Қўрқма. Жавлон Жовлиев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қўрқма - Жавлон Жовлиев страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қўрқма - Жавлон Жовлиев

Скачать книгу

сотиш, 58-модда – қуролли қўзғолонга ҳаракат, 64-модда – совет давлатига қарши теракт, 67-модда – аксилинқилобий ташкилотга аъзолик каби оғир жиноятларни содир этгансиз.

      – Ё Худойим, барчаси туҳмат! Таълим учун Олмонияга кетар эканмиз, на менда, на шўрлик отамда бирор совуқ ният бўлган. Қизиққанман, ўқимоқчи, бу тор дунёмни бироз ёритмоқчи, тоза илм ҳавосидан баҳра олмоқчи бўлганман! Таълим олиш шу қадар даҳшатли жиноятми?

      – Отанг сендан кўра оғирроқ жазога лойиқдир!

      – Майли-майли, мен бари хўрликка кўндим, тан оламан бор моддангни, аммо отамни тинч қўй! Унинг айби мени ўқитгани, холос! Илтимос қиламан, у оғир касал, бу азобларни кўтара олмайди, ўлиб қолади!”

      Қизни отишади. Отасини эса кўмиб бўлишди. Буни қиз ўлаётган онда ҳам сезмайди. Ишонди бутун дунёни алдаган тузумга барча тоза қалбли одам боласи каби.

      Қизнинг чап елкаси устида қизғалдоқ косасидай нор бор. У қонланишидан олдин кўз олдида отаси ва бир ўқ турарди.

      Отаси меҳрибонлик кўрсатиб, сочини силаб қўйгандай бўлди, нималарнидир таъкидлади ҳам, сўнг ўпди болаликдаги каби чўлп этиб пешонасидан.

      Миллат қизи эди. Мард қиз. Овози чиқмади, бақирмади.

      Аммо ичида қизғалдоқ косасидай қўрқув бор эди ўлимдан ва ачинди шу тиниқ юзларга доғу лаб тегмай ўлиб кетаётганидан.

      “Ота, кетманг!” – деди.

      Бу ўлим олди алаҳсираш эмас, оқибатли қизнинг меҳрибон ота билан рози-ризочилиги.

      “Унга тўсиқ бўлмади на шайтон, на ўқ!”

      “Қизим, ўқишга борма!”

      “Бурчим ва ажалим – миллат учун ўқимоқ!”

      “Сен менинг номусимсан, қизим!”

      “Бир сиз эмас, миллат оталари учун номусим – қасам!”

      “Нега умринг саҳарида салом бердинг ўлимга, менинг малагим, гўзалим, маъсумам онам?!”

      “Кимдир илк қадамни қўймоғи керак. Қуруқ саволлар, гумонлар, хавотирлардан қутулиб, бошламоғи керак дунёга кўз очишни, ўқишни оналари ҳам ўзбекнинг! Кимдир, аёл ё бокира бир қиз, Ватан учун ўлмоғи керак-ку туғишдан ортиб! Мен она бўлмоқдан кўра, шу миллат учун юксак ўқимоқни афзал кўрдим! Ё хато қилдимми, ота? Фақат қулфарзанд туғмоқ шарафми бу қопқондаги юртда? Оналар шундоқ ҳам кўп-ку, ичлари тўла бола! Мен улар туққан болаларни тўпламоқчи эдим илмга, маърифатга, аммо қаршимда турибди бир ўқ ва бахтиқаро ота!”

      “Барига нега кўндинг? Бўйнингга олдинг хаёлингга ҳам келмаган айбловларни!”

      “Қиз бола отани севар! Бари бўҳтонни симирдим токи боши омон бўлсин ҳар бир оиланинг, отамнинг! Қизларинг бор мендан зиёда, ҳали нозик, ҳали оч. Орзулари кўп мунис онамнинг, соч толаларимдан ҳам мени мўл севар. Асло жасадимни кўрсатманг унга, жиянларимга, севганимга… Улар қабримга йиллар ўтиб, баҳор устимни ажиб чучмомалару қизғалдоқлар билан безаганида, балки йўқлаб тушларига кирсамгина ҳур бўлиб, келишар қабрдан кўкармаган соф гуллар исини етаклаб…”

      Ўқ фурсат бермади ортиқ дийдорга.

      Бўлмаса, минглаб миллат қизларининг ҳам тушларига кирмоқлигини

Скачать книгу