Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман

Скачать книгу

Бироқ унинг ширин хаёллари бўлинган, тағин ўша ёв товуш эшитилган лаҳзада – бу кимса ўшанда ҳам маҳбубасини ўғирлаб кетганлиги учун – вужудини қандайдир тушкунлик қоплади ва жазаваси тутиб кетди:

      – Мени ақлдан озган деб ҳам ҳисоблашингиз мумкин, жаноб архивариус, бу менга мутлақо барибир, лекин шу ерда, шу дарахтда меърож куни тилла-кўк тус илончани, оҳ, абадулабад қалбим маҳбубасини кўрдим ва у мен билан мафтункор биллур овозда гаплашди; лекин сиз, сиз, жаноб архивариус, сув остида жуда даҳшатли қичқириб ва гулдираб юбордингиз.

      – Наҳотки, азизим? – архивариус Линдгорст мутлақо ўзгача табассум билан тамаки ҳидлар экан, унинг гапини бўлди.

      Талаба Ансельм ўша ғаройиб воқеа тўғрисида оғиз очиши билан юраги енгиллашганлигини сезди ва унга архивариусни гўё ҳақиқатан ҳам ўша куни кечқурун қаердандир гулдираганликда мутлақо адолатли айблаётганига ўхшаб туюларди. У ўзини қўлга олди ва деди:

      – Майли, ўша оқшомдаги ҳамма машъум воқеаларни гапириб берай, кейин эса мен тўғрида нима гапиришингиз, қилишингиз ва ўйлашингиз сизнинг ишингиз. – Ва у олма солинган саватни туртиб юборган ўша омадсиз дақиқадан бошлаб сувда уч тилла балиқчалар ғойиб бўлгунича рўй берган барча аломат воқеаларни ва кейин ҳамма уни маст ёки жинни деб ўйлашганини гапириб берди. – Буларнинг ҳаммасини, – хулоса қилди талаба Ансельм, – ҳақиқатан ҳам ўзим кўрдим ва ҳали ҳам юрагим тубида мен билан суҳбат қурган ажиб товушларнинг аниқ акс-садоси янграмоқда; бу асло туш эмасди, ва мен муҳаббатдан ва хоҳишдан ҳаётдан кўз юммагунимча тилла-кўк тус илончаларга ишонаман, ҳолбуки, илжайишингиздан, муҳтарам жаноб архивариус, бевосита шу илончаларни фақат тутоққан тасаввурларимнинг маҳсули деб ҳисоблаётганингизни яққол сезиб турибман.

      – Асло, – чексиз босиқлик ва сабр билан эътироз билдирди архивариус, – сиз тилга олган маржон мевали бутадаги тилла-кўк тус илончалар менинг уч қизим эди ва ҳозир мутлақо равшанки, сиз кенжам Серпентинанинг мовий кўзларига жуда ишқингиз тушиб қолибди. Қолаверса, буни ўшан-да, меърож кунида билгандим, уйда ишлаб ўтирганимда уларнинг жаранг-журинги ва шовқини жонимга текканлиги учун шўх қизларимга қуёш ботганлиги ва улар роса куйлаб ва нурларни эмиб бўлишгани учун уйга қайтиш вақти келганлигини айтиб бақиргандим.

      Талаба Ансельм буларни ўзи аллақачон ҳис этган бўлса ҳам гўё ҳозир тушунарли тилда гапириб беришганидек қабул қилди, ва унга шу заҳотиёқ маржон мевали бута, девор ва майсазор, атрофдаги ҳамма нарсалар оҳиста айлана бошланганга ўхшаб кўринса ҳам ўзини қўлга олиб, бир нима демоқчи эди, бироқ архивариус оғиз очишига йўл қўймади: у чап қўлидаги қўлқопини тез ечиб, ғаройиб учқунлар билан чақнаётган қимматбаҳо тош кўзли узугини талабанинг кўзи олдига яқинлаштирди ва деди:

      – Бу ёққа қаранг, қадрли жаноб Ансельм ва кўрадиганингиз сизга қувонч бахш этиши мумкин.

      Талаба Ансельм қараши билан – оҳ, мўъжиза! – қимматбаҳо тошдан

Скачать книгу