Қўрқма. Жавлон Жовлиев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Қўрқма - Жавлон Жовлиев страница 26
Сени севаман, лекин, жонка… Бир қора тунда келиб, мени бахтли қил, лекин асло тарих ҳақида ортиқ гапирма, қайт қилиб ташлайман, ишрат бурнимдан булоқ бўлади!”
Тушлар сценарийсини ким ёзаркан-а?
Қани, жумҳуриятимиз тушларига сценарийнавислик қилиш имтиёзини қўлга киритсам. Гуллатган бўлардим барини. Сенаторлар, судьялар, депутатлар, таксичилар, жаноб президент, унинг аъёнлари, севишганлар, энг муҳими, миллионлаб ёшларнинг барча-барчаси ҳар кеча ухлашга ётиши билан Туркистоннинг эрта қирилган етмиш талабасини туш кўриб, тонгда уларни севиб уйғонарди. Бирор чақа гонорар сўрамасдим Давлат киносидан. Ҳозирги кунда инсоният уйқуларинигина бошқара билмаяпти. Шунгагина тиши ўтмаяпти. У ухламай тура олмаганидай, нимани туш кўришини ҳам ўзи ҳал қилмайди. Шунга қодир бўлмай турган бир пайтда қандай соз бўларди тушларига суқилиб кирсам. Ҳеч ким ҳайдай олмайди, текширмайди ва улар билишарди миллат қаҳрамонлари қандайлигини.
Бир куни машҳур сенатор билан кўришдим. Ўнгдамас, тушда. Албатта, улар билан фақат тушда учрашиш мумкин.
У менга насиҳат қила кетди: “Сенаторлар сендан ҳам ақллироқ одамлардан тузилган. Нималардир ўйлаётгани учун Олий сенатнинг бир жойини банд қилган. Бу кетишда ўша талабалар каби итдек ўлиб кетасан. Тўсатдан машина уриб кетади ё саёз жойда чўкасану, йўқ бўласан. “Фалокат-да, ака” деб, қутулади-кетади! Ундан кўра сенатор бўл ва яша дахлсиз беш йил!”
Беш йилдан сўнг, миллион йиллик қабрда қандай ётасан?
Сенатор тушларимдан мангу қувилгач, бобом киради.
Соқол қўйиб юборибди, оппоқ эмас қизиғи… қора… узун. “Ёшариб кетибсизми?” – дейман кўзларим ёниб.
“Ҳа, энди ёшлар билан юргандан кейин…” “Эҳ, бобой!” – унга тўйиб-тўйиб қараб тураман. Сочини ўриб, дўппи қўндирган бир қиз чиқади ортидан.
Момом! “Ёшаряпсиз, дегандим-а, момо? Ишонмовдиз, мана ўн саккиз ёшга қайтибсиз, осилган юз ҳам, тер ҳиди ҳам йўқ, фақат кўзларингиз ўша-ўша кўм-кўк!”
Момом мендан уялиб қочади. У қиз бола, мен ундан ҳозир каттаман, йигитман.
Бобомнинг қўлидан тортиб ғойиб бўлишади, жаннат исини қолдириб!
Сархуш бўламан ўн уч кун!
Кўзи қисиқ, қирра бурун, ўрис хотини бор бир домла менга насиҳат қилади: “Шунча одамларимиз қатлиом бўлгани етмайдими! Кўзингни оч, очгин! Қарасанг-чи, афт-башарангга қуриб-қақшаб қолибсан! Ўзингни босиб ол, илтимос! Бу ғоялар сени боқармиди? Пулсиз қолсанг, ғояни