Лўли. Амина Шенликўғли

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Лўли - Амина Шенликўғли страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
Лўли - Амина Шенликўғли

Скачать книгу

давом этди:

      – Сен қибтийсан, болам! У киши эса араб. Сени қандай яхши кўрсинлар?

      Серпил ичидан тошиб чиққан ғазабни боса олмади.

      – Нима бўпти араб бўлсалар? Мен уларни ҳар қандай кўринишда – ҳатто қора танли бўлган тақдирда ҳам барибир севган бўлардим. Нега ул зот мени ёмон кўрадилар? – Кейин кўз ёшларини артиб, баланд овозда сўради: – Унда мен кимни Ҳазрати Муҳаммад деб чақираман? Унинг ўрнига кимни севаман?

      Аёл янада шошиб қолганди. «Бола тўғри айтяпти, аммо мен ҳам нотўғри гапирмадим-ку?» деган хаёлга борди.

      Ахир бу каби янглиш фикрларда юрганлар озми? Зотан, Исломнинг асл манбаларидан хабардор бўлмаган баъзи устозлар ҳам лўлиларнинг қарғишга қолганига ишонишарди.

      Серпил ўзи ўтирган курсининг устида мук тушиб, йиғидан букчайиб қолганди. Унинг аҳволини кўрган аёл ҳам кўз ёшларини тиёлмади.

      Серпил бошини кўтариб, йиғлай-йиғлай хитоб қилди:

      – Мен ул зотни ота-онамдан ҳам кўпроқ яхши кўрардим, нега у мени ёмон кўради, нега, нега? – Серпил жуда зийрак қиз эди. Бирданига юрагида янги умид учқуни туғилди. Кўз ёшларини тийди, кўзларини артиб, сўради: – Балки бу гапларингиз ёлғондир? Балки ул зотга қилинган туҳматдир?

      Аёл елка қисди.

      – Иншааллоҳ, ёлғон бўлиб чиқсин! Аммо ёлғон гап шунчалик тез ёйиладими? Билолмадим, болам.

      Серпил энди ўзининг лўли эканига ишона бошлаганди. Савол беришда давом этди.

      – Сиз онамнинг лўли эканини қаердан билдингиз?

      – Мен онангнинг ҳаётини яхши биламан, қизим! Лекин сен хафа бўлма! Сен жуда яхши қизсан. Онанг ҳам қалби тоза аёл. Лекин отанг аниқ лўли эмас. Cен метиссан.

      – Нима бўпти? Қаранг, ахир ул зот бизни ёмон кўрса? Агар у севмаса, Аллоҳ ҳам бизни севмайди-да!

      Аёл ўзича қизга таскин берган бўлди:

      – Сен яхши инсон бўлишга ҳаракат қил. Шунда эҳтимол, Пайғамбаримиз ҳам, Аллоҳ ҳам сени севиб қолар?

      Уларнинг суҳбати давом этаркан, аёл қизга онасининг ҳаётини ҳикоя қилишга тушди.

      – Онанг – жуда яхши инсон. Лўли бўлсаям юраги тоза аёл эди. Қизлик пайтида бир йигитни севиб қолган. Йигит ҳам унга кўнгил қўйган. Турмуш қуришган. Битта қиз кўришган. Сенинг опанг. Кейин орадан кўп ўтмай, йигит ажрашиш учун судга ариза берган. «Лўлининг қизи эканини билмай уйланибман», деган. Суд ҳам опангни отасига бериб, уларни ажратиб юборган. Опанг роса йиғлаган экан, мен ҳам эшитиб, роса йиғлаганман. Опанг йиғлаб, ҳамма ёқни бошига кўтарган. «Онамга кетаман, онамни соғиндим, мени онамга беринглар», деб роса тўполон қилган. Онангни олдига олиб боришганда, йиғлаб, ўзини унинг қучоғига отган. «Мени ташлаб кетманг, онажон» деб роса хархаша қилган. Онанг эса, «Болажоним, судга берадиган пулим йўқ», деб йиғлай-йиғлай, болани отасига қайтарган. Опанг «Ойимни соғиндим», деб кўз ёш тўккани ҳечам эсимдан чиқмайди. Онанг ҳам ўша йигитни жуда яхши кўрган экан. Ундан кўнгил узиши қийин кечди. Охири сенинг отангга тегди.

      Серпил онасининг ҳаётига оид ҳикояни тингларкан, ҳамон кўз ёшлари қуйилиб келарди. Уйига қайтганида онасига бошқача

Скачать книгу