Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 88

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

кабинадан чиқдим. Бирон кимса кўринмайди. Фақат ремонт устахонасидаги дастгоҳларнинг тақир-туқурию, кўл тўлқинларининг қирғоққа урилишидан кўтарилган шалоп-шулуп овозлари эшитилиб турарди. Осмон сукунат ичида тургандек туюлса ҳам биронта юлдуз кўринмасди. Ёнимда мотор секин тириллаб турарди, менинг юрагим ҳам гуп-гуп урарди. Чекмоқчи бўлдиму, лекин папиросни шу заҳотиёқ четга отиб ташладим, кейин…

      Дарвоза олдида мени қоровул тўхтатди:

      – Тўхта, қаёққа! – деди у.

      – Юк ортишга, оқсоқол, – дедим мен ўзимни бепарво кўрсатишга уриниб. – Мана чиқишга пропуска.

      Чол қоғозга синчиклаб тикилди-ю, аммо фонус ёруғида ҳеч нарса ўқиёлмади.

      – Вақтимни олма, оқсоқол! – дедим сабрим чидамай. – Иш қолиб кетяпти!

      Юк ортиш тинчгина ўтди. Яхшигина юк ҳам олинди: кузовга ҳам икки, прицепга ҳам икки бўлак юк олиб йўлга чиқдим ва фақат шундан кейингина кўнглим жойига тушиб, чека бошладим. Сўнгра машинага қулайроқ ўтириб олдим-да, чироқни ёқиб, тўла газ бердим. Машина чироғидан таралаётган ёғду атрофни қоплаб олган қоронғилик чокини сўкиб борарди. Йўл бўм-бўш эди. Машинани энг юқори тезликка қўйиб ҳайдашим мумкин эди. Орқада шарақлаб келаётган прицеп енгилгина ва бир текисда елиб бораётган машинага деярли халал бермасди. Тўғри, бурилишларга келганда машина йўл чеккасига сурилиб кетарди ва рулни бошқариш ҳам анча қийинлашар эди. Аммо бунга одатланмаганликдан, кейинчалик кўникиб кетарман, деб ўйлардим. «Дўланни забт этаман, Синцзянга ҳам бораман!» – деб қичқирдим ўзимга-ўзим ва от устида энкайиб чопиб бораётгандек рул чамбарагига ёпишиб олдим. Йўл равон келган ерлардан иложи борича тезроқ ҳайдаб ўтиш ва тун ярмида Дўланга ҳужум бошлаш ниятида эдим.

      Баъзи вақтларда тезликни мўлжалимдагидан ҳам ошириб ҳайдардим. Аммо тоғ бошлангандан кейин секинроқ ва эҳтиёткорлик билан юришга тўғри келди. Бу моторнинг қуввати етмаслигидан эмас, албатта. Тепаликка чиқишга қараганда, пастликка тушиш анча қийин эди. Прицеп нишабликдан ўқдай ғизиллаб келиб, машинага зарб билан урилар ва унинг тинчгина тушишига халақит берар эди. Ҳар қадамда тормоз бериб, тезликни камайтириш ва рулни зийраклик билан бошқариб туришга тўғри келарди. Бошда ўзимни дадил тутдим, унча-мунча нарсага эътибор бермасликка ҳаракат қилдим, лекин борган сари хавотирланиб, асабларим бузила бошлади. Ҳали йўлда яна қанчадан-қанча тепалик ва нишабликлар учрайди. Буларни санаб чиқиш ҳеч кимнинг хаёлига келганмикин! Шундай бўлса-да, руҳимни туширмадим. Бу ерда ҳолдан тойишдан бошқа ҳеч нарса кўнглимга таҳдид солмасди. «Ҳечқиси йўқ, – деб овутардим ўзимни ўзим. – Довонга чиқиш олдидан нафасимни ростлаб оламан. Довондан албатта ошиб ўтаман!» Бироқ мен нега ўша кузда машинани шатакка олганимдагига қараганда ҳозир кўпроқ қийналяпман, деб ўйлаб ўтирмадим.

      Дўлан тобора яқинлашиб келмоқда. Чироқ нурлари қоп-қора тун қўйнига чўккан улкан даранинг қояларини сийпалаб ўта бошлади. Қорли қалпоқларини бостириб кийиб олган бу қоялар йўл

Скачать книгу