Қўрқма. Жавлон Жовлиев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қўрқма - Жавлон Жовлиев страница 7

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қўрқма - Жавлон Жовлиев

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Наҳот тушларини бузиб киришга битта мард қиз қолмаган бўлса миллатда!

      Оналар, сиз кимларни туғаётибсиз?!

*

      Бобом мени ўзи истаганидай катта одам қила олмади.

      Аммо катта қилди.

      Момом менга она бўла олмади, аммо эмчак тутди.

      Очиққан кунларим эчки сути берди, қурут шимитди, оғзимга қуйруқ солди, гўшт тиқди.

      “Сутдан қолгани билинмасин, ирик жигит бўлсин”, – деди.

      Мен ирик бўлдим, чирик бўлмадим, ямоқчи бўлдим, ялоқчи бўлмадим.

      Момом мени шамоллардан тўсди, янгаларнинг қусуқ гапларидан ҳам, амаким зардасидан ҳам.

      Улар жеркиса, оғзига урди, уришса, олдимни олди, мени деб ўз болаларини тошлади, уларни қарғаб бўзлади. Аммо барибир бобом мени катта қилди.

      У менга ҳаётни танитди. Сўкиб-сўкиб тарихни ўргатди. Ўз тарихимни билиб ўсдим. Етмиш талабани қўмсаб улғайдим.

      Бобом қишлоқнинг ҳозир омон бор эркагига устоз саналарди.

      Домлалик қилди қирқ йил. Ўзимизнинг мактабда ўтмишдан дарс берган, менга эса ўлгунича таълим берди.

      Бобом совет даврида ҳам Темурни ёмон демаган.

      Ҳар доим уни қаҳрамон кўрган.

      Ҳар ҳолда, бунга қишлоқ болалари ишонмаса-да, мен инонаман.

      – Бобо, – дедим бир куни сурувни сувга ҳайдай туриб, – ҳамманинг ўз тарихи бор дегансиз. Менинг тарихим-чи? Отам билан ёниб кетганми?

      – Эй аҳмоқ бола! Ҳамманики бор, сув ёнади, аммо тарих ёнмайди. Уни ҳеч ким ўзига мослаб ололмайди. Сенинг тарихинг ҳам, менинг тарихим ҳам бор, жойида турибди.

      – Мана бу қўйларнинг ҳам тарихи борми?

      – Бор, болам.

      – Ўтирик1 гапирманг!

      – Қўйларнинг тарихи қўйлик, қуллик…

      – Қандай қилиб қўйда тарих бўлади, бобо? Ахир улар ҳайвон-ку!

      – Ўзлигини билган одамнинг тарихи бўлади, кимлигини билади. Билмаса, ҳайвон бўлади, қўй бўлади, ҳайвоний тарих бўлади.

      – Менинг тарихим ҳам йўқ, чунки етимман?

      – Сенинг тарихинг бор, болам… Сенинг тарихинг отанг, мен! Тарихни отам деб ўрган, болам. Тарих жигитнинг отаси, тил эса онасидир… Жигит тарихини ва тилини ота-онасидай кўриши керак. Сенинг тарихинг отанг, болам!

      Йиғлай олмаганимдан куламан. Жулғунзорга урилаётган гармсел кулгиларим маънисига ета олмаганидан қайта-қайта юзларимга урилаверади, айланаверади, тимдалайверади.

      Мен ўша куни қўйларимизга ўз тарихини тушунтирмоқчи бўлганман. Бобом сингари, уларнинг қайси қўрада туғилгани, қандай қўзилагани, нима егани, қаердан сувлагани, энасини қандай эмганини… аммо қўйлар тарихигамас, кўпроқ емишга, бировнинг чиройли кўкариб турган бедазорига қизиқади. Қўйларга ўт бўлса бўлди, кетаверади… Уларга тарих азиз эмас.

      Лола ҳам тарихга қизиқади. Фақат қўйлардан бироз кўпроқ, бобомдан анча камроқ. Сабаби, қўрқади. Тарих даҳшатларидан эмас, отасидан. У қишлоқнинг энг машҳур

Скачать книгу


<p>1</p>

Ўтирик – ёлғон.