Seçilmiş Eserler 2. Cilt. Rauf Parfi

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi страница 11

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi

Скачать книгу

У ўзидан ўзи уялиб қизара бошлаганини сезди.

      Қиз ароқни олиб чиқди. Унинг қўлига тутқазди.Йигит қизга қараб турарди. Қизиқ, кинодаги қизларга ўхшаркан. Кўзлари ката-катта экан. Нима учундир чиройли.

      – Сиз ҳали ичасизми?– сўради қиз.

      – Йўқ… Поччамлар, дадангиз билан ичишади.

      – …

      – …

      – Ташлаб чиқасизми?

      – Албатта,– деди нима учундир йигит.– Бугун менинг туғилган куним,– деб қўшиб қўйди яна нима учундир.

      – Вой, қандай яхши! Қиз қўлларини қисди. Иссиқ. Умуман, қизиқ. Бунинг устига, бугун унинг туғилган куни.

      – Рости билан чиқасизми?

      Йигит ароқни стол устига қўйиб орқасига қайтди.

      Қиз уни дарвозада кутиб олди. “Қандай чиройлик бу қиз”, ўйларди йигит.

      “Келишган экан”,кўнглидан ўтказди қиз. “Ҳар ҳолда анавидан кўра…”

      Қиз уни ток остидаги столга олиб борди. Курси кўрсатди. Қаршисига келиб ўтирди. Улар ўзларидан ўзлари кула бошлашди. Кейин қиз ўрнидан туриб қандайдир пластинкани қўйди. Овозини пастлатди. Йигит шу вақтгача бундай ажойиб оҳангни эшитмаганлигига ҳайрон эди. Салқин шаббада эсди. Осмонда парча булут йўқ. Кўм-кўк. Кўм-кўк…

      – Музика яхшими? Ўйнанг?..

      – Йўқ… билмайман… иккимиз ўйнайлик.

      Йигит қизнинг қўлларидан дадил ушлади. Музика кўпга чўзилмади. Қиз бошқасини қўйди. Бундай ажойиб пластинкаларни қаердан топган экан бу қиз?

      Олис денгиз кўм-кўк эмиш. Қандайдир қушлар (оққушларми?) уфққа қараб учаётган эмиш. У қизга қаради. Кўзларини юмиб олган қизқўқисдан уйғониб кетгандек:

      – Тўхтанг!– деди.– Туғилган кунингиз билан табриклайман… Ўтиринг.

      Қиз унга қараб графин, кичкина иккита қадаҳ олиб чиқди. “Сиз қуйинг”, деди йигитга. Йигит қадаҳларга қуйди. Ичиб кўрди. Иккаласи роса кулишди.

      – Яхна чой ҳам ичимликка ўхшаркан,– деди йигит.

      Тикка туришди. Қиз у билан қадаҳ уриштирди.

      – Табриклайман…Неча ёшга тўлдингиз?

      – Рахмат, раҳмат… Ўн олтига.

      Қизнинг қўлидаги тушиб кетди… лекин синмади. Йигит бошқатдан қадаҳ тўлдирди. Ёлғондан тамадда қилди. Кулди. Кулди. Қандай бахтли-а? Сабаб?

      – Умуман… бахтли бўлинг… Соат ҳам саккиз бўлиб қолибди, дадамлар ҳам чиқади ҳозир.

      Йигит ўрнидан туриб, қизнинг маъюс кўзларига тикилди.

      – Келаси якшанба келаман… Келсам, сизни яна кўра олишим мумкинми?– деди йигит.

      – Йўқ,– деди қиз, ёшли кўзларини йигитга қаратиб… Сиз… Сиз… мендан тўрт юз ўн беш кун кейин туғилгансиз ахир… Йўқ…

      – Хайр…

      – Хайр…

      У опасининг ҳовлисига кирганда поччаси райҳон, жамбилларнинг ариғига қаттиқ-қаттиқ ўқчиб қусар, меҳмон завқланиб куларди.

      У опасини кутиб ўтирмасдан, онасиқишлоқдан қовоқ сомса солиб юборган сўмкани ҳам олмасдан кўчага отилди.

      Қоп-қорайиб

Скачать книгу