Юз йиллик қотиллик қиссаси. Хуршид Дўстмуҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юз йиллик қотиллик қиссаси - Хуршид Дўстмуҳаммад страница 5

Жанр:
Серия:
Издательство:
Юз йиллик қотиллик қиссаси - Хуршид Дўстмуҳаммад

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Аёл дам паспортдаги суратга, дам Темурнинг бетига разм солди, чамаси у ҳужжатни текшириш ниятида эмас, шунинг баҳонасида суқсурдай бу йигитнинг чеҳрасига яхшилаб қараб олишни кўзлаган эди. Мўлжалдаги “иш”ни битириб олгач, икки томони китоб тўла жавон оралиғидаги узун, қоронғи йўлакдан ичкарига кириб кетди.

      Темур вақтни беҳуда ўтказмаслик учун яшил муқовали энциклопедиянинг иккинчи жилдини варақлашга киришди. Дарҳол китобнинг 8-саҳифасида “Беҳбудий Маҳмудхўжа” деб номланган мақолани топди. Суратга разм солди: худди ўша – газетада босилган суратнинг ўзи. Фақат икки суратдаги тўннинг бичими, гули ўзгача, афтидан қўлда чизилганга ўхшади. Газетадаги суратда Беҳбудийнинг қоп-қора соқоли узунроқ, қуюқроқ. Чеҳраси у қадар аниқ чиқмабди, шундай бўлса-да, ғоятда ақлли, закий инсонлиги сезилади.

      Темур шошмай мақолани ўқишга тутинди.

      “Драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири”. Темур энтикиб кетди. Бундан чиқди, роса ёзган-ижод қилган одам экан-да! “Жадидлар” деган сўз қулоғига чалинган, лекин астойдил эътибор бермаганди. Абдулла Қодирийнинг номи ҳам жадидлар қаторида тилга олинганини эшитган, холос, “Ўтган кунлар” фильмини кўрган. Романни ўқимаган. Тўхта, Абдулла Қодирий жадидми ёки ёзувчими? Ёхуд ўша замонларда ёзувчиларнинг бари жадид ҳисобланганми? Жадидчилик ҳаракати ёзувчиликка ундаганми? Нима сабабдан жадид сифатида танилганлар асосан ижод аҳли бўлишган? Кўплари ажалидан илгари йўқ қилинган?..

      Темур хаёлини тизгинлай олмай, Беҳбудий билан Қодирийни таққослашда давом этди: бу икки зот сафдош, маслакдош бўлишганми? Бир-бирларини қўллаб-қувватлашганми? Беҳбудий қатл этилганидан Қодирий қачон хабар топган? Қаршига борганми? Бормаган бўлса, нега бормаган? Борган бўлса, бу мудҳиш фожиага муносабат билдирганми?..

      Темур ўқишда давом этди-ю, тўхтади: “Яссавий авлодидан”… Ўҳ-ҳў-ў, вужудида Яссавийнинг қони оққан одам, оддий одам бўлмайди. Фақат… Аҳмад Яссавий авлиё одам, дин одами бўлган.

      Темур қўлетар жойда турган қомуснинг биринчи жилдини олди. Варақлай-варақлай, 557-бетдан “Аҳмад Яссавий” сўзини топди. Бироқ у ерда “қ.Яссавий” кўрсаткичи берилган экан. Демак… Темур жилдданжилдга ўта-ўта 10-китобга етди ва 412-бетда “Яссавий, Хожа Аҳмад Яссавий” мақоласини кўриб, кўзи қувнаб кетди. Хаёлида ушбу мақоладан Беҳбудий ҳақида маълумот топадигандек эди. Бироқ Яссавий ўн биринчи асрнинг иккинчи ярмида таваллуд топган, ўн иккинчи асрнинг 66-йилида вафот этган. Беҳбудийдан етти аср муқаддам яшаган. Қомусда “Яссавий авлодидан”, деган икки сўзда ифодаланган бу маълумотга ҳеч ерда ойдинлик киритилмаган. Чамалади. Яссавий билан Беҳбудий орасидаги наслий-сулолавий ришталарни ўрганишга ожизлигини тан олди. Беҳбудийнинг “муфти даражасига кўтарилди”, деб таърифланганига эътибор берди. Ахир, муфти – диндоргина эмас, мусулмон динига мансуб қавмнинг улуғи, раҳнамоси, каттаси дегани!

      Темур ўзининг диний маълумот борасида бориб турган омилигини ўйлаб, тилини тишлади. “Бисмилло”ю, “Оллоҳу акбар”дан нарига ўтолмайдиган одам қанақасига Яссавий шахсини, унинг авлоди бўлмиш муфти мақомига эришган зотнинг ҳаётини, мақсад-маслагини

Скачать книгу