Мени ёлғиз қолдирма. Зеус Кабадайи

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мени ёлғиз қолдирма - Зеус Кабадайи страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мени ёлғиз қолдирма - Зеус Кабадайи

Скачать книгу

мен бу дунёга ёлғиз ўтиш учун келганман. Нега? Чунки ҳаммага валдирайверадиган одам ошиқ бўлолмайди. Ҳам ошиқ бўлади, ҳам жафо ҳақда лоф урадими? Жуда бўлмағур гап.

      Биламан, сен ҳам мен каби ёлғизсан. Шу лаҳзада буни ўқир экансан, мен ҳам ёлғиз ўтаман, дейсан. Йўқ, ягонам, сен ёлғиз ўтмайсан. Сен жуда бахтли бўласан. Ҳатто бир куни оила қурасан, болаларинг бўлади. Қачондир сенга «Қара-я, фалончи ўлибди», дейишади. Сен: «Фалончи бошқалар айтмаган гапларни айтар эди, одамларнинг овози эди», дейсан. Ягонам, билганим шуки, сени шоҳона ҳаёт кутмоқда. Қидирган одамингни топасан ва жуда бахтиёр бўласан.

      Баъзан ҳаётда шунақа бўлади; мен тўлашим керак бўлган бадални сиз тўлайсиз, бошқача эмас.

      Сени севаман, унутма, хўпми?

      Энди ўрнингдан тур, мен учун бир финжон қаҳва ич.

      Осмонга боқ ва у ерда ўз гўзаллигингни кўр.

      Осмон каби мусаффо умр кечир.

      Бунга ишон.

      Буни унутма.

      КЕТСАНГ…

      Кетсанг кемтик бўлиб қоламан, бутун бўлишдан воз кечаман.

      Кетиб қолишингдан жуда қўрқаман. Сени шу қадар яхши кўраманки, буни тасаввур ҳам қилолмайсан.

      Одам севган кишисининг кўзига тикилди дегунча йиғлагиси келадими? Бошқаларни билмадим-у, менинг йиғлагим келади. Нега, биласанми? Бир куни кетиб қолишингни билганим учун!

      Баъзан вақт тўхтаб қолгандай бўлади, хўрсинаман. Қалбингда қолишни жуда хоҳлайман, бу рўёдан уйғонишни ҳеч истамайман.

      Лекин биламан…

      Сен мени сени севганимдай севмайсан.

      Сендан бир қизим бўлишини жуда хоҳлаган эдим. Билмайман, ана шундай ўйладим, буни ичичимдан жуда кучли ҳис қилган эдим.

      Сенга ўхшашини, сендай бўлишини хоҳлар эдим…

      Сендай бўлсинки, қизимни биров сени севганимдай севсин, хотиржам бўлай.

      Чунки бир куни қўл силтаб, бизни ташлаб кетасан, мана шуни ўйлайман.

      Бу менинг хаёлим, холос, қўрқма. Буларнинг ҳаммаси сени севганим учун. Одам севгани ҳақида орзу қилади. Мен ҳам шундай қилдим. Сен ҳақда хаёл сурдим. Бу айбми? Менимча, айб эмас…

      Чунки сен дунёнинг энг ўзига хос одамисан. Шуни билатуриб сени қандай йўқотишим мумкин? Мана шуни билмайман.

      Йўқотишни истамайман…

      Сен кетсанг, ярим-ёрти бўлиб қоламан, бутун бўлишдан воз кечаман.

      Масалан, сен менинг йўқлигимни ҳеч ўйлайсанми?

      Мен бўлмасам, бошқаси билан бўлармидинг?

      Бошқани мени севгандай сева олармидинг?

      Ўзгага менга боққанингдай боқишингдан, менга табассум қилганингдай жилмайишингдан қўрқаман…

      Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо буларни кўришни хоҳламайман.

      Ҳақиқатан ҳам сенинг кўп жиҳатларингни кўрмаган эканман.

      Масалан, менга ёлғон сўзлашларингни…

      Бошқасини севишингни.

Скачать книгу