Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад страница 29
Нуриддин яна гумонлар қуршовида қолди, бироқ отасию укаларини ортиқ безовта қилмай, Кайвони ортидан онаси ётган уйга кирди. Ҳамма тўю маъракаларда ушбу хонадоннинг азиз ҳамроҳи, Шамсия бувининг тенгдош дугонаси, Носир дўхтирнинг онаси бўлмиш Кайвони аёл остона ҳатлаши билан опа-сингиллар яна ўзларини тутиб туролмадилар: бириси пиқиллаб, бириси инграб, бошқаси кўксига муштлаб, онажоним деганча овоз чиқаришди, Кайвонига ёпишганча нола қилишга уринишди. Бу ҳолат волидаси энди чиндан ҳам ўлганини эслатган каби Нуриддиннинг юраги орқасига тортиб кетди. “Онам энди йўғ-а, онамни энди ҳеч қачон кўролмаймиз-а”, деган ўй уни даҳшатга солиб:
– Онажон, онажоним – деганча ўзини жасад устига ташлади. Унинг овозию ҳаракати қисилиб турган ҳавогазга гўё учқун сачради-кучли портлаш юз берди: ҳамма фарзандлару яқинлар дод солиб юборишди. Энди бу “ёнғин”ни, адоқсиз нидоларни ҳеч қандай куч тўхтатиб туролмас эди.
– Айланай, ўргилай силардан, – дея Кайвони илтижо қиларди, – ҳали жудаям эрта, андак сабр қилинглар…
Ким эшитди, ким эътибор бермади бу даъватга. Кайвони қўл ҳаракатларидан катта ака ўзига келди-да, укаю сингилларини тинчитишга уринди. Ҳар қалай, салдан кейин деярли жимиб қолишди. Нуриддин ўз қилиғи учун ўзини айблаб:
– Кечирасиз, холажон, чидолмадим, ўзимни тутолмадим, – деди. – Онажоним ҳузурларимизни кўролмай кетдилар.
– На илож, бачам, бошга тушган кўргилик, ҳаммамизниям бошимизда бор бу савдо. Лекин урф-одат…
– Эсиз-а… Одамлар уйғониб бўлгандир-а…
Аслида ички хушёрлик у ўйлаганчалик танобни қўйиб юборган эмас эди, йиғию нидолар бор овоз билан эмас, ички алам, дард билан, фиғон тарзида таралардики, қаттиқ ухлаганлар буни сезмасдилар. Уйғонганлар, уйқуси зийракларгина эшитган бўлишлари мумкин эди. Буни Кайвони хола тушуниб турарди, аммо жуда катта сув пўртана бўлиб, тўғонни бузиб кетишидан-одатдаги улкан йиғи маросимини бошлаб юборилишидан чўчирди.
Нуриддин соатига қаради. Ҳали тўрт ҳам бўлмабди. “Қизиқ, – ўзича ўйлади у, – мен одамлар учун, ўзимни кўрсатиш учун йиғлар эканманми? Йиғлашим ўзимнинг дардим, ўзимнинг фиғоним эмасми?”
– Энди гап бундай, балажоним, – Кайвони бош ўғилнинг тирсагидан тутди. – Урф-одатни қилмаса бўмайди.
– Ҳа, албатта, нимаики бўлса… – “уф” тортди у.
– Ман суриштирдим, келинлариздан биттаси ширчой қилибди. Ичиб олинглар.
– Э, нималар деяпсиз, ҳозир ширчой ўтадими? – ҳозиргина вилоят марказидан етиб келган Ҳусниддин эътироз билдирди. – Онам бунақа аҳволда ётсалар-у, биз бемалол овқат еймизми, хола?
– Мани гапимга киринглар, сал қувват бўлмаса, судралиб қоласизлар. Овоз ҳам чиқмайди. Қани, бўлинг лар, – Кайвони яна бош фарзанднинг билагидан тутиб, ошхона сари судради.
Кайвони айтган гаплар таъсирида Нуриддин укаларига ўрнак бўлиши, уларни авайлаб, ҳа демай, бошланадиган “қиёмат қойим”да аҳволлари танглашмаслиги зарурлигини ҳис этдию:
– Ўзимизни мажбурлашга тўғри келади,