Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 30

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

олиб бунёдкорликда давом этмоқдамиз.

      Мазкур китобимизнинг ушбу бўлагини хулосалаб, деймизки, XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошларида бизким, ўзбекларнинг икки этник қатлами бир-бирига қўшилди, бу жараён илгаридан давом этиб келарди ўзи, фарқи шундаки, бу бир миллат тарихида фақат бир марта бўладиган катта қўшилув эди. Аниқроқ қилиб айтсак, халқимизнинг нисбатан шимолроқда шаклланган этник қатламининг ҳаммаси эмас, бир қисми халқимизнинг нисбатан жануброқда шаклланган этник қатламига, яъни Буюк Туроннинг Мовароуннаҳр ва Хуросон ўлкаларида азалдан яшаб келаётган яхлит этник қатламига бир бўлак бўлиб қўшилди ва уни тўлдирди, нуфусини оширди. Келиб қўшилган қатлам бу ердаги яхлит қатламдан нуфуси жиҳатидан оз эди. Шимолий қатлам шаклланган ҳудудларда – катта-кичик шаҳар ва қишлоқларда, кенг яйловларда ҳаёт давом этаверган, чунки аҳолининг муайян қисми ўз жойларида яшаб қолаверган. Бу ҳақда кейинроқ алоҳида тўхтаб ўтамиз.

      Келиб қўшилган қатлам билан шошлик, фарғоналик, мовароуннаҳрлик, хоразмлик, хуросонлик ўзбеклар қон-қардош, диндош, мазҳабдош, тилдош эдилар, адабий тил битта – умумий эди, ёзув ҳам битта – араб алифбосига асосланган ёзув эди. Бу ҳолни Мовароуннаҳр ва Хуросонда ижод этган, туркигўй шоирлар деб аталувчи Лутфий, Отойи, Саккокийларнинг асарларини ўзбек шоирлари деб аталган Сайфи Саройи, Шайбоний, Убайдийларнинг асарларини чоғиштириб ўқиб чиқиб, осонгина аниқлаш мумкин. Улар барининг шеърият тили Аҳмад Яссавий ҳикматларига айни мос келади. Тагини суриштирсак, Отойи ҳам Аҳмад Яссавий авлодларидан эди.

      Қолаверса, бу даврда Алишер Навоийнинг ўлмас ва қуёш нурлари янглиғ ҳаётбахш асарлари Ҳиротдан Ҳожитархон оша Боқчасарою Қозонгача, Шарқий Туркистондаги Хито шаҳридан Рум элидаги Истанбулгача етиб бориб, бутун Турон элини якқалам қилиб бўлган эди. Навоий бобомизнинг ўз иборалари билан айтганда «Черик тортмай забт айлаган» эдилар.

      Саккизинчи боб

      ШАРАФИДДИН АЛИ ЯЗДИЙНИНГ БИР ШОГИРДИ

      Китобимизнинг бу бўлагини нима учун шундай атаганимизнинг изоҳи сўз давомида берилади.

      Атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов 1964 йилнинг кузида собиқ Ўзбекистон ССРнинг 40 йиллиги муносабати билан «Правда» газетасининг ўша пайтдаги мухбири сифатида шу газетада босилган «Пахтанинг ойдин йўли» деган мақоласида пахтакорлик касбини улуғлаш асносида йўл усти яна бундай деб ёзган эди: «Қадим Греция Оврупода цивилизация ўчоғи сифатида қандай ўрин тутган бўлса, Ўзбекистон ва ўзбек халқи Осиёда, бутун туркий ўлкалар ва барча туркий халқлар тарихида худди шундай ўрин эгаллаган».

      Ўзбекистон ва ўзбек халқига берилган бу баҳо ўша давр учун анча журъат билан айтилган эди, албатта. Аслида эса қиёслаш лозим топилганда Ўзбекистонни Грецияга эмас, Грецияни Ўзбекистонга таққослаш керак бўлади, чунки юртимиз цивилизация бобида ҳам Грециядан қадимийроқдир. Нима ҳам деб бўларди, босқинчилар кўрсатадиган

Скачать книгу