Seçilmiş Eserler 2. Cilt. Rauf Parfi

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi страница 6

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi

Скачать книгу

шошма, манави ўтган йил чизган асарингдаги кишига ўхшайди, фақат жуда озиб кетибди.

      – Ҳа, ўша. Довудбек Яҳудий.

      – Қайси Довудбек?

      – Синглисини ўлдирган. Бертанинг қотили.

      – Берта ким?

      – Берта–Асаднинг қайлиғи. Асад– ўзбек. Ваҳоб, жиғимга тегаверма саволларинг билан.

      – Аҳмад, кечирасан. Мен жиддий сўрайман, англат-чи, бу асар билан нима демоқчисан? Мен мантиқсиз ҳасрат, оғир, сўнги йўқ даҳшатдан бўлак ҳеч нарса тушунмаяпман.

      – Тушунмаётган бўлсанг, демак мен ўз мақсадимга эришолмапман-да. Сен бефарқ одамсан. Хўп, майли. Жек Лондонни биласан-а?

      – Хўш?

      – Шундай… Эшит, бўлмасам, айтиб берақолай. Суврат, тахминан, шундай ҳикоя қилмоқ керак: Узун, қора тун. Изғирин юзни егудай бўлиб увиллайди. Икки киши– бири соқолсиз, аммо ғам-алам ғижимлаб ташлаган. Бири сочлари патила-патила соқоллари ўсган, соқов. Икки гавда ва икки шарпа бир-бирига яқинлашди. Бири қуруқ хас-хашакларни йиғиб келди. Кўзларидаёшлармуз сингари қотиб қолган. Лабларида маъно англатмайдиган бир илжайиш бор. У ҳамма нарсани унутган. Нотаниш кишининг ўтин келтирганига унга, илтижо билан қараб турганига ҳайрон бўлмайди. Кўм-кўк томирлари кўриниб турган қўллари билан чўнтагидан гугурт олади. Гулхан ёнади. Қипқизил олов унинг кўзларини юмдира олмайди. У оловга қараб соатларни ўтказади. Нотаниш киши узун жундор қўллари билан чорсисини ёзиб унга ноз-неъматларни тўкади. Икки бечора одам шундай тунни ўтказади. Соқолсиз одам кундуз қаёқларгадир йўқ бўлиб кетади. Кечаси пайдо бўлади. Топганини ўртага қўяди-да, “олинг”, дегандай соқовни имлайди. Иккиси яна олов олдида сукут сақлаб ўтиришади. Соқолсиз ғудранади:

      – Эҳ, соқов! Лоақал сўзларимни эшитсанг экан. Бу дунё шу қадар кенг ва шу қадар тор. Изламаган жойим қолмади. Дунёда Асаддан кўпи борми?–“Асад” номини эшитгандек соқов бир қараб қўяди. Бундан севиниб кетган Довуд, унинг оёқларига бош қўйиб, сўрай бошлайди.– Айт, дўстим, ўз синглисини ўлдирган кишини қандай жазо кутади?

      Соқов кўзларини очади, лаблари қимирлайди. Томирлари чиқиб турган қўлларини олдига чўзиб: «Б… Берт…»дейди.

      – Берта, сенинг Бертангни ўлдирган Довуд мен бўламан.

      Довуд икки йилдан бери излаб юрган кишисини топганини билди. Унинг кўзлари ёниб кетди. Бу соқов кишини Довуд юраги билан олдинроқ таниган эди. Асад кулди. Сўнг ориқ қўлларини чўзиб Довуднинг бўғзига кела бошлади. Довуд ўзини лаззатли туш қучоғида сезди. “Ака, мен сендан розиман. Сен менинг қотилим эмассан. Сен ўз синглинг Бертани ўлдирганинг йўқ. Ахир менинг севгилим сендан қасос олмаяпти–ку!”–деган каби бўларди. Бироқ Довуд кўзини очганда Асад яна оловга қараб жим ўлтирарди. Довуд этик кўнжидан узун пичоқ чиқарди. Асаднинг тикка тепасига келди.

      – Асад.

      Асад кулиб қаради, бу кулги қумғонда қайнаётган сув сингари бўлса ҳам Довудгатоғ-тошлар ағдарилаётгандек даҳшатли эди. Довуд пичоқни Асаднинг қўлига олиб берди.

      – Мен–қотил. Фақат сен мени ўлдиришинг керак.

      Асад ўзининг ғайритабиий кулгиси билан пичоқни чеккага қўйди.

      Орзусига

Скачать книгу