Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман страница 8

Жанр:
Серия:
Издательство:
Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман

Скачать книгу

тобора ва тобора ҳайратомуз кўзларнинг нигоҳига чўкиб борар экан, интилиш қайноқроқ, хоҳиш жўшқинроқ бўлиб борарди. Ва мана, ҳамма нарса шодон ҳаётда кўз очгандек, қимирлай ва тебранай бошлади. Чор атрофда гуллар анқир ва уларнинг ифори минглаб сурнайларнинг ажиб таронаси каби эди, ўтиб бораётган тилла тус булутлар бу куй акс-садоларини олис ўлкаларга ўзлари билан олиб кетаётганди. Лекин қуёшнинг сўнгги шуъласи тезда тоғлар орасида ғойиб бўлиб, ғира-шира ўз ўтруғи билан заминни қоплагач, узоқдан дағал, қуюқ овоз эшитилди: «Ҳей, ҳей, қандай гап-сўзлар, қанақа шивирлашлар бўляпти? Ҳей, ҳей, ким тоғ ортидаги шуълани қидиряпти? Исинганиз етар, куйлаганингиз етар! Ҳей, ҳей, буталар ва майсалар ора, ўтлар, сув устидан пастга! Ҳей, ҳей, уй-га-га, уй-га-га!»

      Ва товуш олисдаги момақалдироқнинг акс-садосидек ўчди; биллур қўнғироқчалар кескин уйғунсизликда узилди. Ҳаммаёқ сукутга чўмди ва Ансельм уч илонча ялтираб ва товланиб, майса устидан оқим томон сирпанганлигини илғади; улар шитирлаб ва шалдираб Эльбага ташланишди ва улар ғойиб бўлган тўлқин устида яшил шуъла тарстурс этганча кўтарилди, шаҳар йўналишида ёй ясади ва сочилиб кетди.

      ИККИНЧИ ВИГИЛИЯ

Талаба Ансельм қандай қилиб маст ва жазаваси тутгандек қабул қилинди. – Эльба бўйлаб сайр. – Капельмейстер 20 Граун 21 – нинг ўйноқи арияси. – Конрадининг ошқозон ликери ва бронзали кампир олмалар билан

      «Бу жанобнинг мияси жойида эмасга ўхшайди!» – деди сайрдан оиласи билан бирга қайтаётганда тўхтаб, талаба Ансельмнинг телбанамо қилиқларини қорнида қўлини қовуштириб, маҳлиё бўлган ҳолда кузатаётган шаҳарлик муҳтарама аёл. Ансельм маржон мевали бутани қучоқлаб, бошини унинг барглари ичига яшириб, тин олмасдан бақирарди: «Оҳ, фақатгина яна бир марта чақнанг ва порланг, ёқимтой тилла илончаларим, фақатгина яна бир марта биллур овозчангизни эшитиш насиб этсин! Сиз, бениҳоя чиройли кўзчалар, фақатгина яна бир марта менга боқинг, фақат бир мартагина, акс ҳолда қайғудан ва ўтли истакдан ҳалок бўламан!»

      Айни пайтда у чуқур нафас олар, ҳазин оҳ тортар, хоҳиш ва тоқатсизликдан жавоб қайтариш ўрнига япроқлари билан бўғиқ ғўнғир-ғўнғир қилиб, афтидан талаба Ансельмни тоза мазах қилаётган маржон мевали бутани силкитарди. «Бу жаноб-нинг мияси жойида эмасга ўхшайди!» – деди шаҳарлик аёл ва Ансельм ўзини қаттиқ уйқудан уйғотишгандек ёки тўсатдан устидан муздек сув қуйиб юборишгандек ҳис этди. Ҳозир у қаердалигини яна равшан англаган ва уни ҳатто танҳоликда бор овози билан сўзлашиш ҳолатига туширган ғалати шарпа ўзи билан қаергадир эргаштириб кетганига фаҳми етганди. У хижолатда шаҳарлик аёлга боқар ва ниҳоят тезроқ жуфтакни ростлаш учун ерга тушган шляпасини олди. Бу пайтда ушбу оила бошлиғи ҳам яқинлашиб, қўлидаги боласини ерга қўйиб, асосига таянган ҳолда унга ҳайратланиб қаради. Кейин талаба қўлидан тушириб юборган тамаки халтаси билан сархонали мундштукини олиб, ҳар иккисини унга узатар экан:

      – Тақсир,

Скачать книгу


<p>20</p>

Капельмейстер (немисча «Kapellmeister») – хор капелласи ёки оркестр раҳбари. XIX асрда хор ёки оркестр дирижёрига нисбатан ишлатилган. Қирол саройида хизмат қиладиган капельмейстерлар дирижёрликдан ташқари турли тантаналар муносабати билан мусиқалар ҳам битиши керак бўлган.

<p>21</p>

Граун Карл-Генрих (1701 – 1759) – немис композитори, Берлин опера театрининг директори, Қирол Фридрих II саройидаги капельмейстер.