Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман страница 13

Жанр:
Серия:
Издательство:
Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман

Скачать книгу

қолди. У ҳушидан кетган ҳолда остонада ётган вақтда конректор Паульман кўчадан ўтиб кетаётганди ва қан-дайдир кампир гумма ва олма солинган саватини четга қўйиб, Ансельм атрофида уймалашарди. Конректор Паульман дарҳол портшез30 чақиртирди ва шу тарзда уни уйига етказди.

      – Мен ҳақимда нима хоҳлашса ўйлашаверсин, – деди талаба Ансельм, – майли, аҳмоққа чиқариб қўйишаберсин, аммо эшикдаги болғача тепасидан Қора дарвозалар олдидаги ўша лаънати жодугарнинг башараси тишининг оқини кўрсатиб турганини биламан; кейин нима рўй берганлиги тўғрисида яхшиси гапирмай қўя қолай; бироқ беҳушликдан кейин кўзимни очиб, рўпарамда лаънати кампирни олмалари билан кўрган бўлганимда (чунки худди у ёнимда ивирсирди), шу ондаёқ юрагим ёриларди ёки ақлдан озган бўлардим.

      Конректор Паульман ва рўйхатчи Геербанднинг ҳеч қандай ишонтиришлари, ҳеч қандай тасаввурлари бирор натижа бермади ва ҳатто мовий кўзли Вероника ҳам уни чўмган чуқур ўйчанлик ҳолатидан чиқара олмади. У ҳақиқатан ҳам руҳий касалликка чалинган, деган фикрга бордилар ва Ансельмни овутиш йўллари ҳақида ўйлай бошлашди, рўйхатчи Геербанднинг ҳисоблашича эса, энг яхши даъво – унинг архивариус Линдгорст ёнида машғул бўлиши, яъни манускриптлардан31 нусха кўчириши бўларди. Фақат талаба Ансельмни архивариус билан яқинроқ таништириб қўйиш керак эди, Геербанд Линдгорст деярли ҳар оқшом ўзига маълум қаҳвахонада бўлишини билганлиги учун у талаба Ансельмга ўзи, яъни рўйхатчи ҳисобидан, ҳар оқшом – у ёки бу тарзда архивариус билан танишиб олиши ва ўз машғулотлари юзасидан бир фикрга келишмагунча қаҳвахонада бир стакан пиво ичиб ва сархонали мундштугини тутатиб ўтиришни таклиф қилди – талаба Ансельм буни миннатдорчилик ила қабул қилди.

      – Сиз, илтифотли рўйхатчи, йигитчанинг ақлини жойига келтириб қўйсангиз худо марҳаматига лойиқ бўласиз, – иддао қилди конректор Паульман.

      – Худонинг марҳаматига! – такрорлади Вероника кўзини ихлос билан осмонга тикар ва ҳозир талаба Ансельм қандай ёқимли ва ақли-ҳуши жойида йигитча эканлиги ҳақида ўйларди.

      Ва архивариус Линдгорст шляпаси ва асоси билан қаҳвахонадан чиқаётганда рўйхатчи Геербанд тезда талаба Ансельмнинг қўлидан тутиб, у билан бирга архивариуснинг йўлини тўсиб, деди:

      – Саодатли жаноб махфий архивариус, мана – талаба Ансельм, у ҳуснихат ва расм чизишда бениҳоя моҳир бўлиб, манускриптларингиздан нусха кўчиришни истайди.

      – Бу мен учун жуда ва фавқулодда қувонарли, – тез жавоб қайтарди архивариус ва бошига аскарларнинг учбурчак шляпасини илиб, рўйхат кўчирувчи Геербанд ва талаба Ансельмни четлаштириб, шовқин кўтарган ҳолда зинадан пастга югурди, улар эса бундан роса гаранг бўлиб, бурнилари олдида қарсиллаб ёпилган эшикка қараб қолишди.

      – Бутунлай аломат чол, – ниҳоят оғиз очди рўйхатчи Геербанд. «Аломат чол!» – минғиллади талаба Ансельм, гўё муз оқими томирларидан югуриб ўтиб, уни қимир этмайдиган ҳайкалга айлантириб

Скачать книгу


<p>30</p>

Портшез – енгил кўчма кресло.

<p>31</p>

Манускриптлар – қадимий қўлёзмалар.