Лўли. Амина Шенликўғли

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Лўли - Амина Шенликўғли страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Лўли - Амина Шенликўғли

Скачать книгу

тегди. Ҳали қараб турсин, вақти келиб, туғилганига пушаймон қилмасамми?

      Иккинчи аёл кулиб сўради:

      – Нима қилди сенга?

      – Нима қиларди? Ўзи олтмишга кирган чол! Ишини эплолмагани учун мени айблади. Нималар деганини билсанг эди… Мен ҳам қараб ўтираманми? Гапириб ташладим. Беномус экансиз, десам, менга ваъз ўқишни бошлади. «Мен номусли одамман, бунақа гапларни менга гапирма», деб ўша эски ҳақоратларни қалаштириб ташлади. «Э, – дедим, – ор-номусдан ҳамма гапирсаям сиз жи-имгина ўтиринг. Номусли одам фоҳишахонада нима қилади? Сиз ҳам мен билан бирга гуноҳга қўл уриш учун келгансиз-ку?» дедим. Гапиролмай қолди. Беномуслар! Биз билан бирга ўша нажасни еб бўлиб, ўзларидан фаришта ясаб олишади, бизни беҳаё, орсизга чиқаришади. Роса адабини бердим, энди эшигимизга келолмайди бўлди.

      Учинчи хотин ҳам бугунги ўтган ҳаётидан бир лавҳани шерикларига илинди:

      – Бугун ёнимга ҳали она сути оғзидан кетмаган бир бола келса, денг! Жинни бўлиб қолдим. «Бу ерга нега келдинг, уялмайсанми?» дедим. «Нимадан уяламан? Кеча телевизорда кўрдим, мен ҳам анча нарсани ўргандим», деяпти.

      Иккинчи аёл қаҳқаҳа босилиши билан луқма ташлади:

      – Барака топсин шу телевизордагилар. Эркакларнинг кўзини очиб, биз томонга йўллашади. Кеча бир мижозим ҳам шу гапни айтди. Биласизми, телевизорда берилаётган турли сериаллар, беандиша кўрсатувларнинг беҳаё бошловчилари туфайли мижозларимиз сони ортиб кетяпти. Ҳа, хўш, анави болани нима қилдинг?

      Дугонаси кулимсираб давом этди:

      – Нима қилардим? Болам, бор, ундан кўра отангни чақириб кел, дедим. Қулоғидан тортиб, болани уйига жўнатдим. Уялади одам! Ахир салкам неварам қатори-я!

      Бир четда уларни эшитиб ўтирган Серпил қўққисдан аёллардан бирини саволга тутди:

      – Ҳалиги… эркакларнинг кўнглини овлаш қанақа бўлади?

      Хотинлар ажабланиб бир-бирларига қарашди. Биттаси:

      – Асалим, бу бола ҳар замонда ўзи шунақа ғалати саволлар бериб, юракни сиқади. Кеча Бонунинг таъбини тирриқ қилганди. – Кейин Серпилнинг юзларига тикилганча, қўрслик билан жавоб қайтарди. – Эркакларнинг кўнглини овлаш бу ҳалиги… эркакларни кўнглини овлаш-да! Катта бўлсанг, биласан.

      Серпил сўроғидан тўхтамади:

      – Сиз ҳам эркакларнинг кўнглини овлайсизми?

      Нолон ғазаб билан ўрнидан турди:

      – Ўчир овозингни! Бир қарич бўла туриб, бунақа нарсаларни сўрама, демаганмидим? Уларнинг аҳволи сизларгаям таъсир қилибди чоғи:

      Ғамлар айланади ҳар бир жумлада,

      Энди сукут сақланг, эй калималар,

      Кўнгил бўлмаса-да қай бир кимсада,

      Кимнидир тилкалар алланималар.

      Эшикларни ёпинг, кўзлар юмилсин,

      Дунё титрамасин уятдан э, воҳ,

      Ор-номус тупроққа майли, кўмилсин,

      Коинот жойидан жилмасин ногоҳ…

      Бу суҳбатлар орасида Хоқон ҳам хонага кириб келганди. Онасининг дугоналари билан кўришишдан аввал уларнинг ҳар бирини синчиклаб кўздан кечирди. Аёллар ҳам Хоқоннинг ҳаракатидан

Скачать книгу