Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад страница 7

Жанр:
Серия:
Издательство:
Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад

Скачать книгу

ўз дардларини чолга очиқ айтаверишади. Одил бобо эса одам танламайди, каттами, кичикми, бир хилда, аммо вазиятга қараб, иложи борича, қувноқ оҳангда муомала қилади, ўз маслаҳатини аямайди. Ҳатто душманига ҳам адоват сақламайди, ёмонлик раво кўрмайди. Шу боис унинг атрофидан одам аримайди. Хусусан, ёшлар кўпроқ парвона бўлишади, гоҳида бобони улфатчиликка тортишади. Улар учун Одил бобонинг эшигию дастурхони ҳамда чеҳраси ҳамиша очиқ…” Бу таъриф унчалик ишонарли эмас, чунки романда Одил бобо жуда кам кўринади. Асосан, у “исқирт” келини мол-ҳолга ем-хашак териб келишию сигир соғишни эплагани учун, бошқалардан, хусусан, кенжа қизи, нозиктаъб Ҳилоланинг ҳужумларидан ҳимоя қилади. Келинини тозаликка, саранжом-саришталикка ўргатмайди. Одил бобо ўқувчида салбийроқ таассурот қолдиради. У, катта оиладаги бирор жиддий муаммони ҳал этишда деярли қатнашмайди. Ёзувчи эҳтимол уни мураккаб характерли қилиб кўрсатишни мўлжаллагандир? Шу маънода Одил бобо кампири вафот этганида унинг соғлиғини асрашга унча эътибор бермагани учун ўзини айблаб, афсусланади. Шу тафсилот Одил бобони бир оз оқлайди.

      Ёзувчи, аввал айтганимиздай, Шамсия онанинг дафн маросимига доир жараёнларни, расм-русумларни муфассал тасвирлайди. Бу тасвирлар ўзбек китобхони учун, агар роман чет тилларга таржима қилинса, хорижий китобхонлар учун ҳам қизиқарлидир.

      Жаҳон адабиётида барча оилавий романлару қиссаларда бир ёки ўзаро боғлиқ бир неча оилаларга мансуб қаҳрамонларнинг тақдири орқали жамият ҳаётидаги ижтимоий муаммолар ёрқин акс эттирилади. Чарльз Диккенснинг “Антиқа буюмлар дўкони”, “Домба ва ўғли”, Жон Голсуорсининг “Фарсайтлар достони”, Бальзакнинг “Ёшлик иксири”, “Горио ота”, “Евгения Гранде”, Густав Флобернинг “Бовари хоним”, Лев Толстойнинг “Анна Каренина” романларида оила тақдири, турли оилаларнинг ўзаро алоқадорлиги, қаҳрамонларнинг характерларини очувчи воқеа, қилмишлар, характерлар, мақсадлар, дунёқарашларнинг бир-бирига сабаб ва оқибатли боғланишлари бадиий асар сюжети поэтикасини ташкил этади. Ч. Диккенс ўзининг “Антиқа буюмлар дўкони” асарида пасткаш, разил, олчоқ одамларнинг найранглари сабабли софдил, маънавий гўзал, чин инсонларнинг азоб чекишларини ёрқин бўёқларда чизади. Бальзакнинг “Горео ота” романида олчоқ фарзандлари, дабдаба ва ҳашаматни севадиган қизлари мерос талашиб, отани ташландиқ ҳолга туширганлари акс эттирилади. Сервантеснинг “Дон Кихот” романи руҳида қиз орзу қилган вафодор, фидойи ошиқлар замони ўтмишда қолганини, энди заминда бачкана, енгилтак, вафосиз, сотқин эркаклар замони келганини тасвирлайди. Лев Толстойнинг “Анна Каренина”си ҳам эҳтиросли аёл ва совуққон эркак оиласида бахт ва шодлик йўқлиги, севгини орзу қилган аёл Аннанинг вафосиз, енгилтак ошиқ княз Вронский томонидан таҳқирланиши, шу асарда ифодаланган бошқа бир оиланинг эҳтиросли қизи Кити ҳам вафодор мулкдор, далада деҳқонлар қаторида ишловчи Левинни (бу сиймода Лев Толстойнинг ўзи акс этган) эмас, енгилтак Вронскийни

Скачать книгу