Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Катта хонадон 1 - Салом Муҳаммад страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Катта хонадон 1 - Салом Муҳаммад

Скачать книгу

аммо озодлик қўрқувдан ҳам, даҳшатдан ҳам устун. Ҳилола бораётган йўл-чи? У нимага эришади?

      – Мен ҳам ҳурликка етишаман, – унинг лаблари қимирлади. – Меҳр-оқибат зиндонидан қутиламан. Дониёр ташвишидан ҳам… У мени лақиллатди. Э, дунё…

      У остонадан ўтгач, таққа тўхтаб, ўйланиб қолди. Енги калта, юпқа кўйлагининг этагини ой ёруғига тутиб, пайпаслади: юпқалик қилмасмикан? Уни топиб олганларида бадани кўринмасмикан? Тез оқар сувда кўйлак йиртилишиям мумкин. Қалинроғидан кийса-чи? Балки иштон кийиш маъқулдир…

      – Каналда шох-шабба, тутиб қоладиган ҳеч нима йўқ, – шивирлади у. – Бу – яхши. Демак, кўйлак йиртилмайди. Э, манави шиппак нимага керак? Ялангоёқ юрсам, шарпам эшитилмайди…

      Бироқ каналгача бўлган уч юз қадамча масофани босиб ўтишда роса қийналди: яқин орада ёмғир кўрмаган ерлар, унда тошдай қотган кесаклар ҳеч қачон озор кўрмаган юмшоқ панжаларга тикандай суқулар, уни йиқитгудай мункитиб юборар, эндигина пиндиқ отган ток пояларини тутганча ўзини йиқилишдан сақлар эди. Бу ҳам етмагандай, ўтган йилдан қолиб, чиришга ул-гурмаган янтоқларнинг бир неча тиканлари ҳам товонига суқилиб, қаттиқ оғриқ бердики, додлаб юборишига сал қолди.

      – Ҳаҳ, жон ширинми? – деб ўзини масхараларкан, йирик кесак устига ўтириб олди. – Нимага шиппакни киймадим, а? Ўзимни қўшимча азобга қўйибман-да.

      – Азоб? – дегандай бўлди унга кимдир. – Кесак ботиши, тикан суқилиши азоб бўлибдими? Ҳали азоблар… ол-дин-да…

      – Йўқ! – сассиз чинқираёзди у ўрнидан шарт тураркан. – У азоб бунчалар бўлмас: узоғи билан бир-икки дақиқа давом этар… – Ҳилола шошганча, қулай йўл изламай чопа кетди. Бир неча бор мункиб, йиқилиб, яна ҳовлиқиб турганча илгарилаб, канал яқинига, асфалти кўпчиган, уйдим-чуқур – энсиз йўл қаршисига чиқди. Оёқ панжалари, тизза ҳамда сонлари ачишиб, унга азоб берарди. Шу қисқа масофани хаёлида бирор соат орасида босиб ўтгандай ҳис этди. Тепага қаради. Ажаб, Ой ўрнидан силжимабди – ғарб томонга оғганча, унга масхараомуз иршайиб турибди. Худди бу қизнинг ўлимини томоша қилиш учун атайлаб, аммо омонатдай тек қотган.

      У йўлни кесиб ўтишга ботинолмай бир дам жим қараб турди. Тўлқинлар бир-бирига урилиб, шовқин солар – шиддатли оқарди. Ой ёруғида ҳатто сувнинг лойқалиги – маллатоб эканлиги ҳам кўзга яққол ташланарди. Кўпиклару майда хас-хашакларнинг ўйноқлаб, тез оқиши сувнинг нақадар кучли эканидан, унинг бағрида бир нафас ҳам тўхтаб туриш имкони йўқлигидан дарак берарди.

      “Бечора аёллар, – шивирлади у, – маст тракторчининг касрига қолиб, бекордан-бекорга ўлиб кетдилар. Сен-чи? Гуноҳинг нима? Кимга ёмонлик қилдинг? Ҳатто Карамгулгаям ёмонлик раво кўрмагансан… Уни ҳалол-покизалик, саранжом-саришталик йўлига бошламоқчийдинг. Сени тушунмай, ҳатто душман ўрнида кўрди. Отам… Отажоним… Сиз ҳам мени тушунмадиз-а… Ота, отажон! – ички, бўғиқ овоз лабла-ридан учди: – Тушунмаганизга ишонмийман, атайлаб тушунмаганга солдиз ўзизни. Келиниз кетиб қолишидан қўрққаниз учун ҳам шундай қилганизни сезяпман. Карамгул

Скачать книгу