Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Катта хонадон 1 - Салом Муҳаммад страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
Катта хонадон 1 - Салом Муҳаммад

Скачать книгу

Фарзандларни ота мана шу Шамсия сингари эркалатавермас эди. Бунақа эъзозлашни-ку, Ҳилола деярли ҳис этмаган. Қиз бола бўлиб туғилганидан изтироб чекиб юрган…

      “Невара – қандак ўрикнинг данаги” деганлари шумикан? Ё…”

      3. УЧ КУНДАН КЕЙИН

      Ошхона томон ўтаётган Ҳилола ногоҳ Карамгулнинг кучук бола ғингшиган каби қарғанган овозини эшитди:

      – Бу кунингдан баттар бўл, қари қиз…

      Ҳилола таққа тўхтади, Карамгулга олайиб қаради. Унинг рангги сурпдай оқарган, лаблари пир-пир учар эди.

      – Бу кунимга нима бўлибди, девона? – у Карамгулга таҳдидли кўз тикди.

      Карамгул яна нималардир деб бидирлади, Ҳилола тушунмади. Қани энди бу нокаснинг қилиғини отасию Фазли акаси кўриб, ўзлари баҳо берсалар. Отаси қаёққадир чиқиб кетган, акаси туман матлубот жамиятидан иш суриштириш билан овора. Аммо манави телбанинг гапини жавобсиз қолдириб бўлмайди. Индамаса, ҳаддидан ошади у. Ёқалашиш, тимдалашиш ҳам самарасиз. Унда Ҳилола ютқазиши аниқроқ.

      – Қани, айт-чи, – у Карамгулнинг кўзларига тикилди, – менга нима бўлибди? Сенга ўхшаб, девона эмасман-ку?

      Бу сўзни Ҳилола уни шунчаки босиб қўйиш мақсадида айтди. Модомики, айб мутлақо ундан ўтган экан, илож қанча, энди орқага қайтиш йўқ. Бироқ узоқ тайёргарлик кўрган каби Карамгулнинг зарбаси янада кучлироқ урилди:

      – Мен девона бўлсам ҳам бошимда эрим бор, қўлимда бачам бор. Сенда нима бор?

      – Э, эшакдаям бача бор, – деб юборди ногоҳ Ҳилола. Сўнг яна қўшиб қўйди: – Ҳайф сенга шундай эр, ҳайф сенга шундай бача! Сен уларга сираям арзимийсан, палакат-пандавоқи!

      Шу гап етарлидир деган ўйда у ортига бурилмоқчийди, Карамгул шарт ўрнидан турди-да:

      – Ким эшак, ким палакат? – деганча Ҳилола томон бостириб кела бошлади. Унинг кўзлари хунук тусга кирган, қаҳр-ғазаб билан ёнарди. – Сенга кўрсатиб қўяман палакатлигимни, олқинди!

      Ҳилола бир неча қадам тисарилди. Лекин “девона”нинг сўнгги сўзи жон-жонига михдай санчилиб, бутун вужудини қақшатди. Қанийди, боплаб таъзирини берса! Бироқ унга кучи етмайди, боз устига, унга тенгла-шиб, паст кетиш ҳам обрў келтирмайди. Шуни ҳисобга олиб, у пастгина овозда:

      – Нима деганингни ўзинг биласанми? – деб сўради. – Нимага олқинди бўларканман?

      – Ҳеч кимга керагинг бўлмаганидан кейин аллақайси гўрлардан ис олиб келишди, барибир пуф сассиқ деб ташлаб кетдилар. Шунақа кераксиз олқиндисан! – деганча у Ҳилоланинг сочидан тутиб, қаттиқ тортқилади. – Энди сени ўлдириб қутиламан.

      – Вой ифлосей, – Ҳилола ҳам бор кучини йиғиб, унинг юзига ёпишди, ўсиқ тирноқларини қаттиқроқ ботирди. – Алвасти, девона!

      – Вой дод! Юзимни еди бу қари қиз! – Карамгул қизнинг сочини қўйиб, бошига, елкасига мушт тушираверди. Ҳилола мушт зарбидан гангиб, бир неча қадам ортга сурилди, оёғига ўчоқ бошидаги ўтинлар илашиб, аввал мункиди, кейин йиқилди. Жиддий лат емаса-да, лекин йиқилиш вазиятни у томон ўзгартирди – қўлига илинган ўрикнинг

Скачать книгу