Қўқон хонлари. Хамидулла Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қўқон хонлари - Хамидулла Абдуллаев страница 10

Қўқон хонлари - Хамидулла Абдуллаев

Скачать книгу

барча ишларни ўзи бошқариши шарт эмас, кимга қанақа буйруқ беришни тўғри йўлга қўйса, барча ишга улгурса бўлади. Сиз ўғлим оддий кишилар орасида ўсиб улғайдингиз, бунинг ўзига хос афзалликлари бор, халқ билан яқинлашиш, уларнинг меҳрига кириш осон кўчади. Лекин одмиликни ҳам ўз ўрни ва меъёри бор. Хон буни билмаса, бунга риоя қилмаса бўлмайди, чунки у мамлакатнинг сиёсатини бошқаради. Демак сиёсат юргизишни билиш керак, қаттиққўллик деганда адолатнинг ҳимояси тушунилади, хоннинг хоҳишини эмас. Вақти келса раҳмдилликдан ҳам юз ўгиришга тўғри келади, ўз ҳузур-ҳаловатидан ҳам. Сиз билан хонларга хос ожизликлар ҳақида анчагина суҳбат қурганмиз, эслайсизми?

      – Албатта, эслайман.

      – Ундай бўлса баъзиларини такрорлашимга тўғри келади. Биринчидан ҳукмрон очкўз бўлмаслиги керак, ўз фуқароларининг мол-мулкини талаган хон охир-оқибатда хароб бўлади. Иккинчидан хоннинг ишратпарастлиги халқнинг бошига кулфат бўлиб ёғилади. Сизга тахт мерос бўлиб қолгани йўқ, ўз меҳнатингиз, курашингиз билан эришдингиз, киритдингиз, энди уни мустаҳкамлашга ҳам худди шундай киришмоғингиз керак.

      – Тахтга ўлтиришим сизнинг меҳнатларингиз туфайли. Энди унинг равнақи учун ҳам бебаҳо ўгитларингиз зарур.

      – Хон қалъасини қаерга қурмоқчисиз?

      – Эски қўрғон ўрнига.

      – Демак Кўк тўнли Азизлар мавзесига. Яхши ўйлабсизлар, икки сойнинг туташган жойи. Жуда гўзал ва баҳаво ер.

      – Хон ҳазратлари, – деди эшик оғаси Шоҳруҳхонга таъзим қилиб. – Сардорхўжа қабулларига киришга ижозат сўрамоқда.

      – Кирсин, – деди хон отасидан узр сўраб.

      Алпқомат, юришлари донадор йигит хоннинг рўпарасига келгунича таъзим қилиб, сўз бошлади:

      – Нохушроқ хабар келтирганим учун узр сўрайман.

      – Сўзланг.

      – Ишончли одамларимизнинг хабар беришларича, Бухоро Амири биз томонга ҳарбий қўшин юборган эмиш.

      – Шундай денг, маълумот аниқми? Адашаётганингиз йўқми?

      – Мутлақо аниқ.

      – Қўшин неча минг кишидан иборат экан?

      – Беш минг киши атрофида.

      – Тушунарли. Сизга жавоб.

      Шоҳруҳхон отасига юзланди.

      – Мен шундай бўлишини билар эдим.

      – Бўлажак воқеаларни олдиндан билиш улуғ фазилат.

      – Бу хабар мени чўчитолгани йўқ, аксинча кўнглим тасалли топди.

      – Нима учун?

      – Уч мингга яқин ҳарбий қўшинга эга эканлигимиз ҳақида сохта гап тарқатган эдик. Жосуслар амирга бу ҳақда хабар беришган кўринади, шу сабабдан у беш минг кишилик қўшин жўнатибди.

      – Демак бешикда эканлигингиздаёқ йўқ қилмоқчи бўлган.

      – Худди шундай. Бизнинг анчагина улғайиб қолганимиздан хабари йўқ кўринади.

      – Энди нима иш қилмоқчисиз?

      – Жанг қиламиз, юртимизни ҳимоя қиламиз.

      – Сизнинг

Скачать книгу