Қўрқма. Жавлон Жовлиев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қўрқма - Жавлон Жовлиев страница 22

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қўрқма - Жавлон Жовлиев

Скачать книгу

тарновдаги қордек музлаб ётади. Жони юқорилаб кетяпти, ё Аллоҳ! Ернинг оғзини ўзим ёпаман, маҳшаргача йиртиқ бўлса ҳам!

      Ажал алдаб жонни, совитгани аниқ оёқларини!

      Қора ва зах уйга бензин қуйгим келади. Чироқ йўқ, ўчган. Шайтонга ўхшайди электр, бир келади, бир кетади. Одамларни ҳалак қилади, ўлади, тирилади.

      Чопонни елкасига иламан, телпагимни кийдираман. Мойчироқни ёқаман… Момом энди уйғонади… Ҳай-ҳайлаб қолади… Мен бобомни қорга отаман…

      Қорда юмалаймиз…

      – Бобо, кулсанг-чи? – дейман.

      Мурда кулади.

      – Йиғлама ёш болага ўхшаб! Қара, қишлоқда сендай ҳеч ким оппоқ қорларда ўйнаб, йиғлаб ўлмаган.

      Мурда йиғламайди.

      Бобом бола, мен бобо бўламан.

      Момом инқиллаб чиқади…

      – Момога қор от, бобо! – Бобом қорни кафтда қисади. Суйганига отади. Тегмай парчаланади қор, бобомнинг яшаш истаги каби. Заиф жонни кучли ажал босади.

      Куламан бақириб, ўкириб, ўртаниб, йиғлайди бобом, момом қўрқади ўлимдан, бари-бари билан хайрлашишдан.

      Қор ҳам йиғлайди, қўйлар ҳам, хўрозлар ҳам, товуқлар ҳам йиғлайди, бир мен ва панада тикилиб турган эшакқуртларгина кулади.

      Қор ўзини осмондан ташлайди, кўз ёшлардай иссиқ.

      Қор кўзини ёшлайди, ажал каби муздек!

      Янгалар яримяланғоч отилиб чиқди. Қарасаки, ҳовли ўртасида бир гала арвоҳ ўйин ўйнамоқда ажал билан. Улар бир пой калишларини қорда қолдириб эрларини уйғотмоққа шошилади.

      Момом йиғлаб-йиғлаб, бобомга қор отади.

      – Эҳтиёт бўл, қорда йиқиласан, – дейди ўлаётган эр ҳамон хотинини ўйлаб.

      Қолганини эшитмайман.

      Қор тўхтайди тўхтагани каби ҳаёт!

      Тобут йўли лой бўлади, қор хор бўлади, кўз ёши дарё бўлади.

      Аммо мен кўрмайман. У йўлдан юрмайман…

      Бобомни олиб кетаётган сурувнинг чўпони янглиғ орқада бораман, сурувнинг ити янглиғ чеккалаб чопаман.

      Бақириб-бақириб куламан, этигим қорни ерга уради.

      Бобомни ҳайдаб бораман! Бу дунёдан барча ҳайдалади. Шунга кўнмай бораман.

      Оёғимдан қор сачраб, бобомга гап ташлайди.

      Тупроқ оч, ташна ётгандай саксон йил, ютиб юборади жасадни!

      Тугайди, тугайди… тугади… бобом эртаги.

      Мозордан тўғри шаҳарга кетаман.

      Шу кетишда кейинги қишда қайтаман. Бу сафар момони ҳайдайман, уни бобомнинг олдига, Тепамозорга кўмамиз. У ердан бутун қишлоқ кафтдек кўриниб туради. Терак барглари чалган ўйноқи куй эшитилади.

      Тепамозор менинг уйим – қишлоғимга айланади.

      Ҳаётим буткул тўзиб кетди.

      Мен шунинг учун ҳам ўлимни ёмон кўраман.

*

      Тил ўрганардим бир ойига бир қўйнинг пулини бериб.

      Немисча мақолаларни ўқийдиган бўлдим.

      Олмон меҳмонлари билан бирга юрдим, уларни тингладим, немисларни меҳмон қилдим. Қизлари билан

Скачать книгу