Танланган асарлар. Носир Фозилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар - Носир Фозилов страница 9

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар - Носир Фозилов

Скачать книгу

баъзан самолётнинг пастлаб учадиган одати бор. Шунда унинг ғувиллашидан қўрқиб қочган кийиклар тўдасини кўрасиз… Чумолидек, орқасидан чанг кўтариб, боши оққан томонга қочишади! География ўқитувчимиз бу ҳақда кўп гапирарди. Ўзи овчи экан. Ўтган йили Аму бўйидаги колхоз қўйларига бўри дориганда, вертолётдан бўриларни қириб ташлашда қатнашган. Қандай қилиб отишар экан-а, тепадан? Тағин вертолёт устида туриб?! Ҳа, бу ҳақда Асет ҳам ўтган йили келганида айтиб берган эди…

      Асет телеграммамизни олмаган бўлса-я! Унда нима бўлади? Кутиб олгани чиқса-ку, яхши, чиқмаса нима бўлади? Ишқилиб, телеграммани олган бўлсин-да. Мабодо чиқмаса, шу ўртада уй-пуй бордир. Уй бўлмаса, манави чол ташлаб кетмас, ахир. Кўринишидан яхши чолга ўхшайди. Қалли ота ҳам шунга ўхшаганмикин? Йўқ, у қаҳрамон! Бунақа оддий чоллардан эмас. Қўллари чайир, ўзи баланд бўйли, паҳлавон… Ҳар тўр солганда уч-тўрт тонна балиқни бемалол денгиз қаъридан тортиб чиқара оладиган паҳлавон…

      Шу маҳал кўз ўнгимда баланд бўйли, мускуллари бўртиб чиққан, кўкраклари кенг, худди эртакларда ҳикоя қилинадиган афсонавий бир одам пайдо бўлди. У Орол денгизининг ўртасида турар, сув унинг тиззасидан келарди. У ҳадеб каттакон бир тўрни тортар, балиқ деганинг ғиж-ғиж эди…

      Бирдан самолётимиз лапанглаб, тагимиз дупурлаб кетди.

      – Келдик! – деди ҳалиги чол кулиб.

      Анча кеч кириб қолгани кўриниб турарди. Салон қоронғи тортган, нарироқда ўтирганларни ажратиб бўлмасди. Олдимиздаги эшик очилиб, учувчи йигит чиқди. Кўринишдан хушчақчақ йигитга ўхшайди. У эшикни очди. Ташқаридан гуп этиб оппоқ буғ урилди.

      – Қош қорайиб қолган экан, – деди кимдир.

      Учувчи йигит эшик олдига темир нарвонни қўйди. Одамлар аста-секин туша бошлади. Мен уч одамдан кейин тушдим. Кун қорасовуқ, қоронғи. Одамлар гўё одам эмасу одамнинг кўланкасига ўхшайди. Ҳамма нарироқдаги қорайиб турган уй томонга кетар эди. Мен ҳам ўша ёққа қараб юрдим. Ҳалиги уйга яқинлашиб қолганимда, кимдир биров олдимдан чиқди.

      – Соғиндиқ!

      Дарров танидим. Ростимни айтсам, жуда қувониб кетдим.

      – Асет!

      – Ова!1 Мен. Омон-омон, – деб қучоқлаб кетди.

      – Салом, – дедим мен ҳам қувониб.

      Унинг орқасида яна иккита одам турарди.

      – Мана бу – Бойтемир, бу – Сафаргул. Сени кутиб олгани чиқишди.

      Мен улар билан қўл беришиб кўришдим. Асет елкамдан рюкзагимни олиб, олдинга тушди.

      – Қани, кетдик!

      Мен орқамга қарадим. Ҳалиги бирга келган йўлдошларимнинг бирортаси ҳам кўринмасди. Яхшиямки, Асетнинг чиққани, деб ўйлайман ўзимча, бўлмаса нақ ёлғиз ўзим қоларканман! Сал юрганимиздан сўнг Асет тўхтади.

      – Қани, чиқ, Соғиндиқ!

      Қарасам, бир от қўшиғлик чена турибди. Ченага чиқдим, устига пичан ташлаб, юмшоқ қилиб қўйган экан. Асет ченада катта тўн ҳам ола чиққан экан, жойлашиб ўтирганимиздан кейин у учаламизнинг оёқларимизга тўнни

Скачать книгу


<p>1</p>

Тўрткўллик ўзбеклар «ҳовва», қорақалпоқлар «ова» дейишади.