Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 31

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Коммунистларнинг ғарблик доҳийларидан бири Бобур мирзо Ҳиндистонда тузган давлатни «Империя великих монголов» дегани учун ўзимизникилар ҳам сўзма-сўз таржима қилиб «Буюк мўғуллар империяси» шаклида қўллай бошладилар, бу иборанинг замирида қандай ғараз ётганини суриштириб ўтирмадилар. Цивилизациялашган Ғарбда шундай дейиш одат эканми, демак, биз ҳам шундай дейишимиз керак, деб ҳисобладилар. Аслида бобурийлар салтанатини мўғуллар империяси деб аташдан бузуқ ният шу эдики, биринчидан, Бобур ва бобурийларни Чингизхонниг зурриётларидан деб, жаҳон оммаси олдида ерга уриш эди, уларнинг Ҳиндистон тарихида тутган ўрни ва қолдирган яхши изларини камситиш эди, иккинчидан эса, асосийси ҳам шу бўлса керак, бобурийлар келиб чиқишлари бўйича ўзбек эканини тан олмасликка интилиш эди.

      Ёки бўлмаса, Камолиддин Беҳзодни санъат мухлисларига таништириш учун «Шарқнинг Рафаэли» дейиш шарт эди. Самарқанд ҳақида сўз борганда «Римнинг тенгдоши» деб ҳам қўйиларди. Бу ва шу каби «қисиниб-қимтинишлар», «андозалар» ҳам мустамлакачилик зуғумининг маънавиятимизга кўрсатган салбий таъсирларидан бўлиб, улардан қанчалик тезроқ қутулсак, ҳақни ноҳақдан, тўғрини нотўғридан, ростни бўҳтондан ажратиб олсак, бу янгича дадил фикрлаш бўлур эди.

      Янги замон зиёлиларни журъатли бўлишга, қотиб қолган, эскича фикрлашдан тезроқ қутулиб, дадил, лекин холис ва ҳақ гапни айтишга чорламоқда, мустамлакачилик даврида онгларда ўрнашиб олган чалкаш ва нотўғри андозалардан воз кечишга даъват этмоқда. Бу фикрлар жуда муҳим бўлиб, айниқса, халқимиз ва давлатимизнинг янги, яъни ҳаққоний тарихини яратишда миллий заминдан узилмай иш тутишни, ғарбона эмас, шарқона, янада аниғи, ўзбекона тафаккур юритишни тақозо этади.

      Ҳар бир эл-юртнинг ҳаққоний тарихини тупроғи отабоболарининг хоки туроби ётмиш шу заминдан олинган, шу маконда таваллуд топиб, униб-ўсиб, балоғатга етган фидойи ва ватанпарвар кишилар холис ёзажаклар. Ташқаридан туриб ўзгалар бизнинг тарихимизни ҳаққоний ёзиб беришлари бир афсонадир. Шонли ўтмишимизнинг порлоқ саҳифалари ўзгаларнинг кўзига парда тортиб қўйиши мумкин ёки бўлмаса, порлоқ саҳифаларнинг ҳақиқатан ҳам порлоқ эканлигини ҳис эта олмасликлари, балки тан олгилари келмаслиги ҳам мумкин. Зотан, аждодлар қони авлодларининггина томирларида жўш уради, ўзгалар вужудида эмас.

      Соҳибқирон Амир Темур ўз олдига парчаларга бўлиниб кетган Буюк Туронни бирлаштиришни асосий мақсад қилиб қўйган. Унинг Жануб, Ғарб ва Шимолга ҳарбий юришлари асосан Турон замини доирасида бўлган. Шу сабабли буюк бобомизни забт этувчи эмас, бирлаштирувчи сиймо десак, адолатли иш тутган бўламиз. Соҳибқироннинг Ғарбий ўлкаларга юриши давомида Форс вилояти, араб ўлкаларига ҳам қадам ранжида қилишига келсак, бу энди унинг маслаги ва адолат ўрнатишга бўлган дунёқарашидир.

      Тарихдан маълумки, бу ўлкаларда адолатсиз ҳокимларнинг қилмишлари, марказий ҳокимиятнинг заифликларидан фуқаролар, шунингдек, савдо карвонлари,

Скачать книгу