Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 24
– Ана бўлди, оқ йўл ва Vive la France!23
– У америкалик, – деди бошқа врач.
– Мен уни французми деб эшитибман. У французча сўзларкан, – деди врач. – Мен уни олдин ҳам билардим. Мен доим уни француз деб юрардим. – У ярим стакан коньяк ичди. – Хўп, қани жиддийроқларидан беринглар-чи ва кўкшол дорисидан тайёрланг. – У менга қўл силкиб қолди. Мени кўтариб олиб кетишди; дарпарда ўрнига тутилган кўрпа юзимдан сирғалиб ўтди. Мени жойлаштиришгач, фельдшер-ассистент, ёнимга тиз чўкди.
– Фамилиянгиз, – оҳиста сўради у. – Исмингиз? Ёшингиз? Унвонингиз? Туғилган жойингиз? Қайси қисмдан? Қайси корпусдан? – ва ҳоказо. – Бошингга ҳам шикаст егани яхши бўлмабди, tеnentе. Лекин энди сал дуруст сезаётгандирсиз ўзингизни. Сизни инглиз санитар машинаси билан жўнатаман.
– Аҳволим яхши, – дедим мен. – Сиздан ғоят миннатдорман.
Врач айтган оғриқ бошланди, атрофимда рўй бераётган ҳамма нарса ўз маъносини йўқотди. Кўп ўтмай инглиз машинаси келди, мени замбилга солиб, замбилни кузов билан баравар қилиб кўтаришди-да, ичкарига суриб киритишди. Ён томонда бошқа замбиллар ҳам бор экан, шу ерда бутун юзи боғлаб ташланган, фақат шамдай қотган бурнигина кўриниб турган киши ётарди. У оғир нафас оларди. Яна иккита замбилни кўтаришиб тепадаги тасма ҳалқаларига ўрнатишди. Баланд бўйли инглиз шофёр келиб, дарчадан қаради.
– Мен оҳиста юраман, – деди у. – Сизни безовта қилмасликка ҳаракат қиламан. Мен моторнинг гуриллаганини, шофёрнинг олдинги ўриндиққа ўтирганини, тормозни ўчириб, тезлик олганини ҳис қилиб ётдим. Йўлга тушдик. Мен қимир этмай, оғриққа таслим бўлиб ётардим.
Йўл юқорилай бошлагач, машина тезлигини камайтирди, баъзан у тўхтаб қолар, баъзан бурилишда орқага тисарилар, ниҳоят, тоққа томон тезгина юриб кетди. Назаримда, устимдан нимадир оқиб тушаётгандай бўлди. Аввал ора-сира томчилаб турди, кейин сизилиб оқа бошлади. Мен шофёрни чақирдим. У машинани тўхтатиб, орқа ойнадан қаради.
– Нима бўлди?
– Тепамдаги ярадордан қон оқяпти.
– Довонга озгина қолди. Бир ўзим замбилни ололмайман.
Машина яна йўлга тушди. Қон ҳамон оқарди. Қоронғида мен у брезентнинг қаеридан ўтаётганлигини билолмадим. Мен устимга тушмасин деб, четроққа сурилишга уриндим. Кўйлагимнинг орқасига оқиб тушган жойим иссиқ ва пилч-пилч бўлиб қолди. Мен жунжикдим, оёғим шу қадар қаттиқ оғрирдики, азбаройи кўнглим озиб қолай дерди. Сал ўтгач, қон камроқ оқа бошлади, кейин яна томчилашга тушди, мен замбилнинг брезенти қимирлаб қолганини кўрдим, у ердаги одам қулайроқ ётмоқчига ўхшарди.
– Қалай энди? – сўради инглиз орқасига қараб. – Етай деб қолдик.
– Менимча, у ўлганга ўхшайди, – дедим. Томчилар жуда секин узилиб тушарди, қуёш ботгач, сумалакдан томчи шундай тушади. Машина тун қўйнида тоққа кўтарилиб борар, совуқ эди. Постда санитарлар замбилларни чиқаришиб, бошқаларини қўйишди, биз йўлда давом этдик.
Ўнинчи боб
Дала госпиталининг палатасида менга пешиндан кейин одам кўргани келишини айтишди. Кун иссиқ, хона пашша
23
Яшасин Франция! (