Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман страница 12

Жанр:
Серия:
Издательство:
Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман

Скачать книгу

алангада сеники бўла олмайманми? Ахир сени ҳозиргидан ортиқроқ сева оламанми ва мени йўқ қилганингда, сенга ҳозиргидек қарай оламанми?» Шунда бўз йигит Фосфор лилияни ўпди ва ва лилия ловуллаб ёниб кетди ва ундан янги мавжудот ҳосил бўлиб, у водийдан тез учиб кетди ва аввалги дугоналари, ва севимли бўз йигити тўғрисида ғам чекмай, сарҳадсиз кенгликлар бўйлаб ела бошлади. Бўз йигит эса айрилган дугонасига аза тута бошлади, чунки уни ҳам танҳо водийга лобар лилияга чексиз муҳаббат бошлаб келганди ва гранит қоялар бўз йигитнинг мотамига шерик бўлиб бош эгди. Лекин қоялардан бири ўз қаърини очди ва у ердан шовқин билан қора қанотли аждар учиб чиқиб, деди: «Менинг биродар металларим ичкарида ухлашмоқда, бироқ ўзим ҳамиша қувноқ ва бардамман ва сенга ёрдам бермоқчиман». Аждар юқорида ва пастда елиб изғиркан, ниҳоят, лилиядан ҳосил бўлган мавжудотни тутиб олди, уни дўнгликка олиб келиб, қанотлари билан қучди; ўшанда яна лилия бўлиб қолди, бироқ уни ўжар фикр ўртарди, ва бўз йигит Фосфорга ишқи мусибатга айланди, бундан аввал нигоҳларини қувонтирган гулчаларни заҳарли парлар қуршаб ўнгтирди ва сўлдирди. Бўз йигит Фосфор минглаб ранго-ранг нурлар рақс тушаётган ялтироқ яроғлар билан қуролланди ва аждар билан жангга киришди; аждар қора қанотларини совутига уришидан қаттиқ жаранг янграётганди; бу қудратли бонгдан гулчаларга яна жон кирди ва улар ниҳоят, силласи қуриган аждар атрофида чипор қушчалардек қанот қоқишарди ва енгилган аждар ер қаърида яширинди. Лилия халос этилганди, бўз йигит уни самовий муҳаббатнинг оловли иштиёқи билан қучди ва барча гуллар, қушлар ва ҳатто баланд гранит қоялар тантанали мадҳ билан лилияни водийнинг шоҳбонуси деб эълон қилишди.

      – Аммо, ижозатингиз билан, муҳтарам жаноб архивариус, буларнинг ҳаммаси борган-тургани шарқона мутаккабирлик, – деди рўйхатчи Геербанд, – биз эса сиздан, баъзан одатланганимиздек, олий даражадаги беназир ҳаётингиз, олам кезишларингиздаги бирор саргузашт ҳақида ҳикоя қилиб беришингизни, тағин бу ишонарли бўлишини сўраган эдик.

      – Хўш, нима бўпти? – эътироз билдирди архивариус Линдгорст. – Ҳозир сизга гапириб берганларим эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлганларимнинг энг ишонарлиси, марҳаматли инсон-лар ва маълум даражада ўз ҳаётимга тааллуқлидир. Зеро, ўзим ўша водийданман, ва пировардида шоҳбону бўлган оловли лилия бувимнинг бувисининг бувисининг бувиси, шундай қилиб, аслини олганда мен – шаҳзодаман.

      Ҳамма қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборди.

      – Ҳа, кулаверинг, – давом этди архивариус Линдгорст, – сизга озгина учини чиқарганим маънисиз ва телбанамо бўлиб кўриниши мумкин, шунга қарамасдан буларнинг ҳаммаси тутуриқсиз нарсалар ва ҳатто қочирим эмас, балки айни ҳақиқат. Бироқ агар дунёга келишимга сабаб бўлган мўъжизавор севги тарихи сизга у қадар ёқмаслигини билганимда, сизларга укам кечаги ташрифи пайтида мени хабардор қилган баъзи бир янгиликларни айтиб берган бўлардим, албатта.

      – Йўғ-е, жаноб архивариус, укангиз борми?

Скачать книгу