Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 4
– У Палермога бора қолсин.
– Капри ундан ҳам яхши.
– Сиз Абруццага бориб, Капракоттада менинг қариндошларимникида қўноқ бўлсангиз деб эдим, – деди кашиш.
– Абруццага бораман деб, кўзи учиб турибди. У ёқда қор бу ердагидан ҳам қалин. Деҳқонларга анқайиб ўтирадими у ерда? Яхшиси, фан ва маданият марказларига борсин.
– Чиройли қизлар бор ерларга демоқчисиз-да. Мен сизга Неаполдаги манзилларни бераман. Шундоқ ҳурилиқо қизлар – яна ҳаммалари оналари билан бирга. Ва-ха-хо-хо!
Капитан панжасини очди-да, бош бармоғини кўтариб, қолганларини деворга соя тушадиган қилиб йирди. Унинг панжа сояси деворга тушди. У яна бузуқ талаффузда сўзлай бошлади:
– Сиз кетганда мана бундай бўлиб кетасиз, – у бош бармоғини кўрсатди, – қайтганда эса мундоқ бўлиб қайтасиз, – у жимжилоғини ушлаб қўйди. Ҳаммалари кулишди.
– Қаранглар, – деди капитан. У яна панжаларини йирди. Яна шам алангаси панжанинг соясини деворга туширди. У бош бармоқдан бошлаб, ҳамма бармоқ- ларга бирма-бир ном бериб чиқди: – sotto-tenete3 (бош бармоқ), tenete4 (кўрсаткич), capitano5 (ўрта бармоқ), maqgiore6 (кичик бармоқ), tenentecolonello7 (жимжилоқ). – Сиз sotto-tenente бўлиб кетасиз! Сиз tentecolonello бўлиб қайтасиз!
Ҳаммалари кулиб юборишди. Капитаннинг соя ўйини ҳаммага маъқул тушди. У кашишга қараб қичқирди:
– Руҳоний ҳар кечада ўзини ўзи! – ҳамма кулди.
– Дам олишни бир кунга ҳам кечиктирманг, – деди майор.
– Афсус, сиз билан бирга боролмайман, ҳаммасини ўзим кўрсатган бўлардим, – деди лейтенант.
– Қайтиб келаётганингизда граммафон ола келинг.
– Яхши опера пластинкаларидан обкелинг.
– Карузони обкелинг.
– Карузо керак эмас, увиллайди.
– Ўзингиз ўшанақа увиллаб кўринг-чи!
– Увиллайди. Увиллайди деяпман сизга.
– Абруццага борсангиз деган эдим, – деди кашиш. Бошқалар ўз гаплари билан овора эди. – У ерда мазза қилиб ов қилиш мумкин. Одамлари жуда ҳам ажойиб, қиши совуқ бўлсаям, лекин ҳаво қуруқ ва очиқ бўлади. Сиз менинг ота-онамникида туришингиз мумкин. Отам овга муккасидан кетганлардан.
– Қани кетдик, – деди капитан. – Харобатхонага борайлик, яна ёпиб қўйишмасин.
– Хайри тун, – дедим кашишга.
– Хайрли тун, – деди у.
Учинчи боб
Мен дам олиб қайтганимда, биз ҳамон ўша-ўша шаҳарда турардик. Теварак-атрофда тўплар анча кўпайиб қолганди, илк баҳор кирганди. Далалар кўмк ўк майса билан қопланган, узум новдалари найча-куртак отганди; йўл ёқасидаги дарахтлар япроқчалар чиқарган, денгиз томондан шабада эсиб қолганди. Мен шаҳарни, тепаликни, тепаликдаги қалъани, улардан ҳам нарида тоғларни, ён бағирлари олачалпоқ кўкарган қўнғир тоғларни кўрдим. Шаҳар ичида тўплар олдингидан кўпроқ эди, бир қанча янги госпиталлар очилган, кўчаларда инглизлар, аҳён-аҳёнда инглиз хотинлар ҳам учраб қоларди; тўп отишмасидан яна бирмунча
3
Кичик лейтенант (
4
Лейтенант (
5
Капитан (
6
Майор (
7
Подполковник (