Фаренгейт бўйича 451º. Рэй Брэдбери

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Фаренгейт бўйича 451º - Рэй Брэдбери страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Фаренгейт бўйича 451º - Рэй Брэдбери

Скачать книгу

– қандай мулоқот бўлди? Телевизор орқали дарс, баскетбол, бейсбол ёки югуриш дарси, кейин тарих дарсида нималарнидир ёзамиз, кейин расм дарсида бир нималарни чизамиз, сўнг яна спорт… Биласизми, мактабда умуман савол бермаймиз. Бизга фақат маълумот ёғдиришади – бум-бумбум. Кейин яна тўрт соат ўқув фильми кўрсатишади. Мен учун бу мулоқот эмас. Кун охирига бориб шундай толиқамизки, кучимиз ўзимизни каравотга ташлаб уйқуга кетишга ёки кўнгилочар паркларга бориб ойна синдириш павильонида ойналарни завқ билан синдириш ёки машина ағдариш тирида улкан пўлат копток билан машиналарни мажақлашга етади, холос. Ёхуд машинани елдек учириб, ким симёғочга энг яқин масофадан ўтиш ўйинини ўйнашга. Менимча, уларнинг айтганлари тўғри, мен улар айтгандек бўлсам керак. Менинг бирорта дўстим ҳам йўқ. Шунинг ўзи менинг телбароқ эканимни билдирмайдими? Ҳамма тенгдошларим қичқиришади, сакрашади, бир-бирларини қақшатишади. Одамлар бир-бирларига қандай бешафқат бўлиб кетишганини сезасизми?

      – Сўзларингиз қари одамникига ўхшайди.

      – Баъзан мен ҳам ўзимни қаридек ҳис қиламан. Ўз тенгдошларимдан қўрқаман. Улар бирбирларини ўлдиришади. Наҳотки доим шунақа бўлган бўлса? Амаким доим бундай бўлмаган, дейди. Шу йилнинг ўзида олти нафар тенгдошим отиб ташланди, ўн нафари эса автомобиль ҳалокатида вафот этди. Мен улардан қўрқаман. Улар эса бунинг учун мени ёмон кўришади. Амакимнинг айтишича, унинг бобоси болалар бир-бирини ўлдирмаган даврларни эслаган экан. Аммо бу жуда қадимда бўлган. У пайтлар ҳаммаси бошқача бўлганмиш. Амаким яна айтадики, у вақтларда одамлар масъулият нималигини билишган. Агар билсангиз, мен ҳам масъулиятлиман. Чунки ўз вақтида, кўп йиллар олдин боплаб адабимни беришган. Ҳамма бозор-ўчарни ўзим қиламан ва уйдаги барча тозалов ишларини ўз қўлларим билан бажараман…

      – Лекин ҳаммасидан ҳам кўпроқ, – давом этди қиз, – одамларни кузатишни яхши кўраман. Баъзан кун бўйи метрода юриб уларни кузатаман, гапларига қулоқ тутаман. Уларнинг кимлигини, нималарни орзу қилишини ва қаерга кетаётганини билгим келади. Баъзан кўнгилочар паркларда ҳам бўламан ва шаҳар бўйлаб елдек учиб, пойга ўйнайдиган автомобилларга чиқаман. Полициянинг улар билан иши ҳам йўқ. Уларнинг суғуртаси бўлса бўлди. Ёнингда ўн минг долларлик суғурта қоғозинг бўлса – олам гулистон. Баъзан метродаги суҳбатларга қулоқ тутаман, баъзан эса газли ичимликлар фаввораси ёнидаги одамларни эшитаман ва биласизми нима?

      – Нима?

      – Одамлар ҳеч нима ҳақида суҳбатлашишмайди.

      – Наҳотки?

      – Мутлақо ҳеч нарса ҳақида гаплашишмайди. Оғизларидан номлар тушмайди – автомобиль маркалари, мода, сузиш ҳавзалари номлари. Шуларга фақат “Қандай зўр!” деб қўшиб қўйишади. Ҳаммалари бир хил гапни қайтаришаверади ва ҳеч ким бошқасидан фарқли гап айтмайди. Кафеларда эса латифа қутиларини қўйиб, ўша бир хил ҳазилларни эшитишаверади, мусиқий деворларни ёқиб, рангли нақшларнинг у ёқдан-бу ёққа ўтишини томоша қилишади. Лекин булар жонсиз! Музейлар-чи? Музейларда ҳеч бўлганмисиз? Ҳаммаси жонсиз. Ҳозир ҳаммаси шунақа. Амаким бир пайтлар ҳаммаси ўзгача бўлган, дейди. Унинг айтишича, қачонлардир суратлар бир нималарни сўзлаган

Скачать книгу