Seçilmiş Eserler 2. Cilt. Rauf Parfi

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi страница 13

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Seçilmiş Eserler 2. Cilt - Rauf Parfi

Скачать книгу

чиққанлиги кўриниб турибди. Катта қора этикларини қоқди. Дазмолланган яктагини кийди. Ҳовлидан ташқарига чиқди.Яна қайтиб ҳовлига кирди. Кейин яна уй эшигини нариги хонадаги хотинига билдирмасдан очди. Эски яктагини топиб апил-тапил кийди-да, тағин секингига чиқаётган эди, хотини кўриб қолди.

      Хотини:

      – Ҳа, нима бўлди, ўғри мушуккаўхшаб бешарпа ҳаракат қиляпсиз?

      Муталлиб:

      – Шундай… ишинг бўлмасин, бор. У кетмоннивелосипедгаўрнаштирди-да, кўздан ғойиб бўлди.

      ЭкрандаМуталлибнинг юзи. Пешонаси кенг, қирра бурун.

      Шамол ва иссиқдан қорайиб кетган юзларида жиддийлик. Камтарона вамасъулият ўти ёниб турган кўзларида сурурнинг ички монологини эшитамиз: «Ассалому алайкум» десамми ёки «Ҳорманглар». Қизиқ, мендан бошқани сайлашса бўлмасмиди. Менингҳеч кимдан фарқим йўқ-ку. Балки, «Ҳеч кимдан фарқим бўлмагани учун сайлашгандир».

      Пахта хирмони. Саксон ота, Тешабой акалар пахта қуритмоқда. Улар намиққан пахталарни ёймоқда эди. Саксон ота пахтани худди қуёшга тутиб иситиб олаётгандек кўринарди. Тешабой ака дўпписи остига қистириб олган райҳонни ҳар замон-ҳар замон ҳидлаб ишга тушиб кетди.

      Муталлиб уларнинг ёнига бориб сўрашди-да, Саксон отанинг қўлидан бешликни олди.

      Бир теримчи жувон бир этак пахтани зўрға кўтариб келарди. Ёнида олти яшар боласи. Бола онасининг этагидан ушлаб олган. Муталлиб этак кўтарган жувон томонга бориб, зил этакни кўтариб қайтди. Бола: “Тоға, мениямкўтаринг”, деб хархаша қилди.

      – Ўл, биргад тоға дегин!– деди жувон самимий кулимсираб ўғлига.

      – Биргад тоға. Биргад тоға, мениям кўтаринг!

      Шу пайт ошпаз: “обед” деб қичқириб қолди.

      Далашийпон гавжум. Ёшлар келди.

      Муталлиб ҳам шулар орасида. Ҳеч улардан фарқ қилмайди. Алоҳида кўрсатиш шу ерда керак эмас. Кулги. Акбар бир чеккада шўппайиб ўтирибди. Ёнидаги бир нарсалар деб кулди.

      Олим ака деган киши ўртага чиқиб, “Жуда қизиқ биргадир” номли қўшиқ айтиб берди. Охирида, “Қуллуқ бўлсин” деб Муталлибга қараб қўйди.Муталлиб “Қуллуғ, қуллуғ”– деган эди, кулгу кўтарилди. Шу пайт Акбар овозини баланд қўйиб:

      – Мулла Муталлиб ҳам чакки эмас. Энди ювса бўлади. Кеча халққа ош бериш мақсадида сигирини сўйдирди.

      Акбар бу гапни ғараз аралаш айтди. Лекин ҳамма буни самимий тушунибди. Қаҳ-қаҳ уриб кулдилар.

07. 12. 67 йил

      ЙАНГИ КИНО 8

      – Ичишингизни ташланг, қариб қолган чоғингиздавино қилишни қайси балодан ўргандингиз-у, бошимизга бало ёғиладиган бўлди. Масхаралик ҳам эвида-да. Кеча ҳосилот менга бошқача қараш қилди-я! Яхшиям мен ишлаб турибман. Иккинчи кун далага чиқияпсиз-у! Ёки биргадликдан ўчиришганийчун хафамисиз, ёки…

      – Кўп чинқирма, хотин, сенга ким айтди вино қилиш гуноҳ деб! Ҳали қараб тур, Иброҳимжон билан Ғойибжон лоп этиб эшикданкириб келишади-да, бизнинг винолар керак бўлиб қолади. Нариги бочкани шуларга атаб солганман. Анави бочка тирикчилигимизга яраб турибди-ку,от топгунча эшак ҳам улов, деганлар.

      Фарзандларининг номиниэшитиб Тожихон опа шаштидан қайтди. Эринингқошига

Скачать книгу


<p>8</p>

Бизнингча, “Йанги кино” ҳикоянинг номи эмас. У қисқа метражли фильм учун ёзилган янги сценарий. Рауф Парфи “Қайғу” ва “Йанги кино” сценарийларини Киночилар қўмитасида ишлаган йиллари (1965–1968) ёзгандир балки.