Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 90

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

турди-да, кийина бошлади.

      – Нега ўтирибсиз энди? – деди у жиддий қиёфада.

      – Нима қилишим керак? – деб ғўлдирадим мен.

      – Автобазага қайтиб боринг!

      – Қандай бораман! Прицепсиз-а?

      – У ерда ҳаммасини тушунтириб берасиз!

      – Эсингни едингми! – Тарс ёрилиб кетишимга сал қолди. Хона бўйлаб у ёқдан-бу ёққа тез-тез юра бошладим. – Қайси юз билан прицепни у ерга судраб бораман? Кечирасизлар мени, хато қилиб қўйдим, дейманми?! Оёқларига бош уриб ялиниб-ёлворгани бораманми? Йўқ, бормайман! Билганларини қилишсин! Ҳаммасига тупурдим!

      Менинг бақириқ-чақириғимдан каравотда ётган ўғилчам уйғониб кетиб, йиғлаб юборди. Асал уни қўлига олган эди, бола баттарроқ қичқира бошлади.

      – Қўрқоқсиз, – деди Асал секингина, лекин қатъий қилиб.

      – Нимаа! – дея ғазабдан ўзимни тутолмай мушт ўқталганча унга ташландим, қўл кўтаришга кўтардиму, аммо уришга журъат этолмадим. Унинг ҳайратланиб боқиб турган шаҳло кўзлари мени танг қолдирди. Мен унинг чақнаб турган кўз қорачиқларида ўзимнинг даҳшатли ва буришиб-тиришиб кетган турқимни кўриб турардим.

      Уни қўполлик билан бир четга силтаб юбориб, эшик томон шиддат билан бориб, уни тарақлатиб ёпганимча ташқарига чиқиб кетдим.

      Ташқари аллақачон ёришиб қолган эди. Куннинг ёришиб кетгани менга қаттиқ таъсир қилди; кеча бўлиб ўтган ҳамма қилмиш-қидирмишларим менга янада мудҳиш, янада хунук бўлиб кўринар, ўзимни бир умр тузатиб бўлмайдиган хато қилиб қўйгандек ҳис қилардим. Ҳозирча биргина нажот йўли бор бўлиб, бу ҳам бўлса лоақал машинадаги юкни жойига элтиб қўймоқ зарур эди. У ёғига нима қилишни билмайман…

      Орқага қайтишда уйга кириб ўтмадим. Асал билан жанжаллашиб қолганимдан эмас. Усиз ҳам мулзам эдим. Ҳеч кимга кўринмасликка ва ҳеч кимни кўрмасликка уринардим. Бошқаларни билмайману бундай ҳолларда ёлғиз бўлишни ва бошимга тушган ташвишни бошқаларга сездирмасликни истардим. Кимга кераги бор бунинг? Агар қўлингдан келса, ҳамма кулфатларинг адо бўлгунча сабр-тоқат қил, чида…

      Кечаси йўловчилар тунайдиган уйда тунаб қолдим. Туни билан ухлаёлмай алаҳсираб чиқдим. Тушимда довонда прицепни қидириб юрган эмишман. Унинг излари бормишу ўзи йўқ эмиш. Ҳар томонга зир югуриб, прицеп қаёққа ғойиб бўлди, ким олиб кетди, деб сўраб-суриштириб юрганмишман. Мен қайтаётганимда у ҳақиқатан ҳам ўша бехосият ерда – турган жойида йўқ эди. Фақат излари бор эди, холос. Қайтариб олиб кетишибди. Кейин билсам, прицепни автобазага Алибек судраб келган экан.

      Прицеп орқасидан ўзим ҳам эрталаб автобазага етиб келдим. Шу кунлар ичида қорайиб кетибман, кабина ёнига қадаб қўйилган кузатув ойначасига қараб ўзимни ўзим танимай қолдим.

      Автобазада ҳаёт одатдагича эди. Фақат менгина, гўё бегона кишилардек, машинани дарвоза томон ийманибгина ҳайдаб келиб, секингина ҳовлига кириб бордим ва машинани гараждан нарироқда, бир чеккада тўхтатдим-да, кабинадан чиқмай ўтиравердим. Атрофга кўз югуртириб чиқдим. Одамлар ишларини

Скачать книгу