ДАВЛАТ. УРФОН ОТАЖОН

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ДАВЛАТ - УРФОН ОТАЖОН страница 21

Жанр:
Серия:
Издательство:
ДАВЛАТ - УРФОН ОТАЖОН

Скачать книгу

борасида ва улар одамлар іамда худолар томонидан їандай баіоланишлари іаїида бундай нарсалар беіисоб кєп! Ёшларнинг диллари, їалблари буларнинг іаммасини таассуроти остида нима їилиши керак, деймиз биз? Єзларининг яхши табиий їобилиятлари борлигига їарамай, худди (їушлар) тузоїїа їєйилган хєракка учиб келганидай, улар бундай іикояларга учиб келадилар ва єз іаёт йєлини имкони борича яхши босиб єтиши учун одам їандай бєлиши ва у їандай йєналишни танлаши кераклигини улар (єша іикоялар – тарж.) бєйича хулоса чиїарадилар. Йигитнинг єз-єзича Пиндарга єхшаб савол бериши эітимоли бор:

      Іаїиїат бирла кєтарилайми олий їасрга

      Ёки алдаш ва эгрилик билан –

      ва уларнинг (алдаш ва эгрилик – тарж.) іимоясида іаёт кечирайми? Бу іикояларга їараганда, агар мен адолатли бєлсам, мени эса бундай деб іисобламайдилар, ишонтириб айтишларича менга бундан іеч їандай фойда бєлмайди, фаїат машаїїатлар ва аниї зарар бєлади. Єзига адолатли шуіратини їозонган адолатсиз одамга эса, тасдиїлаб айтишларича адойиб іаёт бєлади. Бундан маълум бєладики, донишманд одамлар менга тушунтирганларидек токи хєжа кєрсингалик (зоіирий кєриниш) іатто іаїиїатдан іам куслирої бєлиб чиїар экан ва бахтлилик, фаровонликнинг асосий шарти бєлиб хизмат їилар экан, мен бор эътиборимни худди шунга їаратишим керак бєлади: аввало мен яхшилик (эзгулик)нинг чиройли сурати билан гєё єзимни єраб олишим зарур ва бу парда ортидан донишманд Архилохнинг эпчил ва тутїич бермас тєлкисисини олиб єтишим керак. Аммо, кимдир, доимо єз ахлоїсизлигини яшириб бєлмайди, дейди. Зеро, барча буюк нарсалар іам меінат-машаїїатсиз бєлмайди деб жавоб берамиз биз. Шундай бєлса іам, агар биз бахт-саодат фаровонликка интиладиган бєлсак, ушбу мулохазалар олиб борадиган йєл билан юришимиз керак.

      Бу сир бєлиб їолиши учун биз уюшмалар ва жамиятлар тузамиз; ишонтириш санъатида яна устозлар мавжуддир, улардан іакамлик билимдонлигини ва халї йиўинларида фаолият кєрсатиш маіоратини єрганиш мумкин: шундай їилиб, биз гоі ишонтиришни, гоі зум-зєравонликни їєллаймиз, токи биз доимо устун бєлайлик ва жазоланишдан саїланайлик.

      Аммо, дейдилар бизга, худолардан на беркиниб бєлади, на уларга куч ишлатиб (зєравонлик) їилиб бєлади. Агарда худолар мавжуд бєлмасалар ёки улар инсонларнинг ишлари іаїида іеч ўамхєрлик їилмасалар, у іолда бизга іам улардан яшириниш іаїида ўам ейишга хожат їиолмайди. Агарда-ки худолар мавжуд бєлсалар ва бизнинг іаїида ўамхурлик їилсалар, зеро биз худолар іаїида билганимиз ёки улар іаїида билганимиз ёки улар іаїида эшитганимизни ривоятлардан ва худоларнинг шажарасини баён їилган шоирлардангина билганмиз. Аммо єша манбаъларнинг єзлари їурбонликлар, «мулойим дуолар» ва туіфалар билан єз томонимизга жалб этиш орїали худоларни фикрларидан їайтариш мумкинлигини тасдиї этадилар. Бу єринда ё унисига іам, бунисига іам ишониш ёки умуман ишонмаслик керак бєлади. Агар ишониладиган бєлса, у іолда аввал адолатсиз бєлмої керак, кейин эса єзининг адолатсиз ишлари учун худоларга їурбонликлар їилиш керак.

Скачать книгу