Seçilmiş Eserler 2. Cilt. Rauf Parfi

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi страница 8

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi

Скачать книгу

гаражда артган бўлса ҳам, яна артиб қўйди. Кабинага унамадик. Тепага чиқдик. Акбар машинасини “ғириллатиб” қўйгач, бизга: “Ўтириб олинглар”, деди. Кабинадан музика товуши эшитилди. “Бир… Икки… Бир… Икки…” Учиб кетяпмиз. Олдинда тонг. Энг янги тонг. “Бир… Икки… Бир… Икки…Чуқур нафас олинг…

      “Чуқур нафас олинг…”

      ХАТНА 5

      Уруш тугади. Бир йил ўтди. Бир ярим…

      Анна Петровнанинг эри Иброҳим ака урушдан қайтмади. Ёлғиз ўғлидан, яқингинада кампиридан айрилган қайнотасига унинг юраги ачишди. 8 яшар ўғлиИскандар билан Раҳмон отанинг уйига кўчиб келди ва қишлоқ медпунктида ишлай бошлади.

      Келинидан ниҳоятда миннаддор бўлган Раҳмон отанинг меҳри ийиб, бир ойдан кейин набирасига тўй қилиб, маҳаллага ош тортадиган бўлди. Бу тўғридақўни-қўшнилар биланмаслаҳатлашиб олди ҳам.

      – Ҳа, энди, нима чора, кулфат экан, тортдик. Ўғлимнинг умри қисқа экан…Рисолатдан ҳам жудо бўлдим. Келиним олтин экан– Аннажоним. Неварамнинг ёши ўтинкираб қопти, қўлини ҳалоллаб қўйсаммикан, нима дейсан?–деди Раҳмон ота самоварда чой ича туриб Собит мўйлов деган ошнасига.

      Собит мўйлов маъқуллади.

      – Агар кўнглингга олмасанг,–деди у,–бирқўй мендан.

      Анна Петровна қайнотасининг маслаҳатини кескин рад этди.

      Искандар биринчи кунданоқ буваси биланапоқ-чапоқ бўлиб кетди-ю, аммо маҳалла болалари билан бир неча кун, ётсираб, ўйнолмай юрди. Мактабда Ахмад, Суюн деган болалар билан жуда ўртоқлашди.

      Аҳмад ҳам, Суюн ҳам қуйи маҳалладан. Суюн лойдан коса ясаётган Искандарга «ҳоммомни»ўйнагани келган.

      – Эртага тўйим бўлади,– деб қолди.

      – Қанақа тўй?– сўради Искандар.

      Суюн: “Шуниям билмайсанми?” деди-да, иштонини ечиб кўрсатди…

      – Йў-ў-қ, биламан-у, эсимдан чиқибди-да. У-у-в, оғрийдия?

      – Фи, оғрийди-я! Ари асти чаққанми сени?

      – Нима? Чаққан, кўзимни чаққан, шишиб кетган.

      – Ари чаққанчалик бўлмайди-да. Сеники қачон?

      – Мен унамайман.

      – Ҳе-ей, ҳезалак!

      – Суюн, ҳейлагинг нима? Фашист! Урушасанми мен билан?

      – Ур! Мен урушмайман. Ҳезалак дегани «қизбола» деганийкан, энам айтди. Энди сен биланўйнамайман.

      Искандар ичкарига кириб, бир бурда нон синдириб олди. Ариқда оқизиб ейиш учун ҳовлига ўтди.

      Ариқ лабида бобоси сават тўқиб ўтирибди. Искандар унинг ёнбошига чўнқайди. Кейин бир нарса чаққандек ўрнидан туриб:

      – Ассалому алайкўм!– деди.

      – Ваалейкўм!– деди бобоси. Кейин кўзини қисди.

      Искандар ҳам кўзини қисди.

      – Ўртоқ Раҳмонов, ишлар қандай? Ўртоғинг кетдими? Таништирмадин-ку мен билан,–деди бобо.

      – Кетди. Уришиб қолдим.

      – Бекор қилибсиз, ўртоқ Раҳмонов, бекор.

      – Бобо, менинг тўйим ҳам бўладими?

      – Ҳм… Йўқ, бўлмайди. Ойинг оёғини тираб олди-ку!

      – Билмасам.

Скачать книгу


<p>5</p>

“Хатна” ҳикояси сўнгида “9. VI. 66 й.” санаси қўйилган