АСАРЛАР (III жилд). Сирожиддин Саййид
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу АСАРЛАР (III жилд) - Сирожиддин Саййид страница 40
Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш,
Умр бир бўйро, дарвеш.
У ҳам тўзғиб кетгайдир,
Қолар бир саҳро, дарвеш.
Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш.
Бор-йўғинг бир мезондир21,
Тўрт томонинг тўзондир.
Соч-соқолинг хас бўлса,
Жисму жонинг хазондир,
Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш.
Даҳр ранжлиғ ҳам ранглиғ,
Зарлари ҳам занг янглиғ.
Сен кетгунг бир ғубордай,
Сен кетгунг бир чанг янглиғ,
Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш.
Ул ўтлуғ оҳ қайдадир?
Бобур подшоҳ қайдадир?
Кўкдаги моҳ оҳ уриб,
То қиёмат айтадир:
Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш!
“АНДИЖОН КЎРИНАДИР…”
“Бир-икки кундин сўнг Кандирлик добони била Ахси ва Андижон сари азимат қилдим. Ахсиға етиб отамнинг мазорини тавоф қилдим”.
Андижон кўринадир,
пайванди жон кўринадир,22
Осмони ерда, ери
осмон кўринадир.
От чопиб юрганларим
ёдимга тушса ҳар замон,
Қирларида лолалар
бағримда қон кўринадир.
Эй Самарқанд, алвидо,
осмонларингни ўйласам,
Ҳар булутдин менга бир
соҳибқирон кўринадир.
Бир хазон япроғидек
мен бу диёрдин кетмишам,
Кўзима икки жаҳон
баргихазон кўринадир.
Тоғларинг ҳам бошима
сермар чақинлардин қилич,
Эй фалак, ниятларинг
асру ямон кўринадир.
Менга берган ранжларидан
гар ҳикоят айласам,
Қанча беку қанча мирзо,
қанча хон кўринадир.
Тожу тахтдин жонларим
бўғзимга келмиш шунчалар,
Эй даҳр, тобутларинг
тахтиравон кўринадир.
Бир уюм тупроқ бўлиб
қолмиш Ватанда волидим,
Бир уюм тупроқда бор
кавну макон кўринадир.
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”
“…Ул фурсатлар Темурия салотини дастури била тўшак устида ўлтурур эдим”.
Бобомдан қолган эй сўзлар, аё сўзлар,
Менга дармону қувват ҳам даво сўзлар.
Бобом қурган саройлар ичра сизлар ҳам
Буюк бир қўрғонсиз даҳр
18
Мавсум (араб.) – аталиш, номланиш.
19
Тунд (форс.) – қаттиқ, совуқ, кучли.
20
Бодия (араб.) – чўл, дашт, саҳро.
21
Мезон, мизон (араб.) – ўлчов, тарози. Бу ўринда ўлчовли умр маъносида.
22
Халқ мулки.