Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман

Скачать книгу

биринчи бор пайқаганлигини ҳис этди, тағин ўйига маржон мевали бутада кўрган ёқимли кўзлар келмади. Умуман яна бир зумда бута остидаги барча саргузаштлар ғойиб бўлди; у ўзини бардам ва шодон ҳис этар ва довюраклигида шу даражагача бордики, қайиқдан тушишда тарафдори Вероникага қўлини узатди ва уни уйига шу қадар эпчиллик ва омадли кузатиб қўйдики, атиги бир мартагина сирпаниб кетди ва бу йўлдаги ягона ифлос жой бўлгани учун Верониканинг оқ кўйлагига бирозгина лой сачратди, холос. Конректор Паульман талаба Ансельмдаги бахтли ўзгаришни сезмай қолмади; унга яна ихлоси қайтди ва аввалги ғазабнок сўзлари учун узр сўради.

      – Ҳа, – қўшиб қўйди у, – кўпинча шундай мисолларга дуч келинадики, одамни айрим хаёллар чулғаб, анчагина безовлантиради ва азоб беради; аммо бу тана хасталиги ва бунга қарши зулук ёрдам беради, уни, ижозатингиз билан айтсам – бир машҳур, вафот этиб кетган олим томонидан исботланганидек22, – орқа томонга қўйиш керак.

      Талаба Ансельм энди ўзи ҳам маст, телба ёки касал бўлган-бўлмаганлигини билмасди, бироқ у зулукларни мутлақо ортиқча ҳисобларди, чунки аввалги хаёллари батамом йўқолган ва лобар Вероникага қанчалик кўпроқ навозиш кўрсатса, шу қадар ўзини хушчақчақ ҳис этаётганди. Одат бўйича камтарона кечки овқатдан сўнг мусиқа билан машғул бўлишди; талаба Ансельм фортепьяно чалиши керак эди, Вероника беғубор, жарангдор қўнғироқ овози билан қўшиқ айтди.

      – Mademoiselle, – деди рўйхатчи Геербанд, – овозингиз – биллур қўнғироқчадек!

      – Йўқ, бўлиши мумкин эмас! – бу талаба Ансельмнинг оғзидан бехосдан чиқиб кетди. Ўзи буни қандай айтиб юборганини билмай қолди ва ҳамма унга ҳайратланиб ва хижолат тортиб қаради. Кейин у пичирлаб минғиллади: – Биллур қўнғироқчалар маржон мевали дарахтларда ҳайратомуз, ҳайратомуз жаранглайди!

      Шунда Вероника қўлини унинг елкасига қўйиб деди:

      – Жаноб Ансельм, нималар деяпсиз?

      Талаба дарҳол яна ҳушчақчақ бўлиб қолди ва мусиқа чалишни давом эттирди. Конректор Паульман унга нохуш боқди, лекин рўйхатчи Геербанд ноталарни пюпитрга қўйди ва капельмейстер Грауннинг ўйноқи ариясини қойилмақом қилиб ижро этди. Талаба Ансельм яна кўп марта мусиқа чалиб, жўр бўлди, конректор Паульманнинг ўзи томонидан битилган ва у Вероника билан ижро этган фуга23 дуэти ҳаммага хуш кайфият бахш этди. Кеч бўлиб қолганди ва рўйхатчи Геербанд шляпаси ва асосини олаётганди, олдига конректор Паульман сирли қиёфада яқинлашди ва деди:

      – Хўш, муҳтарам рўйхатчи, энди ўзингиз жаноб Ансельмга аввал сиз билан гаплашганимизни … хоҳламайсизми?

      – Бениҳоя мамнуният билан, – жавоб берди рўйхатчи ва ҳамма давра шаклида ўтиришгач, қуйидаги нутқини бошлади: – Бу ерда, шаҳримизда, ажойиб қизиқ табиатли қария бор; айтишларича, у турлича сирли илмлар билан шуғулланади, аслини олганда бундайлар умуман мавжуд эмаслиги учун, ҳисоблашимча, у шунчаки архивариус олим, шу билан бирга тажрибалар ўтказадиган кимёгар шекилли. Мен бошқа

Скачать книгу


<p>22</p>

Бу ерда гап берлинлик маърифатчи ёзувчи ва ношир Кристоф Фридрих Николаининг (1733 – 1811) «Қатор фантастик кўринишлар пайдо бўлиши ва йўқолишининг мисоли» асари тўғрисида кетяпти. У ушбу мавзуда 1799 йилнинг февраль ойида Берлиндаги Қироллик фанлар академиясида маъруза қилиб, турли «ўта ҳиссиётли кўринишлар»дан азият чекадиган шахсларга даъво сифатида зулукларни тавсия қилган. Гўё унинг ўзини тириклар ва вафот этганларнинг арвоҳлари безовта қилаверганидан сўнг, орқа томонига зулук қўйганида улар шу заҳотиёқ ғойиб бўлишган. Николаининг ушбу маърузаси тез орада ҳазил-мутойибалар ва латифаларга сабаб бўлган, бу ҳатто Гётенинг «Фауст»ида Мефистофель тили билан мазах қилинади.

<p>23</p>

Фуга (немисча «fuga» – «қочиш», «қувиш» сўзидан) – кўп овозли мусиқанинг энг олий шакли.