб, 298/910 йилда Бағдодда вафот этган.

* * *

      Шайх Шиблий деди:

      – Агар ақл киши суратига кирса эди, Жунайд суратида бўлар эди.

* * *

      Сарий Сақатий деди:

      – Жунайднинг шавқ, маърифат, кашф ва ишқ бобидаги мартабаси бағоят олийдир.

* * *

      Жунайд доим рўза тутар, ёронлари зиёратга келса, меҳмон ҳурмати рўзасини очар эди. Жунайд дейди:

      – Рўза тутганнинг фазилати дўстларнинг кўнглини обод қилишдан зиёда эмасдир.

* * *

      Жунайд Бағдодий ва Абу Бакр Каттоний суҳбатдош бўлишган. Уларнинг ўртасида маърифат ва ҳақиқат борасидаги минг масала яширин эди. Абу Бакр Каттоний вафотидан олдин Жунайдга улар ўртасидаги сирлар зоҳир бўлмаслигини васият қилди. Жунайд сирни халққа ошкор қилмади.

* * *

      Жунайд уламолар тўнини кияр эди.

      Сўрадилар:

      – Нима учун хирқа киймайсиз?

      Жунайд деди:

      – Хирқа кийиш билан мурод ҳосил бўлганда, темирдан жанда кияр эдим. Аллоҳ даргоҳида хирқаю жандага эътибор йўқ, балки эътибор кўнгил даргоҳигадир. Кишининг кўнглида Аллоҳ дарди бўлмаса, хоҳ хирқа кийсин, хоҳ жанда кийсин – фойдаси йўқдир.

* * *

      Жунайднинг сўзлари бағоят таъсирли эди. Сарий Сақатий деди:

      – Халққа панд-насиҳат қилар вақтинг келди, минбарга чиқ.

      Жунайд деди:

      – Сиздек муршидим ҳузурида сўз айтишга менга йўл бўлсин?

      Жунайд кечаси Муҳаммад (с.а.в.)ни туш кўрди. Сарвари коинот (с.а.в.) Жунайдга умматларга ваъз қилишга изн берди. Жунайд уйғонди. Тушини айтиш учун пири Сарий Сақатийнинг ҳузурига йўл олди.

      Сарий деди:

      – Сарвари олам (с.а.в.)нинг ўзлари изн бердилар, энди халққа сўз айтарсан?!

      Жунайд минбарга йўл олди.

* * *

      Жунайднинг кўзи оғриди. Табиб келди. Дори бериб деди:

      – Кўзингга сув тегмасин, яллиғланиб кетади.

      Табиб кетди. Жунайд таҳорат олиб, намоз ўқиди. Эртасига табиб келди. Жунайднинг кўзи тузалганини кўрди.

      Табиб сўради:

      – Нима даво қилдинг?

      Жунайд деди:

      – Таҳорат олиб, намоз ўқидим.

      Табиб Жунайднинг қўлидан тутиб, иқрорини айтди:

      – Бу даво Холиқнинг давосидир, халқнинг давоси эмасдир. Чин табиб У (Аллоҳ)нинг

Скачать книгу