Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 22

Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй

Скачать книгу

тугмаларини ечдим-да, кўйлагимнинг баридан йиртиб олишга уриндим. Ҳадеганда йиртилавермади, шунда кўйлак четини тишим билан йиртдим. Шунда мен унинг обмоткаси бор эди-ю, деб эсладим. Мен жун пайпоқ кийган эдим, лекин Пассини обмотка ўраб юрарди. Ҳамма шофёрлар шундай қилишарди. Бироқ Пассинининг бир оёғи қолганди. Мен обмотканинг учини топиб, бўшатаётганимда, унинг оёғини боғлаб ўтиришга ҳожат қолмаганлигини, Пассини ўлганлигини кўрдим. Мен ўзимга ишонмай яна қарадим, у чиндан ҳам ўлган эди. Бошқа уч кишига нима бўлганлигини аниқлаш лозим эди. Туриб ўтирдим, шунда миямда худди қўғирчоқнинг кўзи қимирлагандек, бир нарса чайқалиб кетди, кўзимдан ўт чиқди, деб ўйладим. Оёқларим иссиқ ва ҳўл бўлиб қолди, оёқ кийимимнинг ичи ҳам иссиқ ва ҳўл бўлди. Мен ярадор бўлганимни пайқадим, энгашиб, қўлимни тиззамга қўйдим. Тиззам йўқ эди. Қўлим билан пастроқни пайпасладим, тиззам шу ерда эди, айланиб кетганди. Мен қўлимни кўйлагимга артдим, аллақаёқдан яна оппоқ ёруғ қуйилиб кела бошлади, шунда оёғимга қарадим, этим жимирлаб кетди. «Худоё, – дедим, – омон-эсон бу ердан қутқар!» Лекин мен яна уч киши ҳам бўлиши кераклигини билардим. Шофёрлар тўрт киши эди. Пассини ўлди. Уч киши қолади. Аллаким қўлтиғимдан олди, яна кимдир оёғимдан кўтара бошлади.

      – Яна уч киши бор эди, – дедим мен. – Биттаси ўлди.

      – Мен Маньераман. Биз замбилга боргандик, топмадик.

      Тузукмисиз, tenente?

      – Гордини билан Гавуцци қани?

      – Гордини пунктда, ярасини боғлашяпти. Гавуцци оёғингиздан кўтариб турибди. Бўйнимдан ушлаб олинг, tеnеntе. Оғир яраландингизми?

      – Оёғимдан. Гординига нима бўлди?

      – Арзимаган гап. Мина тушибди. Миномёт снаряди.

      – Пассини ҳалок бўлди.

      – Ҳа, ҳалок бўлди.

      – Ёнгинамизда снаряд портлаб, икковлари ҳам ўзларини ерга отишди, мен йиқилиб тушдим.

      – Кечиринг, tеnеntе, – деди Маньера. – Бўйнимдан ушлаб олинг.

      – Сиз мени яна ташлаб юборасиз.

      – Қўрқиб кетдик.

      – Сизлар яраланмадингларми?

      – Икковимиз ҳам яраландик, лекин енгил.

      – Гордини машина ҳайдай оладими?

      – Қийин-ов.

      Пунктга боргунча улар мени яна бир марта ташлаб юборишди.

      – Аблаҳлар! – дедим.

      – Кечиринг, tеnеntе, – деди Маньера. – Бошқа қилмаймиз.

      Боғлаш пунктида қоронғи ерда анча ярадорлар ётишарди. Замбил кўтарган санитарлар кириб-чиқиб туришарди. Улар ўтиб кета туриб, дарпардани кўтарганларида, менга ичкаридаги ёруғ кўринарди. Ўликлар бир чеккага қўйилганди. Врачлар енг шимариб ишлашар, қассобга ўхшаб қонга беланишган эди. Замбил етишмасди. Баъзи ярадорлар инграшар, лекин кўпчилик жим ётмоқда эди.

      Шамол кираверишда эшик соябони устига ташланган шохлардаги япроқларни шитирлатар, совуқ тун ёпирилмоқда эди. Санитарлар тинимсиз келиб туришар, замбилларни ерга қўйиб бўшатишарди-да, яна кетишарди. Пунктга келишимиз биланоқ Маньера фельдшерни

Скачать книгу