Дарё. Абдукаюм Йулдошев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дарё - Абдукаюм Йулдошев страница 28

Жанр:
Серия:
Издательство:
Дарё - Абдукаюм Йулдошев

Скачать книгу

машина калитини стол четига қўйган Акбаралининг қаршисига келиб ўтирди, «кола» тўла пиёлани унинг ёнига сургач, ўзи бир қултум ароқ қуйилган пиёлани қўлига олди.

      – Қадаҳ сўзи айтмоқчимисиз? – сўради йигит.

      Дилобар негадир маъюс кулди:

      – Мен ўзи ичмасдим, ака. Лекин агар жуда қадаҳ сўзи эшитгингиз келаётган бўлса, марҳамат. Мен эркакларнинг камтарин бўлишлари учун ичаман!

      Дилобар бир кўтаришда пиёлани бўшатди. Қизга ялт этиб қараб қўйган Акбарали ҳайрон бўлганча «кола» тўла пиёлани оғзига яқин олиб борган маҳал Ғиёс текис жойда қоқилиб кетди, кейин, ўзини ўнглашга уриниш асносида Тамарани маҳкам қучоқлаганча ёнбошга, Дилобарнинг устига оға бошлади. Тамара бир амаллаб йигитни тутиб қолди. Афти буришиб кетган Дилобар уларни нари итарди:

      – Ўзларингни тутсаларинг-чи, Тамарчик!

      Тамара яна шифтга қараб жавоб қайтарди:

      – Ҳаракат қиламан.

      Хавотирга тушган Акбарали пиёлани жойига қўйди:

      – Ғиёсга бир бало бўлдими?

      Шу сўзлар билан Акбарали ўрнидан турмоқчи бўлганда Дилобар унинг қўлидан тутиб қолди:

      – Қадаҳ сўзим ёқмадими, ака? Ё сизам эркакларнинг камтаринлигига қаршимисиз?

      – Нега энди? Аксинча…

      – Ундай бўлса олинг. Охиригача. Кейин бирга танца тушамиз. Хоҳласангиз, албатта.

      Акбарали баттар ҳайрон бўлганча «кола»ни ичди. Шу аснода кўзлари деярли юмилиб қолган Ғиёснинг иккинчи бор қулаб бораётгани кўриб қолдию, отилиб ўрнидан туриб, шеригини ушлаб қолди:

      – Ғиёс! Ғиёс! Сенга нима бўлди?

      Ғиёс жавоб ўрнига бир нималар деб ғўлдираб бошини Акбаралининг елкасига қўйди ва шу заҳоти қўзичоқдек пишиллаб уйқуга кетди.

      – Ғиёс! Ғиёс дейман! – Ажабланган Акбарали шеригини қаттиқ силталади, бироқ бундан фойда йўқлиги-ни кўргач, қизларга қараб узр оҳангида деди: – Биз ҳозир.

      Акбарали Ғиёсни судраб ювиниш хонасига олиб кирди, бошига совуқ сув қуя бошлади. Дилобар бориб очиқ қолган эшикни ёпди-да, Тамарага бош ирғади:

      – Мижозлар тайёр! Сен у ёқ-бу ёқни қара-чи.

      Мамнун Дилобар машина калитини ички чўнтагига жойлаётган маҳал Тамара хонага бир қур кўз ташлади, шкафни очиб, нарсалар орасида турган дипломатни олди. Дипломатнинг қулфланганини кўрган қиз қизиқиш билан сочидан тўғнағич чиқарди ва бир уринишда қулфни очди. Дипломат бир текис тахланган даста-даста пулларга тўла эди.

      Буни кутмаган Тамара кафтларини жуфтлаштирганча, шифтга қараб:

      – О, худойим! – деб юборди.

      Дилобар телефонида рақам тераётган жойида анграйиб қолди.

      Иккала қиз бир-бирига саволомуз қарашди.

      Кутилмаганда бунча пулни кўриб ҳаяжонланган бўлса-да, мияси тез ишлаб кетган Дилобар буйруқ берди:

      – Опкетамиз!

      Тамара дипломатни кўтарди. Иккала қиз очиқ дераза томон шошишди. Шу маҳал ювиниш хонаси эшиги очилиб, пишиллаб ухлаётган Ғиёсни аранг судраган Акбарали чиқиб келди. У очиқ дераза

Скачать книгу