Юз йиллик қотиллик қиссаси. Хуршид Дўстмуҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юз йиллик қотиллик қиссаси - Хуршид Дўстмуҳаммад страница 7

Жанр:
Серия:
Издательство:
Юз йиллик қотиллик қиссаси - Хуршид Дўстмуҳаммад

Скачать книгу

бачалар ҳам келди. Хурсанд бўлдим. Ўзи бизда одат шундай – бир янги гап қўзғалса, ёв қувгандай ёпирилиш одатимиз бор, қочгани жой тополмай қоласан, одам, бир унутса, фонус ёқиб, дурустроқ фикр айтгич қора кўз топилмайди. Уриб-ёлбориб ёздиролмай хунобимиз чиқади. Ҳай, майли, ўша мақола бир шамол қўзғади. Шунга ҳам хурсандман. Поён Равшан билан мақолани ўзиям нақ бир йил ишладик чоғи! Сабаби бор – Беҳбудийнинг тақдири ҳақида аниқ-тиниқ гап оз, ҳаммаёқ тахмину мавҳум, саналар, исмлар, ҳолатлар аниқланмоғи керак. Газетага ёлғонни ёзмайсан-ку, шундай эмасми?! Айрим олимваччалар чўпчак ёзиб келади, чўпчак, газетага боссанг, шарманда бўлишинг аниқ! Сенга ўхшаб сўраб-суриштириб келадиганлар… яхши… Неча марта ўқидинг мақолани?

      Темур ёши улуғ бу одам дам ҳасратини тўкиб солаётганидан, дам шикоят қилаётганидан, муҳими, танимаган-билмаган ёшгина йигитчани ўзига тенг-тўшдек тутиб гапираётганидан ўнғайсизланиб ранги ўзгариб-гезариб нима жавоб қилишини билмай, тили тутилди. “Институт домласига ўхшаб кетаркан”, деб қўйди ичида. Ва ҳақиқатда мақолани етти-саккиз марта ўқигани, ҳатто айрим жойлари ёд бўлиб кетганини эслаб, енгил тортди.

      – Тўрт марта.

      Саъдий устоз ўрнидан ирғиб турди, бети чарақлаб, кўзойнагини қўлига олди, яна тақди, кифтини учирди, столни айланиб ўтиб, Темурнинг рўпарасига яқин келди-да, узоқ йўл босган одамдек ҳансираганича, таққа тўхтади.

      – Тўрт марта, дедингми?!

      – Ҳа, тўрт марта, – такрорлади Темур, нима учун етти-саккиз марта ўқиганини айтгиси келмаганини ўзи ҳам тушунмай.

      – Аҳмад, ҳой Отабой, бу ёққа чиқ, тезгина чиққин! Отабоев!

      Очиқ эшикда ўртача ёшдаги ингичка юзли, даҳани чўзиқроқ йигит кўринди. Кўринган заҳоти кўзойнагини қаншарига кўтариб қўйди.

      – Лаббай, тинчликми, устоз? – афтидан ўта бандлиги сезилиб турган йигит, кўзини пирпиратиб, истар-истамас савол қотди.

      – Поён Равшаннинг мақоласини… Беҳбудийни, манави талаба бача тўрт марта ўқибди!

      Аҳмад Отабой деганлари тишларининг оқини кўрсатиб, оғринибгина жилмайди.

      Устоз бошини бир томонга қийшайтирганича Темурни тезлади:

      – Ўзинг айт, неча марта ўқидим, дединг, айт!

      – Тўрт марта… – бўшашибгина деди Темур.

      – Қаттиқроқ айт, қўрқмасдан айт! Бу туман қоплаган дунёдагилар ҳам эшитиб қўйсин! Айт!

      – Қизиққан одам ўқийди-да, устоз, – деди Отабоев гапни мухтасар қилиш дардида. – Ҳозирги талабалар анойи эмас, илм истагидагилари кўпаймоқда. – У шундай деб Темурга юзланди: – Баракалла, ука, кам бўлманг.

      У гап тамом дегандек, изига қайтди. Темур Саъдий устозга термилди. Устоз ҳаяжони босилди шекилли, ниҳоят мақсадга кўчди.

      – Сиз бундай қиласиз, Поён Равшаннинг телефонини ёзиб олинг. Ул заҳматкаш тарихчи олим тиниб-тинчимайди, куюнчак-да, ҳаётини шунга тиккан, яна битта мақола берган, портфелда нафас ростлаяпти. Тошкентга тез-тез келиб туради. Йўлини пойлайсиз. Беҳбудийга

Скачать книгу