Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад страница 32

Жанр:
Серия:
Издательство:
Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад

Скачать книгу

ҳуда-беҳуда аралашавермайди, ҳар қанақа гапларга гап суқавермайди. Ҳаддан ташқари ориятли ҳамда иззатталаблиги ҳам бор. Шу жиҳатдан эри билан гоҳида келишолмайди. Шавқиддин эса ҳазил-ҳузил билан уни енгиб кетади, кулдириб юборади. Гарчи, бу борада номутаносиблик бўлса-да, эри буни эслатиб, ҳаммани кулдиради:

      – Биз хотин олганда ақлни ишлатиб, сўрриғини танладик, – дейди. – Онам: “Хотиннинг навчаси яхши, бачам, бачаларинг кўримли-кўркам бўлади”, деганларига лаққа учганмиз. Бу хонимнинг ўзлариям мени кўз тагига олиб қўйганлар-да. Шундайми, хўжайин?

      – Ҳеч ҳамда, – дейди уялинқираб, кулиб Мурувват. – Аммагинайиз ҳол-жонимга қўймай мени кўндирганла.

      – Ҳаа, шунақами, аммажоним ўртага тушмаганларида бирорта лаққи сўрриғига тегардингми, а? – Шавқи қўлини мушт тугиб, пўписа қилади. Мурувват кулади. – Бизниям зўр харидоримиз бориди.

      – Юм-юмалоқ Тошой паққими? – ҳиринглаб кулади Мурувват.

      – Паққи дема, номард, аччиғим чиғади! Бўйи бўйимга тенг, тўғри, сал букчайганроғиди. Аммо тилидан асал томарди. Ҳар куни юзлаб беморлар думбасига игна тиқиб, дуосини оларди, ўзимга ўхшаган дўхтирчайди. Менга пул ишлаб келтирайди.

      – Хай, нимага ўшанга уйланмадиз? – энди Мурувватнинг рашки қўзғаб, қовоғини уяди. – Аммайизни кўриш баҳона ҳовлимизга танда қўювдиз. Асли ўша ҳамсояни соғиниб борайкансиз-да.

      – Мени йўлдан урмаганингда…

      – Бас, кўп алжираманг.

      – Хўп-хўп, хўжайин, унга уйланмийман.

      – Шавқи ака, нимага пакана бўлиб қолгансиз, – гапни бошқа томон буриб, сўрайди Баҳриддин. – Катта акамнинг гапларига қараганда, аввал туппа-тузук, ўрта бўй экансиз. Бўйингиздан бир қисмини аскарликка ташлаб келган эмишсиз, шу ростми?

      – Авваламбор, укажоним, хато гапирма: бу акагинанг пакана эмас, пастгина бўйли. Лилипутларни пакана дейдилар. Тўғрими?

      – Уларни одамчалар, митти одамлар дейдилар.

      – Яна… акам тўғри топганлар: Красноярскийга ҳар ким ҳам чидайвермайди. Қирқ даражали совуқда оққулоқлар машққа чиқарарди. Э, укажоним, – Шавқиддин хўрсинди, – бекор эслатдинг-да, шафқат нималигини билмайди, номардлар. Бу йигит иссиқ ўлкадан келган, сал енгиллик берайлик демаганлар. Хуллас, ўлмай келганимга шукур қиламан, – у яна кулиб, хотинини қучоқлайди, Мурувват кулганча қўли билан уни итаради. – Бўйимнинг қолган қисмини манави ўзига қўшиб олган.

      – Ии, қандай қилиб – ҳайрон қолган каби сўрайди Ҳусниддин.

      – Ҳамма рўзғор юкини елкамга ортган, пачоқзада қилган ким?

      – Нолиманг мендан, хўжайин, – Мурувват кулимсираб, изоҳлайди, – камбинат юкини денг.

      Дарҳақиқат, Шавқиддин станокдан чиққан газламаларни ўзидан анча ёш ҳамда бақувват йигитлар билан бирга аравачаларга юклайди, омборга етказиб, яна туширади. Кечқурун калтак зарбидан эзилган кимсадай ҳориб-толиб қайтади. Бироқ чарчаганини болаларига сездирмайди, дарҳол кўчага чиқиб, улфат ахтаради, бир сўм, бир сўмдан қилиб, заҳри қотилдан отишади, овқат тайёр

Скачать книгу