Япон зобити. Леонид Чигрин

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 33

Жанр:
Серия:
Издательство:
Япон зобити - Леонид Чигрин

Скачать книгу

мана шу инсонлар давлатни бошқармоқчи бўлишяпти. Улар ҳамма нарсани таг-томири билан бузишни уддалайди. “Подшоҳ Россияси давридан қолганлари етади, кейин эса нима бўлса бўлармиш!..”

      Большевикларни ақл эмас, балки ҳасад бошқармоқда. Яъни улардан ақллироқ, уддабуронроқ одамларга нисбатан ҳасад. Уларнинг ақидаси шундай: ўзим эплай олмадимми, демак, бошқа бировга ҳам йўқ. Мана шунинг учун турмахоналар лиқ тўла, шу боис шунча мутахассисни отиб ташлашди ёки чет элларга ҳайдаб юборишди. Балиқ овлашни эплай олмаганга қисқичбақа ҳам балиқ-да! Бесавод қаланғи-қасанғилар ичида улар кучли мутафаккирлардек кўринади. Ҳозир ҳаммаси шунга қараб кетяпти ва шунақа бўладиям. Шунга эришишади, сўзларимни ўшанда эслайсиз, лекин унда бечора Россияга нима бўлади?

      Ютаро Тода анархистни диққат билан эшитарди. Турмахонада бўш вақти керагидан ҳам кўп эди ва поручик уни иложи борича фойдали ўтказишга интиларди. Китоблар ўқир (камерада анча-мунча китоб бор эди), камерадошлари билан суҳбатлар давомида Россияда инқилобдан кейин нималар бўлаётгани ва янги ҳукумат нимани кўзлаётганини ўзи учун ойдинлаштирмоқчи бўларди.

      – Сизни унча тушунмаяпман, – деди у Смидовичга. – Анархияни ёқлаяпсиз, ўзингиз эса большевикларни сиёсатларидаги тизимсизликда айблаяпсиз. Бири иккинчиси билан боғланмаяпти-ку.

      Смидович заҳарханда кулди.

      – Анархия ҳам ўзининг ривожланиш мантиғига эга. Эътибор беринг, бир қарашда бизни қуршаб турган ҳаёт – ғирт бемаънилик. Лекин, шу билан бирга, прогресс деган тушунча ҳам бор. Демак, тартибсизликдек кўринаётган нарсанинг ўзи ҳам унчалик тартибсиз эмас. Анархия ҳам шундай. Ҳа, биз давлатни, ҳокимият ва бошқа нарсаларни инкор қиламиз, лекин биз халқнинг ўзини ўзи бошқарувини тан оламиз. Мана шу борада Ленин билан йўлимиз бир. Қандай яшаш ва нима қилиш кераклигини халқнинг ўзи белгилайди. Тепадан унга ҳар қандай ақл бовар қилмайдиган назарияларни тиқиштириш ва яна ўша назарияларни зўравонлик билан мустаҳкамлаш керак эмас. Сизга буни тушунтириш қийин, отагинам. Сиз қоида ва ҳаёт тарзи бутунлай бошқача бўлган олам вакилисиз.

      Дарҳақиқат, ёш поручикнинг боши ғовлаб кетганди. Ҳаммалари: анархистлар ҳам, эсерлар ҳам, монархистлар ҳам ва уни баҳслашмайдиган, сўкинмайдиган, хушмуомала тингловчи сифатида кўрган яна аллақанча одамлар поручикнинг онгига ўз назарияларини, бўлажак давлат ҳақидаги қарашларини тиқиштиришарди. Шу туфайли унинг миясида ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб кетар ва бу баҳсчилардан қайси бири унга яқинроқлигини, кимнинг дунёқараши унга ишончлироқ, қулайроқ эканини ўзи ҳам тушунолмай қоларди. Катта сиёсатда ҳам, дабдабали сафсатабозликда ҳам у жуда тажрибасиз эди. Лекин поморлар билан ўтган уч йил давомида оддий халқнинг ўз ҳаётий мантиғи борлигини кўрди. Халқ ўз меҳнати билан тўкин-сочинликда яшашини, керагида унга кўмаклашишларини, лекин халақит бермасликларини хоҳларди. Бир қарашда ҳаммаси жўндек, лекин халқ мана шу энг оддий нарсага эриша олмаётганди.

      Маҳкумликдаги вақт секин

Скачать книгу